Рамазон-2019

Ҳайит намози қандай ўқилади?
  1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
  2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
  3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
  4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
  5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
  6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
  7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Read 41892 times

Мақолалар

Top