muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикасида вайронкор тошқин ва ер кўчиши юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Родриго Дутертега таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

 

Маълумот учун, Филиппинда юз берган сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Бундан ташқари, минглаб филиппинликлар турар жойидан ажраган.

Албатта, фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этиладиган улуғ неъмат ҳисобланади. Фарзанд инсон қалбидаги энг олий мақсадларидан бири бўлиб, ота она ўз ҳаётларини шулар орқали янгилаб давом эттиради. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб:

«Мол мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…» деб таъкидлаган.

Ҳақиқатан ҳам, агар мол мулк ва фарзанд бўлмаса бу дунёнинг ҳеч қандай қизиғи йўқдек. Бу дунё ҳаётига инсоннинг қалбини мойил қилиш сабабидан бўлган шу икки нарса зийнат бўлиб ўзига ром қилиб туради. Ҳар бир оила қурган шахс ўзидан зурриёд қолишини орзу қилиб, ўз ҳаётидан олган ўгит ва тажрибаларини жигаргўшаларига баҳшида қилиш умидида яшайди.

Ўзига муносиб жуфти ҳалолни танлаб у билан турмуш қуриш эса фарзанд кўришлик учун илк қадамдир.

“Аллоҳ таоло фарзандни яхши кўрганига бериб ёмон кўрганига бермайди” дейишлик нотўғри фикр ҳисобланади. Балки Аллоҳ таоло фарзандни кимга қайси биридан Ўзи хоҳлаганидек ва хоҳлаган вақтида беради. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг дўсти бўлган Иброҳим ҳалилуллоҳ пайғамбардек зотга ҳам фарзанд кўришлари амри маҳол бўлган кексалик ёшларида бердику. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

  1. «Осмонлари ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсани яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.
  2. «Ёки уларни жуфтлаб ўғил қиз қилиб беру рва хоҳлаган кишисини туғмас, бупушт қилур. Албатта, У зот ўта билувчи в а ўта қодирдир». (Шууро сураси).

Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қилаолмаслигини, балки доимо Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига мухтож бўлиб туришини англаб етади. Ҳатто фарзанд бермай туриб инсон томонидан барча ҳаракатлар бажарилган бўлса ҳам Ўзи хоҳлаган вақтида беришлиги, фарзанд дунёга келишлигида икки жуфтлик унинг сабабчиси холос эканлигини билдиради. Бу ҳақиқатни барча инсонлар орасида мусулмон одам кўпроқ тан олишлиги керак.

Гўё инсон бирор молу дунёга ҳар чанд чиранмасин ҳаргиз уни қўлга киритаолмаганидек фарзанд кўриш учун ҳам бошқалардан кўпроқ истаб, кўпроқ ҳаракат қилса ҳам Аллоҳ таоло бермаслиги мумкин.

Инсоннинг қўлидан неъмат берилишлик сабабини бажариш келади холос, уни ато қилинишлигини эса ато қилгувчи бўлган Аллоҳга топширилади. Яъни икки ёш фарзанд кўришлари учун турмуш қурдилар, иккаласи ҳам соғлом, фарзанд умидида юрибдилар ва Аллоҳдан фарзанд беришини сўрайдилар, ҳақиқат шу.

Турмуш қурган икки ёш ўзларини фарзанд кўриб тезроқ ота-она бўлишларини истайдилар. Чунки Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини унинг жисмида қўшиб яратган.

Аммо, баъзилар фарзанд кўришда бесабрлик қиладилар. Маълум муддат ўтиши билан икки ёш бир бирларига шубҳа назари билан қарай бошлайдилар, икки тараф ҳам айбдорни исбот қилишга ҳаракат қиладилар. Бу иш қанча узоқ чўзилгани сари шунча ўртада муросалар ўзгариб бир бирларини туғмас ва бепуштликда айблай болайдилар.

Баъзи ҳолатларда икки ёш сабр қилишса ҳам, ота-оналар, ён-атрофдагилар тинч қўйишмайди. Бу иш авж олганидан ҳатто оилани бузишни таклиф қила бошлайдилар. Бундай қилиш тўғри эмас. Аслида икки ёш шошилиб бесабрлик қилганда ҳам катталар насиҳат қилиб, уларни тинчлантиришлари лозим. Зеро аксар вақтларда бир неча муддат фарзанд кўрмай туриб вақти келиб ўз тенқурларидан ҳам кўп фарзандли бўлиб кетганларга гувоҳ бўлганмиз.

Аслида фарзанддан бошқа бериладиган неъматларни ҳам эгаси Аллоҳ. Инсон ҳар бир берилган неъмат устида Аллоҳ ҳузурида сўралади. Инсон бу ҳаётда бирор нарсага эга бўлишлигида ўзи учун яхшилик борми ёки ундан бенасиб бўлганида яхшилик бормибуни билмай бесабрлик қилади. Ҳаётни эса имтиҳон дунёлигини унутиб қўядида Эҳ Аллоҳ мен сенга нима гуноҳ қилгандим» деб нолийди.

Аллоҳ таоло бизларни берган неъмати устида шукр қилгувчи, бермаганига эса сабр этгувчи бандалардан қилсин. Зеро Аллоҳ таоло бир бандасига сўраган нарсасини бу дунёда бермаса, агар у банда сабр қилса албатта, жаннатда бу дунёда ўйлаганидан ҳам зиёда қилиб охират дунёда ато қилади.

Илҳомжон МАДАЛИЕВ,
“Мўйи-Муборак Уккоша” жоме масжиди имом хатиби.

 

الثلاثاء, 26 كانون1/ديسمبر 2017 00:00

خطاب رئيس الجمهورية إلى البرلمان

منذ ايام قليلة تم بث خطاب فخامة رئيس الجمهورية شوكت مرضيايف إلى نواب المجلس الأعلى لجمهورية أوزبكستان والشعب الأوزبكي عبر التلفيزيون الوطني وحاز هذا العرض إقبالا من المواطنين واهتماما بالغا وكان حدثا تاريخيا تبقى في الذاكرات لعقود طويلة. وطل جملة من الخطاب جذبت انتباه الجمهور في كل مكان، في الشبكات الاجتماعية وفي الإعلام وحتى في الشوارع وأخذ الجميع يشيد ما حوى هذا الخطاب من الآراء والاقتراحات والاعترافات لما تعلقت بآلام المواطنين ومشاكلهم وحلولها المباشرة والعادلة.

في هذا اليوم يوم 22 ديسمبر لأول مرة في تاريخ البلد وجه رئيس الجمهورية خطابا إلى كل من الغرفتين العليا والسفلى للمجلس الأعلى وكافة المواطنين عبر البلديات والمؤسسات الإدارية في المحافظات والمدن والقرى. وعالج الخطاب مسائل متعددة تتعلق باتجاهات تطوير البلاد الاقتصادي والاجتماعي في سنة 2018. وفي البداية قدم فخامة الرئيس تقريرا إجماليا لنتائج الزيارات الرسمية في السنة الفائتة وصرح فيه بأنه تم في هذه السنة 21 زيارة رسمية على مستوى القمة وأكثر من 60 مقابلة مع رؤساء ووفود مؤسسات حكومية ومنظمات دولية وتم التوصل إلى عقد أكثر من 400 اتفاقية تجارية ورأسمالية بحجم ما يقرب من 60 مليار دولار. وتم وضع 40 خطة لتنفيذ تلك الاتفاقيات على أتم شكل وفي مواعيدها وانطلق التحويل الحر لعملتنا إلى عملات خارجية وقد ازداد احتياطي الذهبي للجمهورية ب 1.1 مليار دولار وحجم عمليات البيع والشراء بالعملة الخارجية ب 1.3 مليار دولار بنسبة 1.5 مرة.

وفي السنة الجارية تم إنشاء 12 منظقة اقتصادية و45 منطقة صناعية الأمر الذي يساعد تنمية تلك المناطق وتجري الأعمال على إنشاء خمسين منطقة صناعية أخرى في المستقبل القريب.

وفي سنة 2017 تم إيجاد أكثر من 336 ألف فرصة عمل جديدة على حساب إنشاء مصانع جديدة وتطوير العمل الصغير والقطاع الخاص. وغي السنة القادمة سوف نبني ما يزيد على 24 ألف وحدة سكنية بأسعار منخفضة على نموذج جديد في القرى وأما في المدن فقد تم بناء 187 مبنى عال للسكن وتم إسكان حوالي 8000 عائلة في هذه المنازل.

وأكد رئيس الجمهورية أن الدول التي لا تتوفر فيها سيادة القانون معظم المخالفين للقانون هم حماة القانون بالذات. ولذلك لا بد للمؤسسات الحكومية من مراعاة القانون وعدم الخروج من نطاق المعايير الدستورية وقال حتى إن رئيس الدولة لا يسمح له بمخالفة القانون.

و معلوم من التجربة العالمية إن الدول التي لا تقدر صرف القروض التي استلمت بحكمة تغرق في مستنقع الديون والقروض. وأكد على ضرورة الاهتمام باتخدام الأموال استخداما صحيحا وبحكمة. كما أكد على خطورة إيجاد نظام مثمر بشأن جلب رؤوس الأموال الأجنبية وعلى العمل بدقة فائقة مع الحسابات الدقيقة.

وتم توظيف سفراء الجمهورية في الدول الخارجية بمهام جديدة جادة ومن ثم عليهم أن يعملوا على جلب رؤوس الأموال إلى أوزبكستان والتقنيات الجديدة وتقديم اقتراحات محددة لتوجيه مجموعات السياح.

وشارك في المؤتمر المشاهد سفراء أوزبكستان في الصين وكوريا الجنوبية ووتركيا عبر الشبكة التلفيزيونية وتحدثوا عن تنشط العلاقات الثنائية مع الدول المذكورة وتنظم الأعمال على مقاييس جديدة وفقا للمهام المطروحة.

وقال فخامته إن التغيرات سوف تبدأ من البرلمان فإن البرلمانيين ينتخبهم الشعب وإذا لم يكن بهم يقظة القلب متبادرين فماذا ننتظر من غيرهم. ولا بد أن يكون مصدر القانون ومؤلفه هو الشعب ولا بد أن يكون البرلمان أن يعمل لمجرد صالح الشعب وأن يحس آلام المواطنين ويحل مشاكلهم ويساعدهم في تحقيق حقوقهم وحرياتهم. ولا بد من إيجاد ظروف موحدة لجميع القوى السياسية.

وأكد الرئيس على ضرورة إقامة علاقات مع شبابنا الذين يتعلون ويعملون في الخارج وحماية حقوقهم ومصالحهم ومساعدة الراغبين في العودة إلى البلد.

 

Куфр сўзи луғатда “бекитиш” ва “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан араб тилида куфр сўзи ишлатилади.

Куфр сўзи Қуръони каримда бир қанча маъноларда келган:

  1. “Бекитиш” маъносида:

كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ

 “У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир” (Ҳадид сураси, 20-оят).

Ушбу оятдагиالْكُفَّارَ  (кофирлар) калимаси “тупроққа уруғни бекитувчилар” яъни деҳқонлар маъносида келган. 

  1. “Ношукрлик қилиш” маъносида:

لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

“Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят).

Ушбу оятдаги كَفَرْتُمْ сўзи  (куфр келтирсангиз) сўзи “ношукрлик қилсангиз” маъносида келган.

  1. “Инкор этиш” маъносида:

 وَقَالُوا مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلَّا الدَّهْرُ

Ўзларига таниш зот (Муҳаммад) келганда, уни инкор этдилар(Бақара сураси, 89-оят).

Ушбу оятдаги كَفَرُوا  (куфр келтирдилар) сўзи билиб туриб инкор этдилар маъносида келган.

  1. Иймон қаршисидаги куфр маъносида, яъни иймон келтирмасдан кофир бўлиш маъносида:

وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا

“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади” (Нисо сураси, 136-оят).

Ушбу оятдаги يَكْفُرْ  (куфр келтирса) сўзи иймон келтирмаса маъносида келган.

Ҳадиси шарифларда ҳам куфр сўзи бир қанча фарқли маъноларда келган:

  1. Шаҳодат калималарини узрсиз равишда айтмаслик маъносида:

عَنْ اَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ اِنَّ رَسُولَ اللَّهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « اُمِرْتُ اَنْ اُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَقُولُوا لَا اِلَهَ اِلاَّ اللَّهُ فَمَنْ قَالَ لَا اِلَهَ اِلاَّ اللَّهُ عَصَمَ مِنِّى مَالَهُ وَنَفْسَهُ اِلاَّ بِحَقِّهِ وَحِسَابُهُ عَلَى اللَّه». رَوَاهُ  مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен “ла илаҳа иллаллоҳ” дегунларигача инсонларга қарши курашишга буюрилдим. Бас, кимки “ла илаҳа иллаллоҳ” деган бўлса, мендан молини ва жонини сақлаб қолибди, фақат бунинг (Исломнинг) ҳаққи бундан мустаснодир. Унинг ҳисоби Аллоҳга ҳаволадир”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.                                                                                                    

 Ушбу ҳадисда шаҳодат калималарини айтмасликка бирор узри бўлмасдан туриб уларни айтмаган кишига дунёда мўминлик ҳукми берилмаслиги баён қилинган.  Инсон умри давомида бир марта “ла илаҳа иллаллоҳ”   дейиши унинг мўмин бўлишига кифоя қилади. Аммо ушбу шаҳодатини бузиб қўйювчи сўз ва амаллардан сақланиши шартдир.  

  1. Мусулмонни кофирликда айблаш маъносида:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « إِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ فَقَدْ بَاءَ بِهِ أَحَدُهُمَا».  رَوَاهُ  الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир киши ўз мусулмон қардошига “эй кофир” деса, албатта улардан бири унга қайтади”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган. 

Ушбу ҳадисда мусулмонни куфрда айблашда айтувчининг ўзини куфрга олиб бориш хавфи борлиги баён қилинган. Яъни бу гапни айтувчининг сўзи ёлғон бўлса, иймонни куфр деган бўлиб қолади. Мўминнинг иймонини куфр дейиш эса куфр бўлади.

  1. Ношукрлик қилиш маъносида:

عَنْ جَابِرٍ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « مَنْ أُعْطِىَ عَطَاءً فَوَجَدَ فَلْيَجْزِ بِهِ وَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُثْنِ فَإِنَّ مَنْ أَثْنَى فَقَدْ شَكَرَ وَمَنْ كَتَمَ فَقَدْ كَفَرَ». رَوَاهُ التِرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга бирор совға берилса имкони бўлса уни ҳам (совға билан) тақдирласин, кимнинг имкони бўлмаса раҳмат айтиб дуо қилсин. Албатта ким раҳмат айтиб дуо қилган бўлса уни тақдирлаган бўлади. Кимки бекитса (раҳмат айтиб дуо қилмаса) (ушбу неъматга) куфр келтирган (ношукрлик қилган бўлади)...” дедилар”. Теримизий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисдаги كَفَرَ (куфр келтирган бўлса) сўзи “ношукрлик қилган бўлса” маъносида келган.

  1. Шариатда ман қилинган ишдан қаттиқ қайтариш маъносида:

 عَنْ سَعْدِ بْنِ عُبَيْدَةَ أَنَّ ابْنَ عُمَرَ سَمِعَ رَجُلاً يَقُولُ لاَ وَالْكَعْبَةِ. فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ لاَ يُحْلَفُ بِغَيْرِ اللَّهِ فَإِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ فَقَدْ كَفَرَ أَوْ أَشْرَكَ». رَوَاهُ التِرْمِذِيُّ.

Саъд ибн Убодадан ривоят қилинади: “Ибн Умар бир кишининг “Каъбага қасамки йўқ”, деганини эшитиб қолиб унга: “Аллоҳдан ўзга билан қасам ичилмайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким Аллоҳдан ўзга билан қасам ичса албатта кофир бўлибди (катта гуноҳ қилибди) ёки (у зотнинг) ширк келтирибди (улкан гуноҳ қилибди)”, деяётганларини эшитганман”, деди”.   Термизий ривоят қилган. 

Ушбу ҳадисдаги كَفَرَ (кофир бўлибди) сўзи шариатда ман қилинган  ишдан қаттиқ қайтариш маъносида келган.

Булардан бошқа яна кўплаб оят ва ҳадисларда ҳам куфр сўзи бир-биридан фарқли маъноларда келган. Шунинг учун ҳам Аҳли сунна вал жамоа уламолари доимо “такфир” (мусулмонни кофирга чиқариш) масаласида ўта эҳтиёт бўлиш лозимлигини таъкидлаб келганлар. Жумладан мотуридия мазҳабининг мўътабар уламоларидан бири бўлган Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу китаб ала алфози куфр” китобида қуйидагиларни ёзган:   

“Баъзи адашган фирқалар кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, Ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да кофирга чиқаришга уринганлар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди, деб ҳисоблашган. Аҳли сунна вал-жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўлишга уринадилар”. 

    Абдулқодир Абдур Раҳим

тайёрлади

Мендан сал олдинроқда ёш аёл тўрт-беш ёшлардаги қизини етаклаб борарди. Кутилмаганда қизча онасининг қўлидан чиқиб, йўл четидаги савдо растаси томон чопди. «Тўхта, ҳой, йиқиласан», деганча жувон қадамини тезлатди. Қизча сотувга қўйилган ширинликлардан бирини олди-да, онасига ўгирилди: «Манувни оберасиз!» Аёл хижолат бўлиб у ёқ-бу ёққа қараб қўйди-да, боласига тушунтирди: «Ҳозир сенга мумкинмас. Томоғинг оғрияпти-ю…» Аммо гапи оғзида қолди, қизча кескин «Йўқ!» деб ширинликни орқасига беркитди. Уларнинг олдидан ўтиб кетдим, аммо анча жойгача қизчанинг кайсарлик, инжиқлик билан айтган сўзлари, йиғиси эшитилиб турди… Хаёлимга онамнинг ажойиб насиҳатлари, ўгитлари келди. Болалигимиздаги манзараларни эсладим.

…Бирор жойга боришдан олдин онам албатта: «Кўчада мени жавратмайсиз, уни-буни олиб бер деб хархаша қилмайсиз. Меҳмонга борганда, катталар орасида ўтирмай, ташқарида ўйнайсиз. Дастурхонга тикилманглар, уят бўлади», деб тайинлар эди. Агар айтганларини бажармасак, зимдан шундай қараш қилардиларки, у уйга қайтганимиздан кейин оладиган жазомизга ишора эди.

Меҳмон келишини яхши кўрмаган бола бўлмаса керак. Унинг ҳурмати учун дастурхонга алоҳида ноз-неъматлар қўйилади. Айниқса, онамнинг дадаси – Қозоқбой ҳожи опоқдадам келганида дастурхонда тансиқ неъматлар кўпайиб кетарди. Биз болалар салом бериб, опоқдадам пешонамиздан ўпганидан кейин катталар ўтирган хонага деярли кирмас эдик. Ўзимизга алоҳида дастурхонча солиб, ширинликлар билан сийлашарди. Лекин на ота-онам, на яқин қариндошларнинг дарвозадан кириб келибоқ қўлимизга бирор егулик ёки совға тутишганини эслай олмайман.

Йиллар ўтди, ўзимиз фарзандли бўлганимиздан кейингина бу одатнинг ҳикматини тушундим.

“Болага олиб келган нарсангни ҳеч қачон кўчадан кирибоқ қўлига тутма, – дердилар онам. – Ким келса, қўлига қарайдиган, меҳмонниям шунинг учун кутадиган бўлиб қолади. Ҳаётда ҳар хил вазият бўлади, келган одамдан совға олишга ўрганиб қолган бола катталарни хижолат қилиб қўяди. Кўча-кўйда юрганида ҳам айтган нарсасини олиб бераверма, ҳамманинг кўз ўнгида кавшаниб юрмасин. Биринчидан, қўли тоза бўлмайди; иккинчидан, ҳар кимнинг назари тушади, яна энг ёмони, пулинг борми, йўқми, тўғри келган жойда истаган нарсасини олиб беролмасанг, шарманда қилади… Одамнинг қорни тўқ бўлсаям, назари оч бўлса, қорин қулига айланади. Буларни менга опоқдаданг ўргатган”.

Болалигимда айрим дугоналарим онаси билан қўни-қўшнининг тўйига борса, ҳавасим келарди. Чунки онам аёллар билан йиғилиб тўйхонага киришдан олдин акам иккаламизга: «Орқамдан кирманглар, мен сизни тўйхонада кўрмай», деб тайинлар эди. Бу гапини икки қилмаганмиз.

Болалик-да, тўйхонага кириб ширинликми, пишириқми кўтариб чиққан ўртоқларимга ҳавас қилган пайтларим ҳам бўлган. Ҳатто бир куни ён қўшнимиз: «Одатингиз қурсин, Маликахон. Тўй дастурхони элга ёзилади-да. Болаларингизга иккита қанд олиб чиқсангиз, биров уришармиди?» деганида, зимдан онамнинг жавобларини кутганман. «Шу уйда борига кўниксин. Бугун битта қандни ортиқча еса, шохи чиқармиди?» деганлар.

Болаларим йўлга кирар-кирмас, онам менга бундай тайинлади: «Меҳмондорчиликдан чўнтагингга нимадир солиб келиб, болага берма. Фалон ишни бажарсанг, уни олиб бераман, буни олиб бераман, деб ваъда қилма – бола тамагир бўлиб қолади».

Бу насиҳатларни мен онамдан эшитдим, онам опоқдадамдан, у киши… Хуллас, фарзанд одоб-ахлоқини азиз деб билган халқимизнинг ақлий, маънавий, тиббий, руҳий жиҳатларни уйғунлаштирган тарбия усулларидан битта мисол бу.

 

Муҳтарама УЛУҒОВА,

тайёрлади

Мақолалар

Top