Ўзбекистон янгиликлари

Диний-маърифий соҳа тараққиётига бағишлаб тадбир ўтказилди

25 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бюросида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа тараққиёти” мавзусида маънавият тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Тадбирда бюро жамоаси ва республикамизнинг маънавий-маърифий ишларга масъул қатор ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Анжуман иштирокчилари юртимизда диний-маърифий соҳанинг тараққиёти ва юксалиши, бу йўналишда янгидан-янги хайрли ислоҳотлар давом этаётганлиги, соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни замон талабига мослаштириш борасида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби каби янги муассасаларнинг ташкил этилгани, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф мактабларига асос солингани, ўнлаб янги масжидлар очилаётгани бу борадаги ишлар кўлами нечоғли кенг эканидан далолат бериши айтиб ўтилди.

Бугунги куннинг долзарб масалаларига бағишланган фойдали ва мазмунли мулоқот йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1177 марта ўқилди

Янгиликлар

Top