muslim.uz
Сбербанк 2018 йилда 1 млрд рубль ҳажмдаги келишувларни ислом меъёрларига мувофиқ молиялаштиради.
Сбербанк Россия ички бозорида шу йилнинг охирига қадар 1 млрд рублдан ортиқ ҳажмдаги келишувларни ислом меъёрларига мувофиқ молиялаштиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Сбербанк бошқаруви раисининг ўринбосари Олег Ганеев Биринчи Россия ислом иқтисодий форумидаги чиқишида баён қилди.
У худди шу меъёрлар бўйича хорижий шекриклар билан 130 млн долларлик лойиҳалар устида иш олиб борилиши мўлжалланаётганлигини билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
Швейцарияда мусулмонлар имомни касалхонага чақиришлари мумкин
Цюрих шаҳри ҳокимият вакиллари қарорига кўра 2019 йилдан бошлаб, 10 та махсус имомлар ишга киришади ва касалхона, қариялар уйларида оғир беморлар ва ўлимолди ҳолатида бўлганларга руҳий далда беришади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Цюрих кантонида 100 минга яқин мусулмон истиқомат қилади ва ҳозирда уларга фақат битта имом - Мурис Бегович хизмат кўрсатмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
Сурхондарё вилоятида ўтказилган Қуръон мусобақасининг хотин-қизлар ўртасида ўтказилган вилоят босқичи натижалари билан танишинг
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Раимова Шаҳноза
26-40 ёш
1. Абдиева Мавжуда
2. Абилфаёзова Солиҳа
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Сайфиддинова Шаҳноза
2. Жўраева Меҳринисо
3. Нақиева Марҳабо
26-40 ёш
1. Жамилова Дилфуза
2. Қораева Кимё
3. Абдумуродова Гулнора
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар топширилди.
Қуръон мусобақасини Muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қатарликлар Россияда Ислом марказини барпо этади
Россия Федерацияси таркибидаги Ингушетия Республикаси пойтахти Магасда йирик исломий марказ қурилиши режалаштирилмоқда. Ушбу қурилаётган Ислом мажмуасига молиявий ёрдамни қатарлик инвесторлар кўрсатиши маълум қилинди. Бу ҳақда Islam-today.ru нашри хабар қилди.
Ингушетия раҳбари Юнусбек Евкуровнинг айтишича, мажмуа республикадаги йирик маданий-маърифий, диний ва тарбиявий марказга айланади.
Таъкидлаш жоизки, Қатар Ислом мажмуасидан ташқари Ингушетияда болалар боғчаси, уй-жой қуриш каби бир қанча ижтимоий лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Объектларнинг қурилиш ишлари жорий йилда бошланиши ҳамда жорий йилнинг баҳорида Қатардан делегация келиб, Ислом мажмуаси учун ажратилган ҳудудни кўздан кечириши маълум қилинган. Қатар нафақат объектни қурилиш ишларида қатнашади, балки бутун жараённи назорат қилиши қайд этилган.
Қурилиш режасига кўра, 20 гектарли ҳудудда жомеъ масжиди, Ислом университети, Мусулмонлар диний бошқармаси, талабалар учун ётоқхона, маданий-кўнгилочар мажмуа, савдо ва спорт маркази қурилиши кўзда тутилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Нидерландия 2016 йилда масжидга ҳужум қилганларнинг жазосини енгиллаштирди
Нидерландиянинг Арнҳем-Лееуварден аппеляция суди 2016 йилда Энсхеддаги масжидга “Молотов коктейли” деб номланувчи ёнувчи модда солинган шишаларни отганларнинг жазосини енгиллаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлигининг инглиз хизмати хабар берди.
Суднинг изоҳлашича, ҳодиса террор ҳужуми сифатида баҳоланган бўлсада, ҳеч кимга зарар етмаган. Шу сабабли беш нафар жиноятчи суд томонидан қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.
2016 йилда 4 йилга озодликдан маҳрум этилган тўрт жиноятчидан икки нафарининг жазоси 3 йилга, бир нафарининг жазоси эса 2,5 йилга туширилган. Бешинчи жиноятчи судга мурожаат қилмагани маълум бўлди.
Икки йил муқаддам Нидерландиянинг Энсхед шаҳридаги қавми асосан марокашликлардан иборат масжидга Молотов коктейли отилган, бунинг натижасида масжиднинг ташқи қисми ёнган эди. Ҳужум пайтида ичкарида одамлар бўлган. Бироқ ҳеч ким жабрланмаган эди.
ЎМИ Матбуот хизмати