muslim.uz

muslim.uz

2021 йил 29 август куни қашқадарёлик диний соҳа ходимлари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.

 

 

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Тожиддинов Абдусамад

25 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бюросида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа тараққиёти” мавзусида маънавият тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Тадбирда бюро жамоаси ва республикамизнинг маънавий-маърифий ишларга масъул қатор ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Анжуман иштирокчилари юртимизда диний-маърифий соҳанинг тараққиёти ва юксалиши, бу йўналишда янгидан-янги хайрли ислоҳотлар давом этаётганлиги, соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни замон талабига мослаштириш борасида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби каби янги муассасаларнинг ташкил этилгани, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф мактабларига асос солингани, ўнлаб янги масжидлар очилаётгани бу борадаги ишлар кўлами нечоғли кенг эканидан далолат бериши айтиб ўтилди.

Бугунги куннинг долзарб масалаларига бағишланган фойдали ва мазмунли мулоқот йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Понедельник, 30 Август 2021 00:00

Нотўғри фатво бериш ҳақида (видео)

Зокиржон домла Шарипов

Понедельник, 30 Август 2021 00:00

Инсонпарварликнинг юксак намунаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахслар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 73 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

ЎзА

Top