muslim.uz

muslim.uz

Франциялик футболчи, Испаниянинг "Реал" клуби ҳужумчиси ва вице-сардори, Франция терма жамоаси футболчиси Карим Бензема ўзининг спорт машғулотларининг бир қисми сифатида Қуръони каримни тинглашини айтиб ўтди.

Топ спортчининг айтишича, у ҳар бир ўйин ва машғулот олдидан Қуръон оятларини тинглайди.

Маълумот учун, Каримнинг оиласи Жазоирдан. Ўзи шариат аҳкомларига риоя қиладиган мусулмон.

Маълумки, ўқув режими ва Испания ёзининг қизғин иссиғига қарамай, Рамазон ойида рўза тутишни канда қилмайди, масжидга қатнашни канда қилмайди.

"Ким менга гол уришда ёрдам беради? Аллоҳ", - дейди "Реал Madrid" ҳужумчиси берган интервьюсида.

Islam.ru хабарига кўра, Karim Бензема хайрия ишлари билан ҳам танилган. Футболчи ўз ватани Франциянинг Лион шаҳрида масжид қуриш учун 3 миллион евро хайрия қилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Вторник, 02 Ноябрь 2021 00:00

Ақоидун Насафия шарҳи (3-дарс)

Абдулқодир Абдурраҳим

Тошкент ислом институти

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедрраси

Ақоид фани катта ўқитувчиси

Осимхон Мухиддинов

Наманган вилояти вакиллиги

Татаристоннинг Рибно-Слободский тумани Большая Елга қишлоғида 1879 йилда қурилган ёғоч масжид очилиши режа қилинган. Бугунги кунда у республиканинг энг қадимги мусулмон ибодатхонаси бўлиб, ёғочдан қурилган. Бу ҳақда «Татар-информ» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайта тиклаш пайтида ёғоч уйининг асл деворлари 70 фоизга сақланиб қолган. Чордоқ қават тўсинлари, хода тизими, икки таянч устунли миноранинг асоси қайта қилинди. Намозхоналар оралиғи ишлаб чиқилди. Масжид биносининг ташқи қопламаси ва безак элементлари қилинган.

Масжид қавмига қулайлик яратиш мақсадида таҳорат қилиш учун алоҳида хона қурилиб, ободонлаштирилди. Ёнғин хавфсизлиги стандартларини ҳисобга олган ҳолда, иситиш ташқи қозонхонани ўрнатиш орқали ташкил этилади.

Маълумот учун, Большая Елга қишлоғидаги ёғоч масжид диний архитектура ёдгорлиги, XIX аср татар ёғоч архитектураси намунасидир. Маданий мерос объекти сифатида эътироф этилади. Бу Қозон губернияси кенгаши томонидан тасдиқланган лойиҳага кўра, 1879 йилда қурилган ва 1937 йилга қадар фаолият юритган. Ёпилгач, масжид биносидан хўжалик мақсадларида фойдаланилган. Жумладан, бу ерда бир қанча вақт ғалла омбори жойлашган эди.

ХХ аср бошларида Большая Елга масжид қавми 516 кишини ташкил этган. Қавм мактабида эски усул бўйича 30 нафар ўғил ва 20 нафар қиз таҳсил олган.

Islam.ru хабарига кўра, масжид 1993 йилда маданий мерос мақомини олди. Масжид ёғоч архитектурасининг ҳимояланган объектлари реестрига киритилган. 2017 йилда уни тиклаш лойиҳаси тайёрланди, унга кўра 2019 йилда иш бошланди. Иш хайр-эҳсонлар ҳисобига молиялаштирилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бундан 7-8 йил аввал деҳқончилигимдан олган йиллик даромадимни бир одамга қарз бергандим. Ҳалигача шу пулимни қайтиб ололмаяпман. Ҳар сўраганимда “ана бераман, мана бераман”, деб алдаб келади. Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?

— Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ﴾

“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини ўзи ҳалокатга олиб борганини ва бораётганини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.

Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга “Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?” дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Нияти бузуқнинг ҳоли шу бўлса, қарздан тониб ўтиб кетганнинг ҳоли қандай бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.

Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилган:

﴿وَإِن كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَن تَصَدَّقُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ﴾

“Агар ночор бўлса, бойигунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 280-оят).

Агар қарздор ночор бўлса, Аллоҳ таоло қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунича кутиб туришга чақиради. Агар қайтаришнинг асло иложи бўлмаса, қарздорнинг камбағаллиги кундан-кунга ошиб кетаётган бўлса, берилган қарздан кечиб юбориш афзал экан. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам кўплаб иршод (кўрсатма)лар бор. Қарзнинг муддатини узайтириш олий фазилат бўлса, уни кечиб юбориш ундан ҳам каттароқ фазлдир.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Top