muslim.uz

muslim.uz

الأربعاء, 11 تشرين1/أكتوير 2017 00:00

Муҳтожларга 20 миллион дирҳам эҳсон

Давлат Маҳмуд ал-Маҳмуд хоним ҳар йили Дубайнинг “Вақфлар ва Миллий озчилик ишлари” билан шуғулланувчи жамғармага ўзининг фойдасидан бир қисмини ўтказади. Бу хоним нафақат ўзининг номидан, балки вафот этган умр йўлдоши номидан ҳам эҳсон қилади. Ҳар йилги эҳсонлар ота-онаси вафот этган, кам таъминланган оила болаларининг илм олишлари учун сарфланади.

Ушбу эҳсон қилинаётан маблағлар болаларнинг таълим олишлари учун сарфланиши кўзда тутилган. Ҳомийга кўрсатган ёрдами туфайли миннатдорчилик билдириш сифатида шаҳардаги кутубхоналардан бирининг номи унинг шарафига қўйилиши режалаштирилмоқда.

Халқаро алоқалар бўлими.

الأربعاء, 11 تشرين1/أكتوير 2017 00:00

Қобулда халқаро семинар ўтказилди

Кеча Афғонистоннинг Қобул шаҳрида “Ислом маданиятининг ёйилишида тасаввуфнинг ўрни” деб номланган халқаро илмий семинари бўлиб ўтди.

Тадбир маданият ва ахборот вазирлиги томонидан ташкил этилди. Семинарда кўплаб юқори мартабали раҳбарлар, ташкилот вакиллари, дин ва мадиният арбоблари билан бир қаторда хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этди. 

Йиғилишда биринчи бўлиб сўзга чиққан Ахборот ва маданият вазири профессор Мухаммад Расул Бавари тасаввуф ҳақида гапирар экан аҳли тариқат бир-бирлари билан асрлар давомида ёнма-ён яшаб келганини эслатиб ўтди.

Тадбирда тасаввуфнинг Ислом тарихи, маданияти, маънавияти ва кишиларнинг кундалик ҳаётида чуқур из қолдиргани эътиборга лойиқ экани қайд этилди. Ҳусусан, бу каби тадбирлар бугунги авлод тарбияси ва аҳолининг тинч-тотув яшашига замин яратишига умид қилинди.  

Тадбирда Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг тадбир иштирокчиларига йўллаган хати Давлат маслаҳатчиси томонидан ўқиб эшиттирилди. Мурожаатда бундай дейилади: “Мен бундай улкан илмий мажлис маданиятимиз ва тарихимизга боғлиқ муҳим жараёнлар билан ҳамнафас ўтказилаётганидан мамнунман. Тасаввуфнинг исломий ғояларга асосланган ўрни ва унинг Ислом маданиятини тарғиб қилишдаги аҳамияти ҳақида мулоҳаза қилиш керак”.

Халқаро бўлими ҳодими

Алишер САТТАРОВ

The Kabul Times сайтидан

тайёрлади

الأربعاء, 11 تشرين1/أكتوير 2017 00:00

Телефондаги ўйинлар кўзни ожиз қилади

Хитойда яшовчи 21 ёшли қиз телефондаги турли ўйинларни бетўхтов ўйнаши оқибатида бир кўзи ожиз бўлиб қолди. Офтальмолог 21 ёшли қизга қарияларда учровчи окклюзив касаллигига чалиниш ташхисини қўйди. Бу касалликда қўз тўрпардасидаги артериялар тўсилиб қолади. Мутахассиснинг айтишича, беморнинг кўзи кўрмай қолиши, кўздаги кучли зўриқиш оқибатида келиб чиққан.

“Ишга бормаган кунларимда эрталаб соат 06.00 да уйғониб нонушта қилиб, ўйин ўйнашга берилиб кетаман ва кечки соат тўртгача ўйин ўйнайман, сўнг бирон нима егандек бўлиб яна кечасигача давом эттираман. Гоҳида ўйинга шунчалик берилиб кетганимдан овқатланиш ҳам эсимдан чиқиб кетади”, дейди хитойлик қиз. 

Халқаро алоқалар бўлими.

 

Университет (олий ўқув юрти)

Дунёдаги биринчи университет 859 йил Африкада, Марокашнинг ўша вақтлардаёқ йирик шаҳарларидан бири саналган Фосда  очилган. Ўн икки аср  бурун ёш малика Фотима ал-Фахрий очдирган университетда ҳозир ҳам ёшлар таълим олмоқда.

IX юзйилликда Тунисдан Марокашга кўчиб келган бадавлат муҳожирнинг қизи Фотима бинт Муҳаммад ал-Фахри отасининг хотирасига атаб Фос шаҳрида Шимолий Африкадаги энг катта масжидни барпо эттиради ҳамда мадраса қурдиради. Ана шу мадраса кейинчалик ал-Қароун университети  мақомини олади. Университет Гиннеснинг рекордлар китобига кирган ҳамда ЮНЕСКО тарафидан энг қадимий университет сифатида рўйхатга олинган. Бошқа манбаларда таъкидланишича, у қадимийлик борасида беллашса, фақат Тунисдаги 737 йил барпо этилган ал-Зайтун университетига бой бериши мумкин.

Ал-Қароун фаолият бошлаган дастлабки кезларданоқ маънавий таълим марказига айланган. Эътиборли жиҳати, бу даргоҳда фақат илоҳиётчилар етиштирилмас эди. Талабалар математика, тиббиёт, грамматика, астрономия, кимё, жўғрофия ва тарих фанларидан ҳам сабоқ олган. риторика ва мусиқадан тез-тез мусобақалар ўтказиб турилган. 

Бу ерда машҳур олимлар ҳам дарс берган: ислом қонуншунослигидан  Абу Бакр Ибн ал-Арабий, жўғрофиядан Ибн Рашид ас-Сабтийлар дарс берган бўлса, номдор тарихчилар  Абдурраҳмон Ибн Халдун ва Лисан-ад-Дин Ибн ал-Хатиб, шунингдек, яҳудий илоҳиётчи файласуфи ва врачи Маймонид ва Герберт Орилякскийлар (кейинчалик Рим папаси бўлган Сильвестр II) таълим олган. Ал-Қароун  деворларига марокашлик тилшунос ибн Ажуррум энг машҳур трактатни (рисола) араб тили грамматикасига асосланиб ёзиб қолдирган. 

Ўтган асрлар давомида масжид ва Ал-Қароун университети бир неча бор қайта таъмирланган ва ҳукмдор сулолалар уларга безаклар солдирган. Арабча услубдаги ўткир қиррали арклари, деворлари  ва сидр дарахти билан ёпилган шифтлари мозаика  қилинган қадимий бино бугун катта майдонни эгаллаган. Мармар фавворалар ва манзарали дарахтлар орасидан ҳордиқ чиқариш ва ибодат қилиш учун ажойиб жой топса бўлади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА

الأربعاء, 11 تشرين1/أكتوير 2017 00:00

Макканинг мушуклари

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар.

                                                           ***

Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

 У киши айтадилар:

Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва:

Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми? деди.

Мен:
Ҳа, дедим.

У:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар, деди” («Сунан» эгалари ривоят қилганлар).

Динимизда мушукка алоҳида эътибор берилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар (“Сунан” эгалари ривоят қилганлар).

Қуйида эълон қилинган фотосуратлар ушбу ҳадиснинг тасдиғидир. Инсонлар ҳаж амалларини бажараётганда, намоз ўқиётганда, салқинлаб дам олаётган вақтда ва ҳар қандай шароитда тўрт оёқли мулойим ҳайвонлар ҳар доим уларнинг ёнида. 

Мақолалар

Top