muslim.uz
Хурмони энг кўп экспорт қилувчи мамлакатларни биласизми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида хурмо билан оғиз очганлари ҳаммага маълум ва машҳур. Шу боис аксар мусулмонлар рўза ойида хурмо билан оғиз очишни ўзларига одат қилишган.
Шифокорлар Аллоҳнинг охирги пайғамбари хурмо билан бежиз оғиз очмаганларини, чунки Қуръони Каримда номи кўп марта зикр этилган хурмо меваси саломатлик учун, айниқса, рўза тутганлар учун кўп жиҳатдан фойдали эканини амалда тасдиқланган тажрибалар билан исботлашган.
Шу ўринда хурмо дунёнинг қайси мамлакатларида энг кўп етиштирилади ва хорижга экспорт қилинади, деган савол пайдо бўлади.
БМТнинг Маҳсулотлар савдоси статистик маълумотларига кўра, хурмо асосан Яқин Шарқ давлатларида энг кўп етиштирилади ва хорижга экспорт қилинади. Бу ҳақда "salaamgateway.com" нашрига таяниб "info.islom" нашри хабар берди.
Тунис хурмо етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. 2017 йилда бу мамлакат 250 миллион 940 минг АҚШ доллари миқдорида хурмо экспорт қилган.
2. Саудия Арабистони ($182.38 млн.)
3. Исроил ($152.49 млн.)
4. Эрон ($ 124.56 млн.)
5. Покистон ($107.49 млн.)
6. Бирлашган Араб Амирликлари ($ 93.79 млн.)
7. АҚШ ($ 58.3 млн.)
8. Жазоир ($ 52.34 млн.)
9. Ироқ ($ 43.07 млн.)
10. Франция ($41.03 млн.).
ЎМИ Матбуот хизмати
Чемпион болаларга ифторлик дастурхони ёзилди
Яқиндагина Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда илк бора Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.
Ҳамюртларимиз ўзларининг илк иштироки бўлишига қарамай барча рақибларини мардонавор тарзда мағлуб этишди ва якунда Жаҳон чемпиони унвонига эга чиқишди.
Жамшид Асадов шогирдлари ушбу турнирда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишнинг уддасидан чиқишди.
Қўлга киритилган бундай муваффақият “Локомотив” профессионал футбол клуби раҳбарияти ва ҳодимларини ҳам бефарқ қолдирмади. Зеро “Локомотив” ПФК жорий йилдан буён Тошкент шаҳрида жойлашган 23-сонли меҳрибонлик уйи футбол жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга ҳомийлик қилиб келмоқда. Мундиалда иштирок этган терма жамоамиз ўзагини ҳам ушбу меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ташкил этишди. Бу ҳақда "championat.asia" нашри хабар берди.
Муборак Рамазон ойи давом этаётган ушбу қутлуғ кунларда “Локомотив” ПФК Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ифторлик дастурхони ёзди. Бугун терма жамоамиз вакиллари “Локомотив” стадионига ташриф буюришди. Улар клуб қароргоҳида “Локомотив” асосий таркиби футболчилари ҳамда мураббийлари билан суҳбат қуриб, Жаҳон чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Катта акалари эса ушбу ёш футболчиларга келажакда улкан муваффақиятлар тилашди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Фоторепортаж: “Оқ тунукали” жоме масжиди
Шайх ҳазратлари имомлар билан учрашди
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ва имом-ноибларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув семинари бошланган бўлиб, мазкур семинарга пойтахтдан меҳмонлар таклиф қилиниши ҳақида айтилганди.
Муборак ойнинг фараҳбахш кунларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Ҳасанбой домла Қодировлар Фарғона вилоятига ташриф буюрдилар.
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали мажлислар залида мартабали меҳмонлар ва вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашув бўлиб ўтди.
- Бугун имом-хатиблар зиммасида масъулият ва вазифалар ҳар қачонгидан ҳам талайгина. Шундай экан, ҳар бир имом ўз устида мунтазам ишлаши, доимий равишда китоб мутолааси билан ошно бўлиши лозим. Айниқса, муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан очилган "Фиқҳ мактаби"нинг мавқеини кўтариш, бу ердан Бурҳониддин Марғилонийнинг ворисларини яна тарбия қилиш даркор, - дея таъкидлади шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Ҳасанбой домла Қодиров ҳам тадбирда нутқ сўзлаб: - "Имомлар халқнинг бир бўлаги. Бугун мўмин-мусулмонлар ҳар ишида унинг фиқҳий ечимини сўрашга ошиқмоқда. Бу албатта халқимизни муқаддас динимизга бўлган муҳаббати ва ихлосидан нишона. Шундай экан, имом-хатиб саволларга жавоб берар экан, албатта илмий асосланаган, ҳужжат-далил орқали жавоб беришга тайёр туриши муҳим", - эканини қайд этди.
Учрашув савол-жавобларга уланиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, имом-хатиблар ва имом-ноиблари учун қисқа муддатли ўқув семинари давом этади. Семинар дастури давомида ана шундай қизиқарли учрашувлар белгиланган.
Вакиллик матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади
Кеча, 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюриб, аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда мамлакатимиз Президенти Ўзбекистон халқини мусулмонларнинг муқаддас ойи Рамазон ойи билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
"Фурсатдан фойдаланиб меҳнаткаш, бағрикенг ва олийжаноб Ўзбекистон халқини, улар қаторида бугун мана шу Андижон халқини, жумладан фахримиз ва дуогўйларимиз бўлган, муҳтарам отахон ва мунис онахонларимизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан чин қалбимдан муборакбод этмоқчиман", деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
Ушбу қутлуғ ва баракотли кунларда Яратгандан бетакрор эл-юртимиз ҳамиша тинч ва осойишта бўлишини, сизларга ва оила аъзоларингизга ҳамда бутун халқимизга мустаҳкам соғлик ва саломатлик, қут-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини сўрайман. Ватанимиз тараққиёти, юртимизнинг ободлиги, халқимиз фаровонлиги учун олиб бораётган барча ишларимизга қодир Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин деб, ҳар биримиз мана шундай ниятлар билан яшасак, қутлуғ Рамазон ойида обод масжидларда, файзли хонадонларда ўқилаётган дуолар ижобат бўлсин", дея ўз табригини йўллаган Шавкат Мирзиёев.
ЎМИ Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.