muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған музокараларни расмий делегациялар иштирокида давом эттирдилар. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Азалий қадриятларимизга асосланган кўп қиррали муносабатлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилаётгани бизни қувонтиради, деди Шавкат Мирзиёев. Тор доирадаги мулоқотимиз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун катта сиёсий ирода мавжуд эканини яна бир бор тасдиқлади. Халқларимиз ва давлатларимиз манфаатига бевосита дахлдор бўлган барча масалаларни, нафақат бугунги кундаги, балки келгусидаги режаларимизни очиқ ва атрофлича келишиб олдик.

 

 

Қадим тупроқларимиз бўлмиш Ўзбекистонга келганимдан, азиз қардошим Шавкат Мирзиёев билан яна кўришганимдан мамнун бўлдим, деди Ражаб Тоййиб Эрдўған. Кейинги йиллардаги мулоқотларимиздан сўнг иқтисодий алоқалардаги кўрсаткичлар ошгани биз тўғри йўлда эканимиздан далолатдир. Натижалар яққол сезиляпти. Туркиялик иш одамлари Ўзбекистонга интиляпти. Ўзбекистонда Туркия фирма ва компаниялари учун, сайёҳлар ҳаракати учун кенг имкониятлар яратиляпти.  

 

 

 

Президентнинг ўтган йили октябрь ойида Туркияга амалга оширган давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлди.  2017 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ортди. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич яна 20 фоизга ўсди.

 

Манба: https://kun.uz

Понедельник, 30 Апрель 2018 00:00

Online dars: Мулк сураси тафсири

ЎМИ Матбуот хизмати

Майдон катталиги жиҳатидан Масжидул Ҳарам ва Масжидул Набавиядан кейин учинчи ўринда турадиган масжид Покистон Ислом Республикасининг Карачи шаҳрида қурилмоқда. Бу ҳақда "Research Snipers" нашри хабар берди.

Бир вақтда ўз ичига 800 минг намозхонни сиғдироладиган ушбу масжид ҳудудида, Ислом тадқиқот маркази, Ислом музейи, Ислом маданият маркази ва Ислом университети барпо этилиши режалаштирилган.

Масжиднинг дизайни анаънавий мусулмонча услубни ўзида акс эттирган бўлиб, бобурийлар сулоласи даврида қўлланилган архитектура элементлари қўлланилган. Масжид замонавий иситиш ва совутиш тизими, электр станциясига ҳам эга бўлади.

Аввалроқ, Лаҳорда катталиги жиҳатидан жаҳонда еттинчи ўринда турувчи ва Покистоннинг энг йирик масжиди дея эътироф этилган Жоме масжиди қурилган эди. Унда 100 минг киши бир вақтда ибодатларини амалга ошириши мумкин эди.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Голландиянинг Ҳаага, Роттердам, Амстердам, Грюнинген, Леуварден, Грийпскерк, Ассен, Лейден, Хемстед, Тилбург, Влаардинген, Маарсен ва Неймеген шаҳарларидаги кўчалар фаластинлик 17 яшар фаол қизалоқ Аҳд Тамимий номи билан аталадиган бўлди. Бу ҳақда "royanews.tv" нашри хабар берди. Кўча номларини ўзгартириш қарори номаълум ташкилот томонидан амалга оширилган бўлиб, ушбу ҳаракат шаҳарлар маъмурияти томонидан амалга оширилмани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил аскарини урганлиги учун 8 ой муддатга қамоқ жазосига маҳкум этилган Тамимий хоним, ўзига номаҳрам эркакнинг қўли тегмаслиги учун ҳарбийларга қаршилик кўрсатган эди.

Маълумотларга кўра, Голландия парламенти биноси жойлашган кўчага ҳам Тамимий номи ёзилган йўл белгилари ўрнатилган, бироқ маъмуриятдан ушбу белгиларни олиб ташлаш талаби киритилган.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ва Диний идора Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмонов 2018 йилнинг 1-3 май кунлари Индонезиянинг Богор шаҳрида “Исломда васатийлик (мўътадиллик)мавзусида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги анжуманда иштирок этиш учун Жакарта шаҳрига жўнаб кетишди.

Мазкур анжуман Индонезия Президенти Ж. Видодонинг нутқи билан очилади, унда дунёнинг 45 давлатидан вакиллар таклиф қилинган.

Мазкур анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – “Васатия (мўътадиллик)” мавзусининг Исломда татбиқ этилиши бўйича уламолар ўзаро маълумот ва тажриба алмашишидир.

Анжуман тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.        

                                                                

 Халқаро алоқалар бўлими

ЎМИ Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top