muslim.uz
Қатардаги Ислом санъати музейида бўлганмисиз?
Қатар давлатининг пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган Ислом сенъати музейи ўзининг экспонатлари билан тенгсиз ҳисобланади. Бу ерда мусулмон дунёси тарихига оид артефактлар, Ислом динининг дастлабки даврларига доир тарихий ашёлар сақланади. Музей кўргазма залларида замонавий Исломни ҳам кўриш мумкин. Мусулмон оламининг турли минтақаларидан келтирилган манбаалар музейни бойитишга хизмат қилмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
Расулга муҳаббат
Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан шу кунларда Рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди, эзгулик шаббодалари ҳамда вужудимизни майин чулғаётган муҳаммадий ифорларни олиб келган бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқеани ёдимизга солмоқда. У ҳам бўлса, икки жаҳон сарвари, Одам боласининг саййиди, арабу ажамнинг улуғи бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг дунёга келишларидир. Бу шундай оламшумул воқеа-ки, у тарих оқимини ўзгартириб юборди. Инсониятни жаҳолат зулматларидан маърифат ва ҳақиқат нурига олиб чиқди.
Мавлиди шарифни бутун ер юзида мусулмон аҳли бирдек муносиб нишонлаш мақсадида, турли хил тадбир ва маросимлар ташкил қилишмоқда. Шу анъанага мувофиқ, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ўртасида “Сийрат ва ислом тарихи” фан ойлиги муносабати билан “Расулга муҳаббат” мавзусида синф хоналарини байрам шукуҳи асосида безаш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани баҳолашда Дин ишлари бўйича қўмита Диний маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Шерхонов ва Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров иштирок этдилар.
Мазкур беллашув тўрт шарт:
1. Безакларни мавзуга оидлиги;
2. Ғояларнинг креативлиги;
3. Қўл меҳнатидан фойдаланганлиги;
4. Шарҳлашдаги моҳирлик бўйича баҳоландилар.
Танлов натижаларига кўра олий ўринни 303-гуруҳ, 1-ўринни 208-гуруҳ, 2-ўринни 209 ва 3-ўринни 103-гуруҳларнинг талаба қизлари эгаллашди.
Ғолиблар жорий йилнинг 29 ноябрь куни талаба қизлар иштирокида бўлиб ўтадиган “Муборак мавлид” байрам тадбирида Тошкент ислом институти томонидан тақдирланади.
Манба: https://islaminstitut.uz
Сабр нима?
Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? деб сўради.
Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.
Уларнинг жавобини тинглаган муаллим: “Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар!” деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди:
– Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!
Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонлик имомлар жума намозида маъруза қилди
Ўзбекистонлик имомларнинг Сариоғочга ташрифи давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2017 йилнинг 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлган эди. Давлат раҳбарларининг учрашуви диний-маърифий соҳа вакилларининг дўстона алоқаларига замин яратган эди.
Ўз навбатида минтақадаги мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, диний эҳтиёжларини қондириш ва уламоларнинг ҳамфикрлилигини йўлга қўйиш каби долзарб масалаларга меморандум асос бўлишини билдирган ҳолда қатор учрашув ва амалий ташрифлар алмашинуви йўлга қўйилган эди.
Аввалроқ, жорий йилнинг 22 ноябрь куни ўзбекистонлик имомларнинг Қозоғистоннинг Сариоғоч ва Келес туманларидаги масжидларда жамоат олдида маъруза килгани ҳақида маълумот берган эдик.
Бугун, муқаддас жума кунида бир қатор масжидларда ўзбекистонлик имомлар томонидан маърузалар қилинди.
Келес туманидаги масжидларда:
1. Акромов Тохиржон «Оқ қўрғон» жоме масжидида
2. Даминов Мансур «Кирмасжид» жоме масжиди
3.Раупов Жасур «Ўнг кургон» жоме масжиди
Сайрогоч туманидаги масжидлар:
1. Бегматов Исоқжон «Нур» жоме масжидида
2. Миржалилов Миродил «Сариоғоч» масжидида турли долзаб мавзуларда маруза килдилар.
Икки туманидаги ўзбек-қозоқ халқи миннатдор бўлиб, икки Юртбоши ва муфтийлар ҳаққига дуолар килишди.
Ўзбекистонлик имомларнинг ташрифи давом этмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
Нишонга урилган гаплар: “Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳеч ким сени Ундан кўпроқ ҳаргиз яхши кўролмайди”
Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳеч ким сени Ундан кўпроқ ҳаргиз яхши кўролмайди.
Агар Аллоҳ сенга бирор нарса берса, ҳеч ким сенга Ундан кўра карамли бўлолмайди.
Агар Аллоҳ сенга ғазаб қилса, ҳеч ким сени Унинг азобидан ҳаргиз қутқаролмайди.
Аллоҳдан ўзга ким сенга ёрдам беради?!
*****
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганса, тавҳид ақийдасини ҳимоя қилиш энг муҳим масала эканини яққол кўради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
*****
Дунёнинг таърифи
Дунёимиз фақатгина қониш имкони бўлмаган ташналик, тўйиш имкони бўлмаган очлик, роҳатсиз машаққатдир. Дунё, Иймон бўлмаса, бўш, хароб, зулмат, ҳалокат ва фойдасиз ҳаракатдир.
Доктор Мустафо Маҳмуд
*****
Иймонимизни асрайлик!
Қабристон зиёратига чиққан одам Аллоҳнинг Каломини тиловат қилиб, савобидан ўтган мўминларнинг руҳларини баҳраманд қилишини Аллоҳдан сўрайди. Ибрат олади, қабристондан қайтгач солиҳ амалларни кўпайтиришга ҳаракат қилади. Агар қабрда ётган кишилардан фарзанд, бойлик, уй-жой, машина ва ҳоказо ёрдамларни сўраса, Аллоҳга ширк келтирган бўлади, иймонига футур етади. Аллоҳ таоло ширкни кечирмайди! Қабристонга борган киши қабрда ётганлар бошқалар у ёқда турсин, ҳатто ўзларига ёрдам беролмасликларини, сажда қилгилари, садақа бергилари келса-да, шу ишларни қилолмаётганликларини ва қилолмасликларини англаб етиши керак!
*****
Тилинг сабабли...
Юксаласан;
Ҳурмат қилинасан;
Таҳқирланасан.
Истаганингни танла.
*****
Эй Аллоҳ! Менга намоздан сусткашлик қилмайдиган ва намозни кечиктирмай ўқийдиган қалб ато эт!
*****
Муҳим дуо
اللَّهُمَ حَبَّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا، وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ، وَاجْعَلْنَا مِنَ الرَّاشِدِينَ
“Аллоҳумма ҳаббиб илайнал ийман ва заййинҳу фий қулубина ва карриҳ илайнал куфро вал фусуқо вал исян важъална минар рошидийн”.
Эй Аллоҳ! Иймонни бизга маҳбуб қилгин ва уни қалбларимизда зийнатлагин ва бизга куфрни, фисқни, исённи ёмон кўрсатгин ва бизни тўғриликда юрувчилардан қилгин!
*****
Эй Роббим! Бандаларинг томонидан бўлаётган мақтовлар сабабли бизни азобламагин! Улар билмаган барча гуноҳларимизни кечиргин!
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов