muslim.uz
Араб давлатлари уюшмаси вакиллари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди
Бугун, 15 сентябрь куни Араб давлатлари уюшмаси бош котиби ўринбосари Иброҳим Халил аз Завади ва бошқарма бошлиғи Муҳаммад бин Сиддиқ Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди. Улар мазкур ўқув даргоҳи ва унинг фаолияти, шунингдек талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Меҳмонлар Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Исахон ўғли Юсупов ҳамроҳлигида мактабнинг ўқув-машғулот хоналари, ахборот-ресурс маркази ҳамда спорт ва маданий тадбирлар учун яратилган қулайликлари билан танишишди.
Олий даражали меҳмонлар мамлакатимизда ислом дини равнақи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар нақадар самарали кечаётганини мамнуният билан таъкидлаб, натижалар шу соҳанинг барча жабҳаларида барқ уриб турганини эътироф этишди.
Ташриф якунида у мактабининг фахрий меҳмонлар китобига ўзларининг самимий тилакларини ёзиб қолдиришди.
Ҳадис илми мактаби
матбуот котиби
Туркия Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг фахрий меҳмони –Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди.
Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиёти йўлида амалга оширган хизматлари ёдга олинди.
ЎзА
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлайлик!
Шу йилнинг 16–17-сентябрь кунлари Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Ecobozor” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар IV Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.
Ушбу тадбир ногиронлиги бўлган шахсларнитомонидан 2018-йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Ярмаркада турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга, ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз! Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир”, деганлар.
Уламоларнинг обрӯсини тӯкиш шаръан ҳаром (видео)
Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти мақбарасини зиёрат қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун бугун Самарқандга келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ўзбекистонинг Биринчи Президенти ҳақига қуръон тиловат қилинди.
С.Бердимуҳамедовга мазкур мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.
ЎзА