muslim.uz

muslim.uz

«Кимларгадир керак бўлиб қолар, деган ўйда касаллик тарихимни ёзиб қўйяпман. Аллоҳ ҳамма беморларга шифо берсин.

КАСАЛЛИК ТАРИХИ ВА ДАВО УСУЛЛАРИ

• 2020 йил 23 мартдан 2020 йил 6 апрелга қадар, 14 кун мобайнида иситмам тушмади. Қаттиқ совқотдим, титрадим, бироз бошим оғриди, нафас олишим қийинлашди.

• Иситманинг ўн биринчи куни, 2020 йилнинг 3 апрелида доктор келиб, «Катта эҳтимол билан коронавирус бўлиши мумкин», деди. Шифохонага боришга рози бўлмадим. Улар ҳам мажбур қилмадилар.

• Таҳорат олишим ва намоз ўқишим бироз оғир бўлса-да, давом этиб турди ва бу жуда катта маънавий қувват бўлди.

• 2020 йил 6 апрел, душанба кунидан бугунга қадар иситмам чиқмади. Фақат қувват йўқ, холос.

• 2020 йил 7 апрел, сешанба куни машинада бироз юриб кўрдим. Хато қилган эканман. Дарров тўхтатдим.

• Чоршанба ва пайшанба кунлари тахминан 300 метрдан пиёда юрдим. Қаттиқ чарчадим.

• Кеча жума куни тахминан 2 км юрдим. Тўртга бўлиб. 500 метрдан. Ҳар юрганимда қаттиқ чарчадим ва қотиб ухладим.

• Бугун бирданига 2 км юриб келдим. Қаттиқ чарчадим ва қотиб ухладим. Иситмам чиқмади.

ОДАМЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИ, МАСЛАҲАТЛАРИ БИЛАН ҚУЙИДАГИ ДАВОЛАРНИ ҚЎЛЛАДИМ:

1. Занжабилни асалга аралаштириб қўйиб, тинимсиз чой қилиб ичдим. Ҳозиргача ичяпман.

2. Хушхўр бўлиши учун қизил малинадан ҳам аралаштириб турдим.

3. Оёғимнинг остига пиёз босиб юрдим, ухладим.

4. Парацетамол ичиб турдим. Иситмам тушганидан кейин тўхтатдим.

5. Оёғимни бир неча марта иссиқ сувга солиб ўтирдим.

6. Яхши овқатландим. Кўпроқ шўрва ва мастава. Парҳезни тўхтатдим. Семириб кетиб қолишдан кўра тузалмай қолишдан кўпроқ қўрқдим.

7. Олма сиркасини сувга аралаштириб баданимга суртдим. Спирт билан ҳам шундай қилдим.

8. Седана ёғини ичдим. Седанани асалга аралаштириб едим.

9. Асал ва лимонли чой ичдим. Кўп ичдим.

10. Қайнаган сувнинг ўзини ҳам кўп ичдим.

11. Иситма бироз тушганидан кейин малҳам суриб массаж олдим.

12. Кўп Қуръон эшитдим. Атрофимдагилар Қуръон ўқиб дам солдилар.

13. Хонани тез-тез шамоллатиб, ҳавосини алмаштириб турдилар.

2020 йил 11 апрел куни ёзилган

 

islaminstitut.uz

الثلاثاء, 14 تموز/يوليو 2020 00:00

Сўкинишдан сақланинг!

Сўкинч ва ҳақорат инсоннинг кайфиятини бузиб, сўкиш эшитган одамни дили оғриб, кўнгли ўксийди.

Уйдаги фарзанд ҳам ота-онадан ҳамиша ширин сўз кутади. Зеро, яхши гапга илон инидан чиқади. Мусулмон кишиларнинг сўкиниши фазилат саналмайди, фосиқлик ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлашларича, “Сўкинишни бошлаган киши гуноҳкор бўлади, сўкиш эшитган эса, мазлум бўлади”.  Ўзаро жанжаллашиб, одамлар бир-бирини ҳайвонлар номи билан атаб ҳақоратлаши ҳам динимиз талабига тўғри келмайди. Ҳатто ҳайвонларнинг ўзини, паррандаю даррандаларни ҳам сўкиш ман қилинган.

Расулуллоҳ: “Хўрозларни сўкманглар, зеро улар одамларни бомдод намозига уйғотадилар”, дея айтганлар ҳадисларда.

Ҳозирги кунда пана-пастқамларда эмас, жамоат жойларда айрим ёш яланг, оғзи бузуқ эркакларнинг сўкинишлари қулоққа чалинадиган бўлиб қолди. Ижтимоий тармоқдаги суҳбатларда турли майда ва фитна гаплар ортидан сўкинишлар, ҳақоратлар бошланади. Ҳаттоки ота-онадан сўкинишгача етиб борадилар, ота-онадан сўкиш, ўз ота-онасини сўкиш билан баробар бўлган гуноҳи кабирадир. Қаердан туриб сўкинаётган бўлмасин гуноҳлигини албатта идрок қилиши керак.

Ўспирин ёшлар орасида ҳазиллашиб, бир-бирларини нолойиқ сўзлар билан аташ, ота-онасини қўшиб сўкиш ҳоллари кўп учрайди. Бундай тубан ҳазиллар ҳам тарбиясизлик оқибатидир. Сўкишни ишлатадиган одамлар, олий илм даргоҳини битирган бўладими, катта мансаб эгаси бўладими, яхши яшаб, яхши кийинган бўладими, ким бўлишидан қатъий назар беодоб фосиқ бўладилар. Чунки Расулуллоҳ: “Мусулмонни сўкиш фосиқликдир, у билан урушиш куфрдир”, деганлар.

Шарият кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар, сўкувчилар тавба қилиб, ўзларини тузатиб олишлари керак. Биз мусулмонлар ўзимизнинг барча ишларимизда яхши сўзларни айтиб, ёмон сўз ва амаллардан қайтишимиз лозим. Ислом динимизнинг нафақат одамни балки ҳайвонни ҳам сўкишни ман қилади. Ёш болаларимизни шу руҳда тарбиялаб боришимиз, катталар ёшларга ўрнак бўлмоғимиз лозим.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибининг фан ва технологиялар бўйича ўринбосари Асқар Мусинов билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
ТИВ веб-саҳифасига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ИҲТ билан илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари қардош Қозоғистон вакили Асқар Мусиновни ИҲТнинг ушбу масъулиятли лавозимига сайлангани билан табриклади.
Қайд этилганидек, ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг “Таълим ва маърифат - тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” шиори остида 2016-йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган 43-сессияси Ўзбекистоннинг ИҲТ давлатлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлади, икки ва кўп томонлама шаклларда ҳамкорликни географик жиҳатдан кенгайтириш учун ноёб имконият яратди.
Асқар Мусинов Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислом оламида илмий-технологик тараққиётга эришиш борасидаги ташаббусларининг муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлади ва уларни амалга оширишда ИҲТ амалий ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилди.
ИҲТ фан ва технологиялар бўйича конференциясини ўтказиш, коронавирус пандемияси шароитида тегишли идоралар ўртасида онлайн учрашувларни ташкил этиш, ИҲТ мамлакатларининг нуфузли университетларида ўқиш учун грантлар бериш бўйича таклифлар алоҳида кўриб чиқилди.
Музокарада томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

الإثنين, 13 تموز/يوليو 2020 00:00

Оиланинг асоси меҳр-муҳаббат (Аудио)

 

ЎМИ матбуот хизмати

Мансабдор шахснинг бойиш мақсадида ўз мансаби билан боғлиқ ҳуқуқларини суиистеъмол қилиши – коррупция энг қадимий жиноятлардан бири ҳисобланади.
 
Ер юзидаги турли давлатлар ўтмишда ва ҳозирда дунёнинг барча қитъаларида коррупцияга қарши муваффақиятли ёки муваффақиятсиз кураш олиб борганлар ва олиб борадилар ҳам. Лекин ҳозирча уни батамом йўқ қилишнинг йўли топилганича йўқ.
 
АЙРИМ АМАЛДОРЛАР МАОШИ ОДДИЙ ХИЗМАТЧИНИКИДАН МИНГ БАРОБАР ОРТИҚ БЎЛГАН
 
Ўрта асрларнинг йирик давлат арбоби, марказлашган давлат асосчиси Амир Темур ҳам ўз давлатида коррупцияга қарши кескин курашган. Тарихчи олима Шоҳиста Ўлжаеванинг қайд этишича, Соҳибқирон мансабпараст ва молпараст амалдорларнинг ўз мақсадларига етишиш учун ҳар қандай йўлга кириши, бунинг оқибатида коррупция урчиши мумкинлигини яхши тушунган.
 
Амир Темур ҳукмдорга хиёнат, порахўрлик, мансабини суиистеъмол қилиш, халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўйиш сингари ўта хавфли иллатларни қатъий чоралар билангина бартараф этиш мумкинлигини чуқур англаб, уларга нисбатан чора-тадбирлар қўллаган.
 
Шундай чора-тадбирлардан бири сифатида давлат органлари ходимларининг ойлик маошлари оддий хизматчиларникидан ўн, юз ҳатто минг баробаргача кўпайтирилган. Амир Темур салтанат саройидаги давлат учун манфаати тегадиган кучли арбоблар ва олимларнинг маошини кўтариш орқали порахўрлик ва бошқа иллатларнинг олдини олишга, уларни муносиб тақдирлашга ҳаракат қилган.
 
Шу тариқа, фармон ҳамда қонунларда мансабдор шахснинг мансабига қараб ҳақ тўлаш, унинг шахсий ва интизомий жавобгарлиги, совғалар олиши масаласи меъёрлаштирилган. Шунингдек, марказий ва маҳаллий давлат органлари тизимини ташкил этишда давлатга қарши жиноятлар ҳамда коррупциянинг олдини оладиган қонуний асослар яратилган.
 
АМИР ТEМУР КОРРУПЦИЯГА ҚЎЛ УРГАН АВЛОДЛАРИНИ ҲАМ АЯМАГАН
 
Амир Темур давлатида вақти-вақти билан сўров, текшириш, тафтиш, терговлар ўтказиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик кабилар оғир гуноҳ ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. Суиистеъмол қилиш раият орасидагина эмас, Темур авлодлари орасида юз берганида ҳам улар тегишли жазоларга тортилганлар.
 
Чунончи, Амир Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ, невараси амирзода Пирмуҳаммад лавозимларини суиистеъмол қилганликлари, фуқаро ва давлат манфаатини ҳимоя қилишда совуққонликка йўл қўйганликлари учун ҳазрат соҳибқирон томонидан қаттиқ жазоланганликларини темуршунос тарихчиларнинг аксарияти, ҳатто Амир Темур шахсиятини унчалик хуш кўрмаган осиёлик ва европалик тарихчилар ҳам қайд этадилар.
 
Эркин Азимовнинг «Амир Темур салтанати» китобида Соҳибқироннинг коррупцияга қарши кураш жараёнида қўллаган чораларидан бири баён этилган. Унда қайд этилишича, Амир Темур ҳар гал сафардан қайтганда Самарқанд аҳолисининг аҳволидан хабар олар ва маълум кунларда арзчиларни қабул қилар эди. Бу қабул пайтида шаҳар ҳокими ва амалдорлар оддий халққа нисбатан қандай муомала қилаётганини билиб олар эди.
 
Оддий деҳқонлардан бир гуруҳи мироблар ишидан норози эдилар. Мироблар ариқларни тўсиб, ким пора берса, уларга сув очиб бераётган эдилар. Бу қинғирлик одам ўлдириш каби оғир жиноят билан тенг эди. Амир Темур бу оғир жиноятни кўриб чиқар, холис кишиларни – саййидларни чақирар ва улар иштирокида одил ҳукм чиқариб, айбдорни шу ерда жазолаб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборишга фармон берар эди.
 
СОҲИБҚИРОН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ИНТИЛГАН
 
Амир Темур мансабини суиистеъмол қилиб, давлат ва халқ ҳақига хиёнат қилган шахсларни қандай мансаб эгаси бўлишидан қатъи назар, жазосиз қолдирмасди. Масалан, 1404 йили Самарқандда бўлган Испания қироли Генрих III нинг элчиси Луи Гонсалсес де Клавихо Амир Темурнинг 1404 йил 9 октябрь куни ўз мансабини суиистеъмол қилиб, давлатга хиёнат қилган амалдорларни халқ кўзи олдида жазолагани ҳақида гувоҳлик беради. «У, – деб ёзади Клавихо, – Самарқанд империясида энг катта одам эди. Темурбек бундан олти йилу ўн бир ой аввал уни алкалд (вазир) этиб тайинлаб кетган эди. У бўлса шу вақт ичида мансабини суиистеъмол қилди».
 
Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома»сида баён этилишича, Амир Темур олим-уламолар билан суҳбатларидан бирида сўзлаган нутқида: «Мамлакатнинг аҳволи, девоннинг суиистеъмол қилинганлиги ва қилинаётганлиги, оддий одамларнинг жойлардаги ҳокимлар томонидан қисиб қўйилиши каби ҳоллар ҳам мендан кўра сизларга аёндир. Шулар ҳақида маълумот берсангизлар, бу каби адолатсиз ишларни бартараф этувчи ҳамда шариат ва қонунларга мувофиқ чора-тадбирларни айтсангизлар яхши бўлур эди», дейди. Демак, Амир Темур коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратидан фойдаланиш лозим деб ҳисоблаган.
 
ЎзА

Мақолалар

Top