muslim.uz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ
✨Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
✨Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.
✨Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.
✨Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.
✨Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.
✨Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.
✨Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
✨Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
✨Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.
✨ Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.
Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланди.
mehrob.uz
Қозоғистонда Қуръон ҳофизларининг миллий танлови ўтказилади
Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг 30 йиллиги шарафига 21-22 октябрь кунлари Нур-султон шаҳрида Қуръон ҳофизларининг IX Республика танлови ўтказилади .
"Hazrat Султон" республика жомеъ масжидида Диний идора томонидан ташкил этиладиган танлов ўтказилади. Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 74 нафар ҳофиз иштирок этади. Улар Қуръони Каримнинг 10, 20 ва 30 жузларини ёддан билиш бўйича тоифаларда беллашадилар, шунингдек, мамлакатдаги эпидемилогик вазият туфайли ҳофизлар танловини "Ҳикмат студияси" YouTube канали да ва "Холиқ Арна" телеканалида жонли томоша қилиш мумкин.
Muftyat.kz маълумотига кўра, танлов иштирокчиларига мамлакатнинг таниқли устозлари ва олимлари - Комилжон Содиқов, Саидваққос Ўлжабой, Эркинбек Шокай, Эрсин Амире ва Жуманазар Содирхоновлар ҳакамлик қилишади.
Энг кекса иштирокчи 30 ёшда, энг кичиги эса 13 ёшда. 10 жузни биладиган ҳофизлар орасида 10 ёшли мактаб ўқувчиси бор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, ўрта бўй эдилар.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас эдилар...”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана ва юзларининг ранги қандай эди?
Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана аъзолари қандай эди?
Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим, баданлари туксиз эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак пешоналари, киприклари, қошлари қандай эди?
Пешоналари кенг, киприклари узун, қошлари қўшилмаган, эгик эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бурунлари ва соқоллари қандай эди?
Бурунлари бироз баланд, қиррали, соқоллари қалин эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тишлари қандай эди?
Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. Агар сўзласалар, тишларининг ораларидан гўё нур каби бир нарса чиқарди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадам ташлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга мойил бўлиб юрардилар.
Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар”, деди (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак елкалари, кафтлари, қадамлари қандай эди?
Икки елкаларининг ораси кенг эди. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Муҳри нубувват каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тукли эди. Кафт ва қадамлари тўла, гўштдор эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари, юзлари, кўзлари қандай эди?
Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора, суякларининг қўшилган ери йўғон эди.
Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда Баро розияллоҳу анҳу: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўкраклари ва билаклари қандай эди?
Кўкраклари кенг, билаклари узун эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари қандай эди?
Сочлари икки қулоқларининг ярмига тушарди. Сочларини тараб, фарқ очардилар. Сочга ёғ суртардилар.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Анас розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?” деб сўрадим. У: “Сочлари тўлқин сифат: жуда жингалак ҳам, жуда юмшоқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкалари ўртасида турарди”, деди (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг
“Шамоили Муҳаммадия” асари асосида
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади.
Кимга эргашамиз: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгами ёки..?
(қисқартириб олинди).
"Салафийлар": “Саййидимиз Муҳаммад деб айтиш ножоиз”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса:
"Аллоҳга қасамки, сенга ўзингдан ҳам севимли бўлмагунимча..", деб айтганлар.
Улар: “Унинг муҳаббатида муболаға қилманглар ва унинг ҳақида ҳаддингиздан ошманг”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Фахр қилмайман-у, мен Одам боласининг саййидиман", деб айтганлар.
Улар: “Саййидимиз Муҳаммад” деб айтманглар, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Аллоҳим Сендан набиййинг Муҳаммад ила сўрайман, деб айт", деганлар.
Яна: "Фахр қилмайман-у, мен Одам боласининг саййидиман", деб айтганлар!
Улар: “Унинг зиёратини эмас, масжиднинг зиёратини ният қилинглар, қабрини эмас”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Ким қабримни зиёрат қилса унга шафоатим вожиб бўлади", деб айтганлар.
Улар: “махлуқ билан истиғоса қилиш ширк ва куфрдир”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Аллоҳим онам Фотима бин Асадни мағфират этгин. Унинг қабрини набиййинг ва мендан аввалги анбиёлар ҳақидан кенг этгин. Зотан Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан", деб дуо қилганлар.
Улар “вафот қилган кимса билан тавассул қилиш ширк ва куфрдир”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи ожиз кимсага бундай ўргатган эдилар: "Эй, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзландим. Эй, Аллоҳим мени ҳаққимдаги у (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг шафоатини қабул қилгин", деб айт.
Улар: “Оли байт (Пайғамбар алайҳиссалом оила аъзолари), валийлар ва солиҳларни зиёрат қилиш ширкдир”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Анбиёлар қабрларида тирикдурлар, намоз ўқишади", деб айтганлар.
Улар: “Анбиёлар дуоларимизни эшитишмайди”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Қачон банда қабрига қўйилса ва унинг яқинлари ортларига қайта бошласа, маййит уларнинг оёқ кийими товушини эшитади", деб айтганлар.
Улар: “Ўликлар тириклар манфаат бера олишмайди”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Ўликларингизга Ясин сурасини ўқинглар", деб айтганлар.
Улар: “Қабр устида Қуръон ўқиш бидъат”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса билмасдан қабр устида капа тиккан инсоннинг қабрдаги кимсани Мулк сурасини ўқиётгани эшитиб қолган кимса ҳақида эшитганларида "У сура нажот бергувчидир", деб айтганлар.
Улар: “Расулуллоҳга илтижо қилиш ширк”, дейишади.
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Уч нарса иймон аслидандир: Ла илаҳа иллаллоҳ деб айтган кимсадан тийилиш. Уни гуноҳ сабабли куфрда айблама. Исломдан бирон амали сабабли чиқарма", деб айтганлар.
Энди айтамизки: Эй Аллоҳнинг бандалари. Эргашиш ва итоат қилишга лойиқ кимса ким?
Саййидимиз, имомимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламми ёки аввал-у ҳозирда ўзларига эргашганлардан бошқа ҳаммани адашганликда айблайдиган ва куфр ва ширкка ҳукм этадиган кишиларми?
Кимки мен ёзган нарсалардан биронтаси ҳақиқатига шакланса, менинг шахсий саҳифамга мурожаат қилсин. Унда ҳар бир келтирган ҳадис ва унинг сиҳати ва у ҳақидаги уламолар тахрижини баён этганман.
Шайх Аҳмад Абдулкарим Азҳарий
Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит
Масжидул ҳаром Саудиядаги мусулмонларга очилди
Саудия Арабистони фуқаролари ва у ерда яшовчи хорижлик мусулмонлар эндиликда Масжидул ҳаромда ибодат қилиши мумкин. Пандемия туфайли етти ой аввал ёпилган Масжидул ҳаром 18 октябрда Саудия Арабистони ҳукумати қарорига биноан очилди.
Масжидул ҳаром ва Масжиди набавий ишлари идораси бошлиғи AбдурРаҳмон Судайс мусулмонлар “жаннатнинг бир бўлаги” деб ном олган Равзаи муборакка ташриф буюриши ва намоз ўқиши учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидлари эшиги очилганини эълон қилди.
“Ал-Жазира” хабарида айтишича, айни шу кундан эътиборан умранинг иккинчи босқичи ҳам бошланди, бунда Масжидул ҳаром ва Масжиди набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукумати 4 октябрдан маҳаллий зиёратчиларнинг, 1 ноябрдан эса хорижлик зиёратчиларига ҳам умра амалларини адо этишга рухсат берган эди. Бу барча мамлакатларга эмас, балки Саудия Арабистони эпидемиологик вазияти хавфсиз, деб топилган давлатлар фуқаролар умра ибодати учун келиши мумкин.
Шу йил март ойида Саудия расмийлари пандемия сабаб Равзаи шарифни ёпган эди. Май ойи охирида Саудия Aрабистони ҳукумати Пайғамбаримиз масжидларини номозхонлар учун қайта очган эди. Бироқ Равзага кириш ҳамон таъқиқланганича давом этаётган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати