muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 25 Январь 2018 00:00

Ҳаётий воқеа: бир ожиза эътирофи

Озиқ тишимни докторга суғуртириб ташлаганимдан кейин қаттиқ касал бўлиб қолдим. Оғриқни зўрлигидан бир ой овқат ҳам сув ҳам ичолмай, тунлари эса ухлолмай чиқдим. Зеро оғриқ бир лаҳза на кечаси ва на кундузи ором бермасди.

Жағимда шиш пайдо бўлиб катталашганидан ёрилиб кетай деб қолди. Бу шиш бўйинларимни ҳам бошларимни ҳам қамраб олди. Кўзимни бутунлай тўсиб қўйди. Аҳволимни кўриб жарроҳлар ва бошқа шифокорлар ҳам нима даво қилишини билолмай ҳайрон бўлдилар. Тиббиёт даволашдан ожиз қолди. Касаллик эса кундан-кунга зиёда бўлиб, оғриқ кучайди. Охири тузалишдан бутунлай умид қолмади...

Мўъжиза рўй бериб дардимга Аллоҳ шифо ато этди. Оғриқлар кетди. Шиш ўринларини қайтадан ўз жойига келтирди. Шифокорлар ушбу ҳолатдан лол бўлиб: “Аллоҳ қодир ва Раҳм ҳақдир, чириб кетган суякни қайтадан тирилтиради” дейишди. Шунда мен Аллоҳ таоло одамга ҳар бир инсондан кўра меҳрибонроқ эканлигига амин бўлдим.

Касал бўлиб ётганимда бир дугонам кўргани келди ва менга қараб меҳрибонлик-ла: “Албатта сен бундай азобга лойиқ эмассан. Ахир яхши аёлсанку. Нима гуноҳ қилган экансанки, Аллоҳ бунчалик зулм қиляпти? деди. Мен унга қараб: “Асло бундай дема”, деб бақирдим. Зеро, Аллоҳ таоло бандасига асло зулм этмайди, банда ўзига-ўзи зулм этади. Албатта, мен бундан ҳам ортиқроқ жазога лойиқ гуноҳкор аёлман. Чунки ҳозирда бу Аллоҳ оғриқ билан азоб бериб турган оғзим илгари қизил бўёғда бўялган эди. Яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтармас эди. Шишиб кетган бу юзим доим упа-элик билан пардозланган бўларди. Озиб кетган гавдам эса тор ва ҳарир кўйлаклар кийиб ўзини эл аро кўз-кўз қиларди...

Дугонам менга: “Қўйсангчи, сен ҳам ўзга аёллар қилган ишни қилгансан, балки улардан ҳам камроқ безанган эдинг. Ҳозир кўчада кўпчилик аёллар сендан кўра кўпроқ ўзига зеб бериб, безаниб юрибди. Ахир уларга ҳеч қандай дард тегмай, кўчаларда, боғларда бемалол ўйин-кулгу қилиб юришибдику”, деб жавоб берди. Дугонамнинг сўзини тинглаб туриб, бу дард аслида менга Раббимнинг фазли ва раҳмати эканлигини мисоллар билан тушунтириб бердим. Аллоҳ қачон бандасини хуш кўрса, уни баъзи дардларга мубтало этади ва азоби билан уни поклайди, кейин эса хоҳлаган пайтида унга шифо карам қилиб дардидан фориғ этади. Аллоҳ менга шундай фойдали дардни берганлиги ва манфаатли дарсни бошимга солганлиги учун Унга беҳад шукрлар айтаман. Айтган амрини қилмаётганим учун менга мажбуран амалий суратда қилишликни ўргатди. Бундай иноятлари учун қандай қилиб меҳрибон Раббимга ҳамдлар айтмай, нега итоат этмай?!

Мен касалликдан баданим заифлашган, иродам қувватланган, ҳавойи нафсим кучсизланган, сабру тоқатим кучайган ҳолда тузалдим. Ушбу касаллик орқали кўп нарсаларни фаҳмлаб олдим. Оғзим ва тилим Аллоҳга умид ва хавф этган ҳолда доимо шукр этмоқлиги лозимлигини англаб етдим. Касалликдан тузалганимдан сўнг аҳволим бутунлай ўзгариб кетди. Буюк неъматлардан бири шу бўлди-ки, хавойи нафсим устидан ғолиброқ бўла бошладим.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, мен тезда тавба қилдим ва билиб туриб қилаётган гуноҳимдан қайтдим. Вақтни бой бермай туриб ўзимни одоб доирасида кийинишга ўргатдим.

 

ХУМОРБЕГИМ тайёрлади

ЎМИ Матбуот хизмати

Мерос

Мирзо Умар Дарбандий (Хўшачин) 1910 йили Бойсун туманидаги Дарбанд қишлоғида туғилган. Бошланғич таълимни эски мактабда олгач, Қори Миёнжон, Домла Девонқул, Мулла Муҳаммадқуд ва Қори Абдуҳафиз каби олиму фозиллардан қироат, тафсир, фиқҳ, ҳадис ва сарфу наҳв илмларини ўрганган. Мустабид шўро тузумининг шафқатсиз сиёсати Мирзо Умар ҳаётини ҳам зимистонга айлантирди. 18 ёшида уни бойнинг, мулланинг ўғли деб, қамашади. Кўп йиллар сургун ва тутқунликда бўлган Мирзо Умар 1945 йили авф этилади. Аммо ундан кейин ҳам тазйиқу қувғинлардан қутулолмайди. Хожа Ҳофиз Шерозий, Шайх Саъдий, Абдураҳмон Жомий, Мирзо Бедил, Машраб ва Сўфи Оллоёр меросини катта қизиқиш билан ўрганади. Мирзо Умарнинг ғазал ва мухаммаслари мазмундорлиги ва мусиқийлиги билан ажралиб туради. Уларда Қуръони карим оятлари, ҳадис ўгитлари, тасаввуф ҳикматларининг таъсири нақадар кучли эканини кўрамиз. 2001 йили шоирнинг “Муножот” номли тўплами чоп этилган.

Жаъфар МУҲАММАД

ЎМИ Матбуот хизмати

Четверг, 25 Январь 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)

ONLINE.

АРХИВ.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” номли китобини лотин алифбосида чоп этиш юзасидан тегишли тавсия берганини маълум қилади. Бу ҳақдаги хабар Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот хизмати томонидан эълон қилинди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур томонидан таржима ва тафсир қилинган “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” китоби лотин алифбосида нашр қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашри ҳисобланган “Ислом Нури” газетасининг 15 январдаги сонидан бошлаб “Қуръонни ўрганамиз” рукни остида Араб тили сабоқлари бериб борилади. 

Араб тили дарслари Тошкент ислом институти проректори Ибодулла Аҳроров томонидан тайёрланган. 

Ушбу дарсларни кузатиб бориш ва газетамизга обуна бўлишни истаганлар ўзлари яшаб турган ҳуддаги масжидларга бориб учрашиши лозим. 

Бундан ташқари, ЎМИнинг “muslim.uz” портали орқали ҳар ҳафтада бир марта онлайн тарзда намойиш этиладиган Араб тили дарслари ҳам араб тилини ўрганишни мақсад қилган инсонлар учун жуда қўл келади деган умиддамиз. 

Ислом нури газетаси ҳамда ЎМИнинг интернет тармоғидаги расмий порталини кузатиб бориш орқали ўз билимингизни янада ривожлантиришга муваффақ бўласиз. 

Маълумот учун, “Ислом нури” газетаси ва “Ҳидоят” журнали Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашрлари ҳисобланади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Top