muslim.uz

muslim.uz

Шуни маълум қиламизки, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари айни кунда Москва шаҳрида ўпка ва қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқдалар. Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Кеча, 22 июль куни юртимизнинг таниқли уламоларининг Самарқанд вилоятидаги шаҳар ва туманларига ташрифи бошланди.

Сафар давомида уламолар маънавий-маърифий учрашувлар, ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, жоме масжидларда маърифий суҳбатлар ўтказиш баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ва раис маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Самарқанд шаҳридаги “Шоҳи Зинда” жоме масжиди, бўлим мудири Эрдон домла Эсонов шаҳардаги “Хўжа Абду Дарун” да пешин намозини адо этиб, бу ерга келган намозхонлар билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат чоғида юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, шукрнинг фазилати ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, бугунги кунда коронавирус пандемияси сабабли республика комиссияси томонидан белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ташриф доирасида маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳадялар улашилмоқда.
Маълумот учун, бугун, 23 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Ургут, Тайлоқ, Булунғур ва Жомбой туманларига ташриф буюришади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган олий ўқув юртларига қабул имтиҳонлари доирасида 2021 йил 23 июль куни Ҳадис илми мактабида 2021-2022 ўқув йили учун “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” ва “Араб тили” фанлари бўйича ижодий имтиҳонлари бошланди. Эрта тонгдан абитурентлар, имтиҳонларда иштирок эдагидан профессор-ўқитувчилар ва мактаб жамоаси иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомидхон Ишматбеков иштирок этди.

Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов тадбирни кириш сўзи билан очиб, қабул имтиҳонларига тайёргарлик жараёнлари, имтиҳонларда абитуриентларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Музаффар Комилов, Ҳомидхон Ишматбековлар Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиш мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтиб, келажакда мазкур даргоҳдан буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом  Доримий каби алломалар етишиб чиқиши учун эзгу тилаклар билдириб ўтилди. Қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш, имтиҳонларни шоффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш, абитуриентларнинг энг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхоновлар томонидан ижодий имтиҳон ва тест синовлари учун тайёрланган қабул метериаллари, ижодий имтиҳоларни ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ўзбекистон тарихи” фани бўйича тест синовлари эртага 24 июль куни бўлиб ўтади. 

 

Ҳaдис илми мaктaби матбуот хизмати

 

Ургут марказий” жоме масжидига

 

  1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
  2. Р.Сайфуддинов – Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби;
  3. З.Эшонқулов – Самарқанд вилояти бош имом-хатиби.

 

Боғишамол”  ва “Ғовсул Аъзам” жоме масжидларига

 

  1. Ҳ.Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
  2. Э.Эсонов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
  3. З.Маҳмудов – шаҳар бош имом-хатиби.

 

 “Домла Қурбон”  ва “Мулла Бобомурод” жоме масжидларига

 

1.И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;

  1. С.Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
  2. Б.Шарипов - туман бош имом-хатиби.

 

 “Ахмад Яссавий”  ва “Ихлоси зиё” жоме масжидларига

 

  1. М.Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
  2. Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
  3. З.Мирсодиқов – Тошкент шаҳри “Бўта бува” масжиди имом ноиби;
  4. Х.Саттаров –Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

 

Ястепа” ва “Маданият” жоме масжидларига

 

  1. У.Ҳақбердиев – Ургут тумани бош имом-хатиби;
  2. Ф.Убайдуллаев – Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби;

 

Жумабозор” ва “Тойлоқ ота” жоме масжидларига

 

  1. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
  2. Ф.Аллаёров – Яшнобод тумани бош имом хатиби
  3. Т.Амиров – Самарқанд шаҳар Руҳобод масжиди имом-хатиби.

 

Амир Ҳамза” ва “Оқтепа” жоме масжидларига

 

  1. Ҳ.Қодиров – Тошкент шаҳри “Сирожи Солиҳ” масжиди имом-хатиби;
  2. А.Юлдашев – Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби;
  3. А.Муродов – Булунғур тумани “Оломон” жоме масжиди имом-хатиби

 

Ушунтепа” ва “Исломобод” жоме масжидларига

 

  1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
  2. Й.Каримов – Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби;
  3. Ў.Умирқулов – Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби

    Ташрифлар давом этмоқда...

    ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

الخميس, 22 تموز/يوليو 2021 00:00

Намозхонлар билан дилдан суҳбат

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси С.Шарипов Самарқанд шаҳридаги “Шоҳи Зинда” жоме масжидига ташриф буюриб, намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.

Ташрифлар давом этмоқда...

 

Мақолалар

Top