muslim.uz

muslim.uz

الأربعاء, 25 كانون2/يناير 2023 00:00

Тил офатлари (видео)

"Ҳидоят сари" кўрсатуви

الأربعاء, 25 كانون2/يناير 2023 00:00

Ислом динида инсон қадри

Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ҳамд" жоме масжиди имом-хатиби Абдусамад домла Жўрақулов

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Одамларнинг қай бири яхши?” – деб сўрашди. Шунда у зот: “Менинг замондошларим. Сўнг кейингилар, сўнг кейингилар”[1], – дедилар”. Мусулмон умматининг энг яхши асри илк уч аср эканини ҳамма бир овоздан таъкидлаган. Ана шу уч аср мусулмонлари “салафи солиҳ”, яъни “ўтган солиҳлар” деб номланадилар. Саҳобалар, тобеинлар ва табаъ тобеинлардан иборат бу уч авлод мусулмонлари даврида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида айтган башоратлари юзага чиқди. Салафи солиҳлар Исломни ўз ҳаётларига мукаммал татбиқ қилдилар. Улар ҳар бир масалада келажак авлодлар учун тўлиқ намуна бўладиган ишларни амалга оширдилар. Бунинг учун уларнинг икки устунликлари бор эди. Биринчиси – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига яқинликлари, иккинчиси – арабий табиатларининг софлиги.

Салафи солиҳларимиз шариатнинг барча соҳаларида: ҳам эътиқодий, ҳам амалий - фиқҳ, ҳам ахлоқий-тасаввуф соҳаларида каттаю кичик барча масалаларни Қуръони карим ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида, ижмоъ ва қиёсни ишга солган ҳолда ҳал қилдилар ва уларга ечим топиш усулларини тўлақонли ва тартибли қоидалар билан асосладилар. Кейинги авлод мусулмонларига ўша манбалар асосида ўз ҳаётларида пайдо бўладиган янги масалаларни ҳал қилиш қолди, холос.

Шунинг учун ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари ила воқеликда Ислом умматининг афзали бўлмиш салафи солиҳларимизни, хусусан, уларнинг гултожи бўлмиш саҳобаи киромларни барча давр ва макон мусулмонлари эъзозламоқлари лозим. Уларнинг муборак ҳаётларини яхшилаб ўрганиб, улардан ўрнак олмоқлари керак. Қуйида биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳақида қисқача маълумотлар берамиз.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу 11 йил 13 рабиул аввалдан 13 йил 21 жумодул охири/632 йил 7 июндан 634 йил 21 августгача мусулмонларга халифалик қилган[2].

Абу Бакр Сиддиқ куняси исмидан машҳур бўлиб кетган шахслардан биридир. Абу Бакр – у кишининг куняси бўлиб, исми Абдуллоҳдир. Баъзи ривоятларда айтилишича, унинг аввалги исми Абдулкаъба (Каъбанинг қули) бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмни Абдуллоҳга алмаштирган эканлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг отаси ҳам куняси билан, яъни Абу Қуҳофа номи билан шуҳрат топган, асл исми эса Усмон бўлган[3].

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг энг машҳур лақаби Сиддиқдир, яъни ўта ишончли, ҳақиқатгўй, содиқ, дўст. Ушбу лақабни олишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир амалларини тасдиқлашга ҳар доим шошиб турганлари, бундан ташқари, юқорида ҳам келтирилганидек, Исро ва Меърож ҳодисасини ҳеч қандай тараддудсиз, дарҳол тасдиқлагани сабаб бўлган.

Абу Бакр розияллоҳу анҳуга байъат қилиниши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин ансорийлар Мадинаи мунавварани бошқариб туриш учун Мадина аҳлидан халифа танлаш кераклигини мулоҳаза қилдилар. Мусулмонларни иқтидорли одам бошқариши лозим эди. Акс ҳолда, Мадина таҳдид остида қолиши турган гап эди. Шунинг учун Бану Соиданинг мажлисхонасига тўпланиб, ўзаро маслаҳат қилишди. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуни халифа қилиб сайламоқчи бўлдилар. Бундан хабар топган Абу Бакр, Умар, Абу Убайда ибн Жарроҳ ва бошқа муҳожирлар уларнинг олдига боришди. Улар: “Биздан бир амир, сиздан бир амир”, – дейишди. Умар розияллоҳу анҳу гап бошлаган эдилар, Абу Бакр у кишини тўхтатдилар.

Сўнг Абу Бакр гапирдилар: “Эй Саъд, эсингдами, сен ҳам ўша ерда ўтиргандинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурайш бу ишнинг эгаларидир...” – деганлар”[4].

Саъд ибн Убода: “Тўғри айтдингиз! Бизлар (ансорлар) вазирлармиз, сизлар (муҳожирлар) эса амирларсиз”, – деди. Абу Бакр: “Умарга ёки Абу Убайдага байъат қилинглар!” – деди. Умар: “Йўк! Сизга байъат қиламиз. Сиз саййидимиз, энг яхшимиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг маҳбубимизсиз”, – деди ва олдинга чиқиб, у кишининг қўлларидан тутган ҳолда байъат қилди. Кейин ўша шийпонда турганларнинг ҳаммаси у кишига байъат қилишди.

Ридда урушлари. Абу Бакр Сиддиқнинг илк халифалик даврида айрим араб қабилалари Исломдан қайтиб, муртад бўлишди. Ўша вақтда баъзи араблар Исломдан юз ўгириб, яна буту санамларга ибодат қилишга, мушрикликка қайта бошлашди.

Иккинчи бир гуруҳ, тарихчиларнинг таъкидлашича, Макка, Мадина ва Тоифдан бошқа тарафлардаги айрим кишилар турли шаклларда Исломдан қайтди.

Учинчи бир гуруҳ эса, Исломнинг ҳамма шартларини бажариб туриб, фақат закот беришдан бош тортишди[5].

Бану Абс ва Бану Зубён иши. Нажд тарафдан бўлган Абс ва Зубён қабилалари Мадинаи мунавварага ҳужум қилиш ниятида унинг яқинидаги Абрақ ва Зулқисса номли жойларга келиб тушишди. Уларга Бану Асад ва бошқалар ҳам қўшилишди. Улар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга элчилар юборишди ва намоз билан кифояланиб, закотни бекор қилишни талаб қилишди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу уларнинг бу таклифларини қабул қилмадилар. Элчилар ноумид бўлиб қайтишди.

Закотни ман қилувчиларнинг элчилари қайтиб бориб, бошлиқларига бўлган гапларни ҳамда Мадинада одам озлигининг хабарини етказишди. Улар шаҳарга қараб юриш бошлашди. Қўриқчилар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга одам юбориб, душман бостириб келаётганининг хабарини беришди. У киши мусулмонларни туяларга миндириб, олиб чиқдилар. Душман қоча бошлади. Мусулмонлар уларни Зухушубгача қувиб бордилар. Ўша ерда душманлар пуфлаб шиширилган катта мешларни мусулмонлар томонга думалатишди. Туялар мешлардан қўрқиб, ортга қараб қоча бошлади. Аммо Аллоҳнинг фазли ила мусулмонлардан ҳеч ким туядан йиқилмади ва орқага қайтдилар.

Кечаси Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билдирмасдан, душман устига бостириб бордилар. Улар мусулмонлар ўз устида турганини кўриб, саросимага тушиб, тум-тарақай бўлиб қочди. Тонг отганда яқин орада бирорта ҳам душман қолмаган эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу лашкари билан уларни Зулқиссагача қувиб бордилар.

Кейин Ридда деган жойга бориб, у ердаги муртадларга қарши жанг қилиб, енгдилар. Бану Зубён қабиласини ҳам қўлга олдилар ва у ерни мусулмонларнинг ҳайвонлари учун қўриқхонага айлантирдилар[6].

Абу Бакр амалга оширган ишлар. Қуръоннинг жамланиши. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида “яна ваҳий тушиб қолар”, деган умидда Қуръон жамланиб, китоб шаклига келтирилмаган эди. У зотнинг вафотларидан кейин Қуръон кишиларнинг қалбида ва ёзган нарсаларида қолди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврида диндан қайтган муртадлар билан мусулмонлар орасида бўлиб ўтган қаттиқ жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Биргина Ямомада Мусайлима Каззобга қарши бўлиб ўтган жангда 70 саҳобаи киром шаҳид бўлди. Шунда ҳазрат Умар ҳазрат Абу Бакрга: “Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин. Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин. Шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб қўйиш керак”, деган маслаҳатни бердилар. Аввалига ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу иккиланиб турдилар, чунки бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик вақтларида қилинмаган эди. У киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни мен қандай қилиб қиламан?!” – деб туриб олдилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам қатъий туриб: “Аллоҳга қасамки, бу хайрли иш”, – дея Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ортидан қолмай юравердилар. Кейинроқ, Абу Бакр ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканини англаб етдилар ва Зайд ибн Собитни чақириб, бу ишни унга топширдилар, чунки Зайд ибн Собит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзиб борган, Пайғамбаримиз охирги Рамазон ойида Жаброил фариштага Қуръонни бошидан то охиригача ўқиб берганларида ҳам у зотнинг ёнларида бирга бўлган эдилар.

Зайд ибн Собит, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳулар ва бошқалар Қуръони каримни пухта ёд билишларига қарамай, бу буюк ишнинг мустаҳкам, ишончли бўлишини кўзлаб, Масжиди Набавийда: “Кимнинг кўлида ёзилган Куръон бўлса ва унинг Пайғамбаримиз ҳузурларида ёзилганига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин. Қуръонни жам қилишга халифанинг буйруғи бўлди”, деб эълон қилишди. Икковлари масжидда ўтириб, гувоҳларни текшириб, ниҳоятда аниқлик билан бир йилдан ортиқ вақт давомида Куръонни жамлаб беришди. Шундай қилиб, Зайд ва Умар розияллоҳу анҳу машаққатли меҳнатлардан сўнг Қуръонни кийик терисидан ишланган саҳифаларга ёзиб тугатишди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўша саҳифаларни “Мусҳаф” деб номладилар. Мусҳафни белидан боғлаб, Абу Бакрнинг уйларига қўйиб қўйишди[7]. Бу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида амалга оширган энг улуғ ишлардан бири бўлди.

Ҳазрат Абу Бакрнинг вафоти. Ҳижрий 13 йил жумодул охир ойининг 8-куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу иситма касалига чалиндилар. Хасталик тобора зўрая борди[8].

У зот ҳижрий 13 йил жумодул охир ойининг 21-куни, милодий 634 йилнинг 21 август куни вафот этдилар.

 

Навоий вилояти “Мирхалил Майдон ота” жоме масжиди имом-хатиби Мансуржон Бобоев

 

[1] Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. –Тошкент: Шарқ, 2011. Б 24

[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ислом тарихи. Тошкент –Hilol-nashr, 2018. Б 34

[3] Маҳмуд Шокир. Тарихи исломий. –Мактаби исломий, 1991. Б 16

[4] Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. –Тошкент: Шарқ, 2011. Б 37

[5] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ислом тарихи. –Тошкент: Hilol-nashr, 2018. Б 56

[6] Маҳмуд Шокир. Тарихи исломий. –Мактаби исломий, 1991. Б19

[7] Маҳмуд Шокир. Тарихи исломий. –Мактаби исломий, 1991. Б 21

[8] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ислом тарихи. –Тошкент: Hilol-nashr, 2018.Б  47

Саудия Арабистонида Қуръон қорилари ва муаззинларнинг энг йирик халқаро танлови учун аризаларни қабул қилиш якунланди, деб хабар берди “IslamNews” сайти
Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан келган иштирокчилар 12 миллион Саудия рияли, яъни тахминан 3,2 миллион долларга тенг бўлган бош соврин учун кураш олиб боришади. Мусобақа шу кунларда бошланган бўлса-да, унинг якуни Рамазон ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Иштирокчиларнинг чиқишларини Миср, Ливия, Марокаш, Кувайт ва Саудия Арабистонининг малакали ҳакамлари баҳолайди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

الثلاثاء, 24 كانون2/يناير 2023 00:00

Биринчи ислом санъати биенналеси

Манба: “Ўзбекистон 24” телеканали

Мақолалар

Top