muslim.uz

muslim.uz

Индонезия «Berita Satu» ахборот сайти "Ўзбекистонда индонезиялик саёҳатчилар учун визасиз режим мавжуд" сарлавҳаси остида мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Нашр маълумотларига кўра, Индонезия-Марказий Осиё минтақасига асосий дарвоза бўлган мамлакат – Ўзбекистонга ташриф буюриш учун визасиз режимни қабул қилган давлатлардан бири.

Ўзбекистон ўзининг бетакрор табиий гўзаллиги, юксак тарихий аҳамиятга эга бино ва маконлари ҳамда маҳобатли архитектураси туфайли индонезиялик сайёҳлар учун муносиб манзил бўлиш салоҳиятига эга.

Ўзбекистонда яшаш нархи Ғарбий Европа сайёҳлик жойларига қараганда анча арзон, бироқ шу билан бирга у кам бўлмаган маҳобатли табиий гўзаллиги билан ажралиб туради, дейилади мақолада.

Ўзбекистонда ЮНЕСКО томонидан халқаро маданий мерос сифатида эътироф этилган жойлар кўп. Мамлакатда сайёҳликнинг зиёрат, экологик, қишки, тиббий ва бошқа турлари ривожланмоқда.

Индонезияда бўлгани каби, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мусулмонлардир, шунинг учун ҳалол туризм олишни истаган сайёҳлар, жумладан, озиқ-овқат ва ибодат жойлари ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ, дея таъкидлайди «Berita Satu».

Мақола муаллифи ўтмиш ислом уламоларининг кўплаб табаррук жойларини, жумладан, ҳадис билимдони Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилишни таклиф этади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон расман 1991 йилдагина мустақил мамлакатга айланган бўлса-да, бу мамлакат цивилизациясининг изларини худди Миср тарихи каби минг йилларга кузатиш мумкин.

Самарқанд, Бухоро ва Хива Шарқий ва Ғарбий Европага ва аксинча йўналган ҳолда жанубий, ғарбий ва шарқий Осиёдан одамлар кесиб ўтган Буюк Ипак йўли устида қадимий шаҳарлардир, дея хулоса қилади интернет-ресурс.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

الثلاثاء, 23 تشرين2/نوفمبر 2021 00:00

Фиқҳ фани: Таяммум (аудио)

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Тожиддинов Абдусамад

Бугун, 23 ноябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти масжидларига ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин ва хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Янгийўл тумани

Иброҳим домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари — “Эски қовунчи” масжидига пешинга;

Яҳё домла Абдураҳмонов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари — “Тавҳид” масжидига пешинга;

Салоҳиддин домла Тошанов, Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби — “Усмон Зиннурайн” масжидига пешинга;

Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров, Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби — “Саид ибн Зайд” масжидига пешинга;

Йўлдошали домла Каримов, Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби — “Султонхон эшон ўғли Муродхон” масжидига хуфтонга;

Абдуллажон домла Ғуломов, Тошкент шаҳар “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби — “Кескан” масжидига хуфтонга;

Мирвоҳид домла Миржалилов, Зангиота тумани “Андалус” жоме масжиди имом-хатиби — “Халқобод” масжидига пешинга ва “Хонтўра ҳожи” масжидига хуфтонга;

Ашурмат домла Абдуқодиров, Тошкент тумани “Зуннурайн” жоме масжиди имом-хатиби — “Хузайфа” масжидига пешинга ва “Зайд ибн Собит” жомесига хуфтонга;

Зангиота тумани

Жасур домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби — “Фатҳ” масжидига пешинга ва “Абу Бакр Сиддиқ” жомесига хуфтонга;

Муҳаммадбобур домла Йўлдошев, Тошкент шаҳар “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби — “Нурул Ислом” масжидига пешинга ва “Зангиота” жомесига хуфтонга;

Илёс домла Шокиров, Зангиота тумани бош имом-хатиби — “Садр ота” масжидига пешинга ва “Салмони Форсий” масжидига хуфтонга;

Қибрай тумани

Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари — “Машариб ота” масжидига пешинга;

Миродил домла Миржалилов, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари — “Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс” масжидига пешинга ва “Зайниддин ҳожи ота” жомесига хуфтонга;

Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби — “Саъдулла ота” масжидига хуфтонга;

Обид домла Мирҳамидов, Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби — “Ар-Роҳман” масжидига пешинга ва “Абдураҳмон ибн Авф” жомесига хуфтон намозига бориши кўзда тутилган.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Умархон домла Сайдумаров

Шаҳрихон тумани "Вахим" жоме масжиди имом хатиби

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгашининг 2-сонли мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Академия Ахборот хизмати.

Мажлисда Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларига бириктириш, олий диний таълим муассасаларида кредит-модул тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар, олий ва ўрта-махсус ислом таълим муассасаларида фанларни ўқитишда замонавий педагогик усулларни татбиқ этиш, Имом Мотуридий халқаро марказининг 2021-йилги фаолияти сарҳисоби каби масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Мажлис давомида диний таълим соҳасини анъанавий услубларни сақлаган ҳолда замонавий ёндашувлар асосида янада такомиллаштириш, республикада Олий таълим тизимида амалга оширилаётган инновацияларни диний таълимга татбиқ этиш масалалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

Мақолалар

Top