muslim.uz

muslim.uz

الإثنين, 17 تشرين1/أكتوير 2016 00:00

“Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан”

Жорий  йилнинг 14 октябрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Унда 2-курс талабалари иштирок этишди. Очиқ дарсни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир муовини Маъмуржон Эркаев олиб борди. Шунингдек, очиқ дарсга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И. Иномов, Тошкент ислом институти ўқув ишлари бўйича проректор И. Аҳроров, билим юрти мудири З. Мирсадиқов, билим юрти услубий бирлашмаси раиси Ж. Холмўминов ва билим юрти ўқитувчилари қатнашишди.

Очиқ дарсдан кўзланган асосий мақсад – истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти  И. Каримов бошчилигида амалга оширилган ислоҳотлар, қатағон йилларида халқнинг бошига тушган қийин кунлар, қатағон қурбонлари, истиқлол туфайли уларнинг номлари ҳамда диний ва миллий қадриятлар қайта тикланиб, келажак авлодга етказилгани ҳақидаги маълумотларни талабаларга етказиш ва уларда ўз юртига бўлган муҳаббат, инсонпарварлик каби фазилатларни шакллантиришдан иборат.

Очиқ дарсда талабалар икки гуруҳга бўлиниб, биринчи гуруҳга  “Қатағон сиёсати”, иккинчи гуруҳга эса  “Мустақиллик фарзандлари” деб ном беришди.

Очиқ дарс уч қисм асосида олиб борилди. Асосий қисм, мустаҳкамлаш ва уйга вазифа. Очиқ дарс аввалида “Ким эдиг-у, ким бўлдик”шиори асосида ишланган видеолавҳа намойиш этилди.

Асосий қисмда ўқитувчи тайёрлаб келган слайд асосида мустақилликдан аввалги ҳолат, яъни Совет тузуми ҳукм сураётган давр миллий ва диний қадриятларимиз оёқости қилиниши, Абдулла Қодирий, Беҳбудий, Фитрат, Усмон Носир ва Тавалло каби зиёли, шоир ва ёзувчиларнинг қамоққа олиниб қатағон қилиниши, миллийлигимизнинг йўқотилиши ҳақида, шунингдек, мустақилликдан кейин диний ва миллий қадриятлар, қатағон қурбонларининг номлари қайта тикланиши ва улар қолдирган асарлар ўрганилиб, нашр эттирилиши, она тилимизга бўлган эътибор ва аҳамиятнинг юқори даражага олиб чиқилгани ҳақида гапириб ўтди.

Уйга вазифа қилиб қуйидагилар белгиланди:

  1. Ҳафта давомида “Ким эдуг-у, ким бўлдик” шиори асосида мустақилликкача бўлган давр ва мустақиллик даврини қиёсий ўрганиш.
  2. Шаҳидлар хиёбонига саёҳат уюштириш ва ҳозирги олган билимларини амалий мустаҳкамлаш.

Машғулот сўнгида очиқ дарсдан кўзланган мақсадга эришилди ва меҳмонлар очиқ дарс юзасидан ўзларининг тавсиялари ва таҳлилий мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

 

 Абдулвосе ҒАНИЕВ,

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти

                                        маънавий-маърифий масалалар  бўйича мудир муовини                                       

 

 

 

 

الجمعة, 14 تشرين1/أكتوير 2016 00:00

Курслараро футбол мусобақаси

“Кўкалдош”   ўрта   махсус   ислом   билим юртида спортга катта эътибор берилади. Талабалар орасида шахмат-шашка, тош кўтариш, кураш, футбол, волейбол,  стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича “Баркамол авлод” спорт мусобақаси мунтазам равишда ўтказиб турилади. Унда ғолиб бўлган талабалар Республика босқичига йўлланма олиб,  ушбу босқичда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Билим юртида 12-13 октябрь кунлари Республикамиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда “Соғлом она ва бола йили”да ўтказиладиган тадбирлар режасига асосан “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида барча курс талабалари иштирокида курслараро спорт мусобақаси ташкил этилди. Тўртта курс талабалари  8 та жамоага бўлиниб ўзаро беллашдилар. Мусобақага билим юрти мудири, мударрислар ва барча талабалар ташриф буюришди. Ўйинда билим юрти жисмоний тарбия ўқитувчиси Бахтиёр Расулов бошчилигида ҳакамлар ҳайъати гуруҳи ўйинни бошқариб борди. Мусобақа ўйинлари жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Ушбу мусобақанинг финал босқичида 3- “Б” курс ва 4- “А” курс жамоалари беллашиб, ўйин вақти 3:3 ҳисобида дуранг билан ниҳоясига етди. Пеналтилар сериясида  4- “А” курс жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўтказилган мусобақадаги ғолиблар медаллар, билим юрти кубоги ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Таълим ва кадрлар тайёраш бўлими

الجمعة, 14 تشرين1/أكتوير 2016 00:00

Интернетга қарамликни даволовчи клиника

Жазоирда ноодатий клиника ўз иш фаолиятини бошлади. Ажабланарлиси, бу ерда фақат интернетга, хусусан, ижтимоий тармоқларга муккасидан кетганлар даволанади.

Клиника шифокорларидан бири: “Одатда қарамлик деганда, кўпчилик тамаки маҳсулотларига, наркотик моддаларга ёки спиртли ичимликларга қарамликни тушунади, лекин бугунги кунга келиб интернет қарамлиги деган тушунча ҳам пайдо бўлди”, дейди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу клиника Африка қитъасидаги интернет-фанатизми касалига чалинганларни даволовчи илк шифохона ҳисобланади. Жорий йилнинг Май ойида клиниканинг терапевт ва психологлари томонидан интернет, хусусан, ижтимоий тармоқларга муккасидан кетганларни даволаш учун махсус дастур ҳам ишга туширилди.

Илҳом МАЪРУПОВ

таржимаси.

Дунё мусулмонларининг муқаддас макони бўлмиш Каъбатуллоҳнинг беш маҳал намоз ўқиладиган тарафига янги каъбапўш ёпилди. Одатда, Арафа куни зиёратчилар Арофот тоғида бўлишади. Шу куни муқаддас Ҳарами шариф бўш бўлгани боис Каъбатуллоҳга янги каъбапўш ёпилади.

Каъбапўш тоза ипакдан, тилла иплар ёрдамида тайёрланади. Унга сарфланадиган  маблағ 22 миллион саудия риёли (5,8 млн АҚШ доллари) ни ташкил қилади. Каъбапўш Маккаи мукаррамадаги махсус фабрикада тайёрланади. Унга ишлов бериш жараёнида 240 нафар технолог ва ишчилар қатнашади. Каъбапўшнинг эни 95 метр, бўйи эса 9 метрдан иборат бўлиб, у 47 та мато бўлакларидан ташкил топган бўлади.

Муқаддас Каъбатуллоҳга ёпилган каъбапўш безагига ўзгартириш киритилди. Каъбапўшга эндиликда тилла чизиқлар тикилди. Яманий бурчакдаги ёзувлар ўзгартирилди “Я Ҳаййун, Я Қайюм” (Эй доимо тирик, абадий зот ва Эй ўз ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган зот) сўзлари ўрнига “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ буюкдир) сўзлари қўйилди.

Маълумки Каъбаи муаззаманинг шакли куб шаклидадир. Унинг барча бурчакларининг алоҳида номи бор. Жумладан, шимолий бурчак – Ироқий деб номланса, ғарбий бурчак – Шомий, жанубий бурчак – Яманий деб номланади. Шарқий бурчакда эса ҳажарул асвад – қора тош ўрнатилган.     

 

                                                                                                              М.Зуфарова таржимаси.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида “Билимлер беллескенде” танлови бўлиб ўтди.

Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – билим юрти талабаларининг диний экстремизм ва терроризм,  бузғунчилик, ахлоқсизлик каби ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини янада кучайтириш, талабаларнинг Қуръон, ақоид, тафсир, ҳадис ва фиқҳий масалалардаги билимларини янада ошириш, турли таҳдидларга қарши мустақил фикрларини баён этиш қобилиятини ривожлантириш,  талабаларни қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш ва уларни рағбатлантириш, миллий-диний урф-одат, анъана ва қадриятлар асосида тарбиялашдан иборатдир.

Танловни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Шамсуддин Баҳоуддинов кириш сўзи билан очиб берди ва танлов иштирокчиларига омад тилади. 

Танловда билим юрти 2-курс талабаларининг “Зиё” командаси, 3-курс талабаларининг “Бухорий издошлари” ва 4-курс талабаларининг “Беруний издошлари” жамоалари иштирок этишди. Улар тўртта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Билим юрти мудири ўринбосарлари ва бир қатор фан ўқитувчилари танловга ҳакамлик қилишди. 

Биринчи шартда таништирув шарти бўлиб, жамоа аъзолари ҳақида қисқа маълумот бериб ўтдилар. Қўшимча слайд ҳамда видеоролик ишларидан фойдаланилди.

Иккинчи шартда ҳар бир жамоа сардори ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган конвертлардан бирини танлаб, гуруҳ билан келишган ҳолда саволларга жавоб беришди.

Учинчи шартда ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган 10 та тезкор савол кетма-кетликда гуруҳ сардорларига ўқиб эшиттирилди ва жавоблар ўз навбатида белгилаб борилди.

Тўртинчи шартда эса ҳар битта жамоа “Таълим соҳасига оид” йигирма дақиқали саҳна кўринишларини тайёрлаб, ўз чиқишларини намойиш этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашув натижаларига кўра, биринчи даражали диплом билан 2-курс талабаларининг “Зиё” жамоаси,  иккинчи даражали диплом билан 4-курс талабаларининг “Беруний авлодлари” жамоаси ва учинчи даражали диплом билан 3-курс талабаларининг “Бухорий издошлари” жамоаси тақдирландилар. Шунингдек, иштирокчиларга билим юрти томонидан қиммат баҳо эсдалик совғалари топширилди.    

САЛАМАТ КУДАЙБЕРГЕНОВ

Билим юрти ўқитувчиси

Мақолалар

Top