muslim.uz

muslim.uz

— Қуръон ўқиб, кейин дам солиш, пичоқнинг ўткир тарафи билан бошнинг сочли қисмини силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура ёзилган қоғозни ёқиб уйда тутатиш динимизда мумкин-ми?

— Қуръон ўқиб дам солиш динимизда бор. Ҳаттоки, ҳадисларда бунга тарғиб ҳам қилинган. Аммо пичоқни ишлатиш, қамчилар билан ҳаракатланиш мутлақо шариатимиз таълимотларига зиддир. Аммо оятни махсус ранглар билан ёзиб, сувда эритиб ичишни баъзи уламолар рухсат беришган.

Фақат Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган саҳиҳ дуоларни ўқиб дам солиш мумкин.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

السبت, 26 حزيران/يونيو 2021 00:00

Исломни қабул қилган илк япон

Япониянинг ислом дунёси билан алоқалари фожеа билан бошланиб, унинг ортидан Усмонийлар империяси билан Япония ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига ва биринчи япон томонидан исломнинг қабул қилинишига олиб келди.

1887 йилда Япония қироллик оиласидан шаҳзода Коматсу Акихито Истанбулга расмий ташриф билан келди ва 2 йил ўтиб султон Абдулҳамид Японияга таклифнома билан Эртуғрул кемасини юборди. 1890 йилнинг июнида фрегат Японияга етиб келди ва қўмондон Усмон Пошшо султондан япон императорига хатни етказди. Делегация 3 ой давомида Японияда қолиб, ортга қайтиши керак эди, бироқ Йокогамани тарк этганидан бир кун ўтиб, бўрон туфайли фрегат ҳалокатга учради.

Бу фожеа японларни шу қадар ларзага солдики, улар 69 нафар омон қолганлар учун илк бор хайрия йиғиш ташаббуси билан чиқишди, унинг доирасида Япониянинг марказий газеталаридан бири Jiji Shinpo 4,2 млн.иендан кўпроқ маблағ тўплади. Омон қолганлар икки япон ҳарбий кемасида Истанбулга жўнатилган ва газета мухбири Шотаро Нода улар билан бирга бўлган. Ёш журналист Нода Истанбулга келди ва тўпланган пулларни Усмонийлар империясининг вакилига шахсан топширди.

Султон Абдулҳамид японларни Туркияда қолиш ва ҳарбийларини ўқитишга таклиф қилди ва давлатлар Ноданинг Усмонийлар империясида қолишига рози бўлди. Унга ҳарбий академия курсантларини ўқитиш учун имтиёз ва ваколатлар берилди ва Шотаронинг ўзи турк тили ва Ислом маданияти асосларини ўрганишга киришди, дея хабар бермоқда IslamNews Daily Sabah нашрига таяниб.

1891 йил 21 майида Нода исломни қабул қилиб, Абдулхалим номини олди. Самурай оиласида туғилган япониялик эркак ҳатто суннат амалиётини ўтказди. Шундай қилиб, Нода биринчи япон мусулмон сифатида тарихга кирди ва унинг портретлари Усмонлилар салтанати матбуотида босилди.

1892 йилда ватанини соғинган Нода Toкиога қайтди. Усмонийлар империясидан қайтгандан кейин султон Абдулҳамид билан ёзишмаларни давом эттирди. Японияга қайтгач, журналист 1904 йилнин 27 апрелида вафот этди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари, замонавий журналистика тизимлари учун юксак малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»
фахрий унвони билан

Мелибоев
Ахмаджон
- «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррир

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Қирғизбоев
Муқимжон
- Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Олимов Султонмурод Ҳошимович - «Тафаккур» журнали бўлим мудири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдугаппарова Умида Муратовна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
Болтабоева Ўғилхон Набижановна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбири
Джураев Равшанхон Эргашович - «UzReport» ахборот агентлиги бош директори
Ёдгоров Эркин Хусенович - «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари бўлим муҳаррири, Бухоро вилояти
Жумақулов
Абдирасул
Пардаевич
- «Ҳуррият» мустақил газетаси бош муҳаррири
Михайлов Виктор Владимирович - «Nuz.uz» веб-сайти бош муҳаррири
Убайдуллаев Шараф Ортикович - «Нуроний» жамғармасининг Республика бошқаруви раиси ўринбосари
Усманова
Гулчехра
- Иштихон тумани «Иштихон овози» газетаси муҳаррири, Самарқанд вилояти
Усманова
Фарида
- Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Шерназаров
Ахмадали Мустафақулович
- «Халқ сўзи» газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири

«Дўстлик» ордени билан

Абибуллаев Дауит Есемуратович - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шарҳловчиси
Бабаев Анвар Машрабович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг нашрлар бўлими бошлиғи
Ежков Сергей Александрович - «Uzmetronom.com» веб-сайти бош муҳаррири
Илясов Анвар Абдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фотомухбири
Кодиров Солижон Мелибоевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг бадиий дам олиш кўрсатувлар бўлими режиссёри
Непомнящая
Ольга Ивановна
- Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг бўлим бош муҳаррири
Обидов Муҳаммад Далимович - Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси
Рахметов
Махамет
- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг бўлим муҳаррири
Тохиров Мамасодик Боборозикович - Сўх тумани «Садои Сўх» газетаси
бош муҳаррири, Фарғона вилояти
Хамраев Ислом Хамзаевич - «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири
Шамсиев Гайрат Абдусаттарович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Республика телерадиомаркази» давлат унитар корхонасининг Тошкент телемаркази
бош муҳандиси
Шерматов Талибжон Таштемирович - Хўжаобод тумани «Ҳақиқат» газетаси муҳаррири, Андижон вилояти
Якубжанова
Мукаддас Сидиковна
- Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи муқовалаш цехи машинисти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Рахмонкулов
Улуғбек
Акмалович
- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими
бош муҳаррири
Умаров Жаҳонгир Тулкунович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказининг тасвирга олиш гуруҳи бош мутахассиси
Ўрозов Абдували Пўлатович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг Президент «POOL» хизмати бош муҳаррири ўринбосари
Холиқов Элбек Мустафоевич - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маркази йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи
Чориев Шунқор Буриевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари
Юлдашов
Галавиддин
- Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси

«Соғлом турмуш» медали билан

Азимов Анвар Хабибуллаевич - «Менинг юртим» телеканали лойиҳа бошловчиси
Николенко Лилия Владимировна - «Potrebitel.uz» веб-сайти администратори, блогер
Санаев Фурқат Чориевич - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи
Ташматова Тамара Шералиевна - «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририятининг бош муҳаррири ўринбосари, Фарғона вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

Алимова Сабина Туйгуновна - «Правда Востока» газетаси мухбири
Исожонов Миролим Хайрилло ўғли - «Daryo.uz» интернет нашри мухбири

«Шуҳрат» медали билан

Абдурахманов Хайрулло Файзуллаевич - «Маҳалла» газетаси махсус мухбири
Акбаров Косимжон Тургунович - Мингбулоқ тумани «Мингбулоқ» газетаси муҳаррири, Наманган вилояти
Аскаров Нуриддин Мухамаджонович - «Рухсор телерадиоканали» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Фарғона вилояти
Ачилова Садоқат Садуллаевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг халқаро мухбирлар тармоғи муҳаррири
Бозоров Бахшилло Муҳамадович - «Istiqlol-TV» телерадиокомпанияси директори, Бухоро вилояти
Давирова Гулбахор Кучкаровна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» радиоканалининг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий эшиттиришлар муҳарририяти бош муҳаррири
Дурдиева Гулчехра Саттаровна - «Янги Ўзбекистон» газетасининг Тошкент вилояти бўйича мухбири
Жалилов Сухробжон Ёқуб ўғли - Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг бўлим видео монтажчиси
Заитова Наргиза Сабировна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари
Каллиханова Лолагул Оразгалиевна - «Makan.uz» веб-сайти бош муҳаррири
Кулмуродов Анвар Ботирович - «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари
Қосимов Зафаржон Олимжонович - «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири
Қосимова Сарвара Жўраевна - «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси мухбири
Маматов Рустам Урокбоевич - Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказининг ахборот тайёрлаш гуруҳи етакчи мутахассиси
Манзурова Нодира Абдулхаевна - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Фотоахборот таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари
Машарипов Шержан - «Xива тонги» газетаси муҳаррири, Хоразм вилояти
Менгзияева Райхон Янгибоевна - Қумқўрғон тумани «Қумқўрғон садоси» газетаси бош муҳаррири, Сурхондарё вилояти
Назиров Дилшодбек Бохадирович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг студия бош муҳаррири
Насимов Бахтиер Азимович - Тошкент шаҳри «Coscom» масъулияти чекланган жамиятининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, блогер
Пулатова Шохиста Анваровна - «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг қолиплар тайёрлаш цехи монтажчиси
Соболева Екатерина Насреддиновна - Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг лойиҳа мувофиқлаштирувчиси
Сувонов Нодир Абдиравубович - Тошкент шаҳри «Адабиёт нашриёти» масъулияти чекланган жамияти директори
Султанова Феруза Хикматуллаевна - «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйининг муқовалаш цехи чоп этувчиси
Тешаев Андрей Вячеславович - «Podrobno.uz» янгиликлар агентлиги бош муҳаррири
Утемуратов Фурхат Юсупович - Хўжайли тумани «Хўжайли ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси
Хошимова Юлдуз Уткуровна - «Миллий» телеканалининг ижтимоий-маърифий бўлими бошлиғи
Ҳусанов Жасур Рухиддинович - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Шарапова Ирисгул Боранбаевна - «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хабар» ахборот-таҳлилий дастурлари бош муҳарририяти бўлим мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
Эргашев Набижон Мажид ўғли - «Жиззах» нодавлат телеканали бош муҳаррири, Жиззах вилояти
Эшбоев Темир Абдирасулович - «Халқ сўзи» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири
Юсупова Феруза Артиковна - «Телерадиокомпания Zo‘r» масъулияти чекланган жамиятининг «Zo‘r TV» телеканали муҳаррири

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 25 июнь

 Хабар берганимиздек, бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларнинг пойтахтимиз ва Тошкент вилояти ташрифлари бошланди. Уламоларимиз ташриф давомида Тошкент вилоятидаги масжидларда жума намозини адо этиш асносида жамоатга таъсирли маъруза қилиб бердилар.

***

Масжидда аҳоли билан учрашув

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Янгийўл туманидаги “Эски қовунчи” жоме масжидида аҳоли билан учрашди, уларнинг дарду ташвишларини тинглади.

Шунингдек, уламолар “Ёшлик”, “Гулистон”, “Қовунчи”, “Пистали” ва “Дархон” маҳаллалари аҳолиси билан ҳам дилдан суҳбат қуришди. Учрашув жуда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

***

Янги хонақоҳ биноси кўздан кечирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси, таниқли олим Салоҳиддин домла Шарипов Ангрен шаҳридаги “Облиқ” жоме масжидининг янги қурилаётган биносини кўздан кечирди. Устоз қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб, ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

***

Эҳтиёжманд оилалар эътиборда

Тошкент вилоятига уламоларнинг ташрифи давомида маънавий-маърифий учрашув, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.

 Ана шундай тадбирлардан бири Бўка туманида бўлиб ўтди. Нуриддин домла Холиқназаров, Собиржон домла Рустамов, Баҳриддин домла Шарипов ҳамда Хумоюддин Тошболтаевлар тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Ҳусниддин домла Ортиқов шаҳардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар учта ана шундай оилага етказиб берилди.

***

Аҳли илмлар унутилмайди

Тошкент вилоятига ташриф буюрган уламолар кун тартибидан инсон манфаатларига хизмат қиладиган, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтирадиган, одамларни эртанги кундан рози бўлиб яшашга ундайдиган ҳеч бир масала эътибордан четда қолмаяпти.

Жумладан, уламоларимиз дин учун хизмат қилиб ўтган азиз инсонларнинг оила аъзоларини зиёрат қилишни ҳам унутишмади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, раис маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов ва бошқа уламолар кўп йиллар давомида динимиз равнақи йўлида катта хизмати сингган Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби марҳум Хайрулла домла Турматовнинг оиласи ҳолидан хабар олишди. Марҳум уламо ҳақига Қуръони карим тиловат қилиниб, Хайрулла домланинг амалга оширган хайрли ишлари эсга олинди.

***

 

Уламоларимизнинг сафарлари давом этмоқда. Тафсилотларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда 100 га яқин мамлакатимиздаги матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари, ҳамкор ташкилотларнинг ахборот хизматлари ходимлари ва блоггерлар иштирок этди.
Маросим Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди.


Тадбирда Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай маъруза қилдилар:
“Сиз азиз ижод аҳлини “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳақ таолодан барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан аксарият соҳалар каби оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам эътирофга лойиқ янгиликлар ва ўзгаришлар жорий этилди.


Аллоҳ таолога шукрки, муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда Сиз каби ижод аҳлининг жуда ҳам катта ўрни бор, албатта.
Мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган Сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти жуда ҳам таҳсинга лойиқдир. Зеро, Қуръони азимуш-шаънда шундай марҳамат қилинади:«Эй Муҳаммад, Раббингиз йўли-динига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир» (Наҳл, 125).


Шунинг учун ижод аҳлини Аллоҳ таолонинг мана шундай хитобига амал қилган ҳолда эзгуликни ёйиш, илму маърифатни тарқатишда энг гўзал услубни танлаган ҳолда имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимдир.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда катта натижаларга эришилди.


Ҳозирги кунда ахборот хизмати ходимлари жуда ҳам муҳим шахсларга айланиб улгурди. Жамоатчилик уларнинг баёнотини кутади, уларни излайди ва қадрлайди.
Оммавий ахборот воситалари ходимларини янада фаолликка, дадилликка ва тезкорликка чақирган бўлардим. Ушбу касб эгалари энг зарур пайтда, энг зарур ва рост гапни айтиши лозим. Ахборот хизматлари ходимлари нафақат матн ёзишни, балки замонавий медиа усулларидан кенг фойдаланишлари ҳам зарурдир.
Ҳозирги мураккаб даврда оммавий ахборот воситалари, жумладан, журналистлар, блогерларнинг яқин ҳамкорлиги, касбий биродарлиги, холислиги янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Журналистлар қўлни қўлга берса, эзгу ғоялар атрофида бирлашса, ўйлаган мақсадларимизга етамиз, инша Аллоҳ.
Имкониятдан фойдаланиб, ўта муҳим ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот соҳасида иш юритаётган жонкуярларимизга Ҳақ таолодан сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ҳамда улкан зафарлар тилайман.
Барча ижодкор ходимларни яна бир бор касб байрамлари билан муборакбод этаман. Қаламингиз ўткир, сўзларингиз равон, чиқишларингиз таъсирчан бўлиб, доимо мўмин-мусулмонларимиз ардоғида бўлинг, барчангизга бахту саодат, ижодий ютуқлар ёр бўлсин”.
Шундан сўнг байрам тадбирига йилғилган барча ОАВ ходимлари, журналистлар, интернет сайтлари муҳаррирлари, таниқли блоггерлар, матбаачилар ва мутасадди ташкилотлар вакилларига илиқ сўзлар битилган табриклар ва эсдалик совғалари топширилди.


Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати, “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи” газеталари таҳририятлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ҳидоят сари” кўрсатуви ижодкорлари иш фаолиятдаги алоҳида фаоллик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қўлларидан ташаккурномаларни қабул қилдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклаб, соҳа ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига миннатдорлик изҳор қилди.

Тадбир якунида муфтий ҳазратлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларига ижодий баркамоллик, диний соҳа ривожи, ватанимиз тараққиёти ва халқимиз маърифатини юксалтиришни Ҳақ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилинди.
Сўнгра тадбир иштирокчилари эсдалик учун суратга тушишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top