muslim.uz
Кўчаларимиз озода ва обод бўлсин! (видео)
Жума билан табриклаш бидъатми? (аудио)
Умра сафарига Хоразм ва Тошкент вилояти зиёратчилари жўнаб кетишди
Мусулмонлар қибласи бўлмиш Каъбатуллоҳни, коинот султони Муҳаммад соллллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак равзаларини кўришни истамаган, бу муқаддас заминларда тўйиб-тўйиб ибодат қилишни хоҳламаган мўмин бўлмаса керак.
Аллоҳ таолога шукрки, икки йиллик танаффусдан сўнг умра зиёарати яна қайта тикланди. Навбати билан юртимизнинг барча ҳудудларидан зиёратчилар сафарга отланишмоқда.
Бугун, 4 февраль соат 09:00 да Хоразм ва Тошкент вилояти зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан HY 3309 сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналиши бўйича жўнаб кетишди.
Муборак сафарга йўл олган юртдошларимизни кузатиш учун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят бош имом-хатиби Жасур домла Раупов, мутасадди вакиллар, зиёратчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортига чиқишди.
Маълумот учун, зиёратчиларимиз Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб боргандан сўнг замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашдилар. Кейин эса Мадинаи мунавварадаги зиёратларни бошлашади, иншоаллоҳ.
Мазкур рейс 14 февраль куни соат 21:00 да (HY 3302) Тошкентга қайтиб келади.
Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини бехатар қилсин. Ибодатларини мақбул, гуноҳларини мағфур айласин. Муқаддас заминга боришни ният қилган барча юртдошларимизга умра ва ҳаж сафарларини насиб қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Тақво нима?
Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
“Шундай бўлдики, мен қийин вазиятга тушиб қолдим ва бу мени қайғуга солди. Мен бундан қандай қутулиш кераклиги ҳақида ўйлай бошладим, аммо чиқиш йўли ҳеч ҳам кўринмас эди. Шунда бирдан бу оятни эшитиб қолдим: «Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун чиқар йўлни (пайдо) қилур ва уни ўйламаган томонидан ризқлантирур» ("Талоқ" сураси, 2-3 оятлар).
Ўшанда мен Аллоҳдан қўрқиш, тақво ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш, ҳар қандай қайғуга ёрдам беришини англадим. Мен унга амал қила бошлашим биланоқ, нажот йўлини топдим».
Яъни, қайси бир банда Аллоҳ таолога тақво қилса, У зот буюрган амалларни ихлос билан бажариб, қайтарган нарсалардан сақланса, Аллоҳ бундай бандани ҳар қандай кулфат ва мусибатлардан, ғам-андуҳлардан фориғ этиб, уни ўзи ўйламаган, хаёлига келтирмаган томондан ризқлантириб қўяди.
Баъзи тафсир китобларида ушбу оят “Кимки ҳаромдан тақво қилса, Аллоҳ у банда учун ҳалолга, қийинчиликлардан фаровонликка ва дўзахдан жаннатга чиқар йўл пайдо қилади” деб тафсир қилинган (“Тафсирул алусий”).
Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Баъзилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш, деб тушунадилар.
Аслида, «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикан майдондан ялангоёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.
Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.
Ёқуб Умар тайёрлади
Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Абдусалом домла Фатуллаевнинг акалари Абдуғани ота Фатуллаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси уламолар, имом-домлалар ва ўқитувчи-мударрислар номидан Абдусалом домлага ва марҳум отахоннинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози бугун, соат 12:00да Бойсун туманидаги “Дуоба” маҳалласида падари бузукворларининг уйида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси