muslim.uz

muslim.uz

1. «Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир».[1]

2. «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ».[2]

3. «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади...»[3]

4. «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади.  У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади»[4].

5. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар».[5] Мунавий: «Қуръон аҳли» Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир», деган.

6. «Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул қуръон(қори)ни ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир».[6] Фойда: «Ҳаддидан ошмаган», яъни тажвид ва ҳарфларни адо қилишдан ёки айрим бидъатчилар каби маъносини ботил таъвил қилишдан, тиловатдан ва қироатини пухта қилиб, маъноларини тушунган ҳолда унга амал қилишдан юз ўгирмаган.

7. «Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг олдиларидан бир аёл ўтаётиб: «Сенга ҳомиладор бўлган қорин ва сени эмизган кўкрак нақадар яхши!» деди. Шунда Исо алайҳиссалом: «Йўқ, балки ким Қуръон ўқиб, унга амал қилса, нақадар яхши!» дедилар»[7].

8. «Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун.

9. Беш нарса ибодатдандир: Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, ота-онага назар солиш, замзамга назар солиш – булар хатоларни ўчиради – ва олимнинг юзига назар солиш»[8].

10. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир»[9]. Танбеҳ: Агар «Бу ривоятларга кўра муқрий (Қуръон ўргатувчи) оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан-да», дейилса, биз айтамизки: «Йўқ, чунки бу ердаги мухотоб (тингловчилар) фақиҳ бўлганлар. Уларнинг тили бўлгани учун Қуръоннинг маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон-қонларига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, уларнинг жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундан эмас.

11. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», дедим. У зот: «Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир», дедилар. Мен: «Яна қўшимча қилинг», дедим. У зот: «Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир», дедилар»[10].

12. «Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради»[11].

13. «Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига «Ўқи», дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади»[12].

14. «Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради»[13].

15. «Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади (яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади), фақат унга ваҳий қилинмаган, холос. Қуръон соҳиби ичида Аллоҳнинг каломи бўла туриб, ўзига ўхшаган (соҳиби Қуръон) билан урушмаслиги ва жоҳил билан жоҳиллик қилмаслиги лозим. Балки у гўзал ва комил бўлиб юриши лозим. Чунки унинг ичида ва қалбида Аллоҳ таолонинг каломи бор»[14].

16. «Эй Али, Қуръонни ўрганиб, уни ўргатгин. Шунда вафот қилсанг, худди инсонлар Аллоҳнинг Байтини тавоф қилганлари каби фаришталар қабринг атрофини тавоф қиладилар»[15].

17. «Соҳиби Қуръонга «Ўқи ва кўтарил, дунёда ўқиганинг каби ўқи! Сенинг манзилинг охирги ўқиган оятинг бўлган жойдир» дейилади»[16]. Танбеҳ: Ҳофиз Ибн Ҳажар: «Бу хабар Қуръонни ёдлаган қориларга хос, мусҳафдан ўқийдиганлар учун эмас. Шунинг учун уларнинг жаннатдаги даражалари ёдлаганларининг турлича бўлиши билан фарқ қилади», деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Жаннат даражаларининг сони Қуръони Карим оятларининг ададичадир»[17]. Ким тўла ёдласа, жаннатнинг энг баланд даражасига эга бўлади. Ким бир бўлагини ёдласа, даражаси шунга яраша бўлади, шу шарт биланки, ўқиган нарсасига амал қилувчи ва тадаббур қилувчи бўлсин.

Суютий айтадилар: «Қуръони Каримнинг жаннатда ўқилиши Қуръони Каримнинг хусусиятларидандир. Зеро, бошқа китоблар хусусида бунга ўхшаш ривоятлар ворид бўлмаган». Бу даражалар Қуръонга амал қилган қорилар учундир. Чунки у кунда ҳеч ким бир оят ҳам тиловат қилишга қодир бўлмайди, амал қилган бўлса, мустасно[18].

Жалолиддин Ҳамроқулов

 



[1] Тобароний ва Байҳақийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

[2] Абу Яъло ва Тобароний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

[3] Ибн Абу Шайба Мужоҳиддан ривоят қилади.

[4] Аҳмад «Муснад»ларида Бурайдадан ривоят қилган.

[5] Насаъий, Ибн Можа ва Ҳоким Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

[6] Абу Довуд Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилган.

[7] Ферузободий «Басоиру завит тамйиз» китобида Аъмашдан, у Хайсамадан ривоят қилган.

[8] Дорақутний Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[9] Бухорийнинг «Қуръон фазилатлари» китобидан.

[10] Ибн Ҳиббон ривояти.

[11] Тобароний Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[12] Тобароний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[13] Аҳмад ва Термизий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[14] Ҳоким Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[15] Абу Нуъайм Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[16] Абу Довуд ва Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилганлар.

[17] Суютий «Жомиъус сағир»да ва Байҳақий «Шаъбул иймон»да ривоят қилганлар.

[18] Жалолиддин Ҳамроқулов. “Қуръон ёдлаш фазилатлари”. –Тошкент: Мовароуннаҳр, 2013.

 

Асли исмлари: Ҳориса ибн Нўъмон ибн Рофеъ ибн Зайд ибн Убайд ибн Саълаба ибн Ғанм ибн Молик ибн ал-Нажжор ал-Хазражий ал-Ансорийдир. Бадр, Хандақ ва кўпгина юришларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қатнашган фазилатли саҳобалардан эди. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубалоасари.

 

Фарзандлари: Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Савда, Амра ҳамда Умму Кулсум. Абу Абдуллоҳ деб куняланганлар. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубалоасари.

 

Имом Аҳмад “Саҳобалар фазилатлари” китобида Ҳориса ибн Нўъмон разияллоҳу анҳунинг фазилатлари ҳақида қуйидаги ҳадисни келтирган.

 

فضائل حارثة بن النعمان رضى الله تعالى عنه حدثنا عبد الله قال حدثني أبي قثنا عبد الرزاق قال أنا معمر عن الزهري عن عمرة عن عائشة قالت قال رسول الله صلى الله عليه وسلم نمت فرأيتني في الجنة فسمعت صوت قارىء يقرأ فقلت من هذا فقالوا هذا حارثة بن النعمان فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم كذلك البر كذلك البر وكان أبر الناس بأمه

 

Бизга Абдуллоҳ  сўзлаб берди, у менга отам сўзлаб берди, у айтади бизга Абдурраззоқ сўзлаб бериб, деди. Мен Муаммардан, у Зуҳрийдан у эса Амурадан у эса Ойиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади. Ойиша розияллоҳу анҳо дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Мен ухладим, тушимда ўзимни жаннатда кўрдим ва бир қорининг  қироат қилаётган овозини эшитдим. Мен бу ким, деб сўрадим. Улар бу Ҳориса ибн Нўъмон, дейишди. Яхшилик ана шундай бўлади, яхшилик қилиш ана шундай бўлади, у онасига кўп яхшилик қиладиган инсон эди”, дедилар.

 

Ойша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Мен ухладим, тушимда ўзимни жаннатда кўрдим ва бир қорининг  қироат қилаётган овозини эшитдим. Мен бу ким, деб сўрадим? Улар бу Ҳориса ибн Нўъмон, дейишди. Яхшилик ана шундай бўлади, яхшилик қилиш ана шундай бўлади, у онасига кўп яхшилик қиладиган инсон эди”, дедилар.

 

حارثة بن النعمان قال: مررت على رسول الله صلى الله عليه وسلم ومعه جبريل جالسا بالمقاعد فسلمت عليه وجزت، فلما رجعت وانصرف النبي صلى الله عليه وسلم قال لي: هل رأيت الذي كان معي? قلت نعم. قال فإنه جبريل وقد رد عليك السلام. الوافي بالوفيات …الصفدي

 

У айтади: Мен бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Жаброил алайҳиссалом билан  (Мақоид жой номи) ўриндиқларда ўтирган пайтларида олдиларидан ўтдим ва У зотга салом бердим ва ўтиб кетдим. Мен қайтиб келганимда Расулуллоҳ менга қараб “мен билан бирга ўтирган кишини кўрдингми”, деб сўрадилар мен ҳа, дедим. У зот “ўша киши Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сенинг саломингга алик қайтардилар”, дедилар. Имом Софадийнинг “Ал-Вофий бил-Вафиёт” асаридан.

 

Фазилатлари: Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу: Мен бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Жаброил алайҳиссалом билан  (Мақоид деган жойда ёки) ўриндиқларда ўтирган пайтларида олдиларидан ўтдим ва У зотга салом бердим ва ўтиб кетдим. Мен қайтиб келганимда Расулуллоҳ алайҳиссалом менга қараб “Мен билан бирга ўтирган кишини кўрдингми”, деб сўрадилар мен ҳа, дедим. У зот: “ўша киши Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сенинг саломингга алик қайтардилар”, дедилар.

 

وَكَانَ ابْنُ عَبّاسٍ يُحَدّثُ قَالَ: مَرّ جِبْرِيلُ وَحَارِثَةُ بْنُ النّعْمَانِ مَعَ النّبِىّ  وَاقِفٌ فَقَالَ: "مَنْ هَذَا يَا مُحَمّدُ"؟ فَقَالَ: "حَارِثَةُ بْنُ النّعْمَانِ". فَقَالَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السّلامُ: "هَذَا أَحَدُ الثّمَانِينَ الصّابِرَةِ، وَقَدْ تَكَفّلَ اللّهُ لَهُمْ بِأَرْزَاقِهِمْ وَأَرْزَاقِ عِيَالِهِمْ فِى الْجَنّةِ".

 

Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан:  Пайғамбар алайҳиссалом Ҳориса ибн Нўъмон билан бирга турганларида Жаброил Амин келиб: Бу киши ким эй, Муҳаммад, деб сўрадилар.  Шунда у зот: “Бу Ҳориса ибн Нўъмондир.  Жаброил Амин: У саксонта сабрлилардан, Аллоҳ уларни ва аҳли аёллар авлодларини жаннатда ризқларини кафолатини олган, деди.  Имом Аҳмад ривояти.

 

- حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ أَحْمَدَ، ثنا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللهِ الْحَضْرَمِيُّ، ثنا مُحَمَّدُ بْنُ عِمْرَانَ بْنِ أَبِي لَيْلَى، حَدَّثَنِي أَبِي، عَنِ ابْنِ أَبِي لَيْلَى، عَنِ الْحَكَمِ، عَنْ مِقْسَمٍ، عَن ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: " مَرَّ حَارِثَةُ بْنُ النُّعْمَانِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَعَهُ جِبْرِيلُ صَلَّى الله عَلَيْهِمَا  يُنَاجِيهِ ، فَلَمْ يُسَلِّمْ، فَقَالَ جِبْرِيلُ: مَا مَنَعَهُ أَنْ يُسَلِّمَ ؟ قَالَ: إِنَّهُ لَوْ سَلَّمَ لَرَدَدْتُ عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: أَمَا إِنَّهُ مِنَ الثَّمَانِينَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " وَمَا الثَّمَانُونَ ؟ " قَالَ: يَفِرُّ النَّاسُ عَنْكَ غَيْرُ ثَمَانِينَ، فَيَصْبِرُونَ مَعَكَ، رِزْقُهُمْ وَرِزْقُ أَوْلَادِهِمْ عَلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ فِي الْجَنَّةِ، فَلَمَّا رَجَعَ حَارِثَةُ سَلَّمَ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " أَلَا سَلَّمْتَ حِينَ مَرَرْتَ ؟ " قَالَ: رَأَيْتُ مَعَكَ إِنْسَانًا، فَكَرِهْتُ أَنْ أَقْطَعَ حَدِيثَكَ، قَالَ: " وَرَأَيْتَهُ ؟ " قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: " ذَاكَ جِبْرِيلُ "، وَقَدْ قَالَ، فَأَخْبَرَهُ بِمَا قَالَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ "

 

Одоблари: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: Ҳориса Росулуллоҳ олдиларидан ўтаётган пайтларида У зот Жаброил билан муножат қилаётган эдилар. Шу вақт уларга салом бермадилар. Шунда Жаброил: уни бизга салом беришидан нима нарса ман қилди? Деб сўради. У зот агар салом берганида мен унга алик олишим керак бўларди-да дедилар. Биласизми у саксонталикдан. Саксонталик деганингиз нимаси? Саксон кишидан бошқалари сизни атрофингиздан кетиб қолишганди. Улар эса сизнинг ёнингизда сабр қилиб турганлардан. Жаннатда ўзларини ва авлодларини ризқлари Аллоҳнинг зиммасидадир. Шу онда Ҳориса қайтиб келди ва уларга салом бердилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга нега салом бермай ўтиб кетдинг? Ҳориса қарасам, Сиз билан бирга бир инсон турган экан, сўзиларни бўлиб қўйишни ўзимга эп билмадим кареҳ топдим. Уни кўрдингми? Ҳа, У зот Жаброил алайҳиссалом бўладилар дедилар ва Жаброил айтган гапларни айтиб бердилар.

 

Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу: Мен Жаброил алайҳиссаломнинг умрим бўйи икки марта кўрганман. Биринчи мартаси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Қурайзага чиққан вақтларида Жаброил Деҳятул Калбий суратларида, иккинчиси Ҳунайн куни қайтаётганимизда деганлар. Имом Табароний исноди Ҳасан деган.

 

 Ривоят қилинишича у киши умрининг охирида кўзлари ожиз бўлиб қолган. У кишининг намоз ўқийдиган жойидан ҳужрасигача ип тортиб қўйилган эди. Яна у кишининг олдида хурмо пўстлоғидан ясалган бир сават бўлиб, унга хурмо солиб қўяр эди. Агар унинг олдига бирор мискин киши тиланчилик қилиб келса, у ўша саватдан хурмо олар ва ипнинг бир тарафидан ушлаб, келган кишининг олдига ўзи чиқиб хурмо берар эди. Унинг аҳли биз сизнинг ўрнингизга ўзимиз берамиз, дейишса. Ҳориса розияллоҳу анҳу; Мен, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “мискинга берилган нарса ёмон ўлим топишнинг олдини олади” деганларини эшитганаман”, дер эди. Табароний ривояти. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубалоасари.

 

Ҳориса ибн Нўъмон разияллоҳу анҳу Бадрда қатнашган, Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга сабот ва сабр билан, ортга чекинмасдан турган саксонта саҳобанинг бири эди. Жаброил алайҳиссалом у ва аҳлининг ризқи жаннатда Аллоҳ таолонинг зиммасида эканлигини хабарини берган.

 

Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббатлари: Воқидий айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйлари яқинларида унинг уйи бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги уй қурмоқчи бўлсалар, ўз жойларини у зотга бўшатиб берарди. Хатто Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз жойини менга бўшатиб беравеганидан Ҳорисдан ҳижолат бўламан деб айтар эдилар. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубалоасари.

 

У киши Мадинада яшади. Ундан Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Омир ва Саълаба ибн Абу Моликлар ҳадис ривоят қилишган.

 

Унинг зурриётидан муҳаддис Абу ар-Рижол Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Ҳориса ибн Нўъмон бўлиб, у Мадинадаги Умратулфақиҳа мавзейида туғилган ва Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳунинг олтита ҳадисини ривоят қилган.

 

Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида вафот этди.

 

ЖАЛОЛИДДИН

 

Пятница, 08 Июль 2016 00:00

Шотибий ҳақида ҳикоялар

 

Пятница, 08 Июль 2016 00:00

Ниятни тўғри қилиш

Пятница, 08 Июль 2016 00:00

Қуръон аҳлига эҳтиром

Ҳаётда шундай инсонлар борки уларни улуғлаш бевосита Аллоҳ таолони улуғлаш ҳисобланади. Адолатли султон ва ёши кекса инсонларни ҳурмат қилиш кераклиги ва бу Аллоҳ таолони улуғлаш ҳисобланиши ҳадиси шарифларда баён қилинган. Ана ўшандай инсонлардан бири бу ҳофизи каломуллоҳлар ҳисоланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улар ҳаққида айтган қуйидаги ҳадис жуда ҳам машҳур ҳисобланади.

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top