muslim.uz
Самарқандда 16 нафар қори, 9 нафар қория республика босқичига чиқиш учун интилмоқда
Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидида давом этаётган Қуръон мусобақаси ўзининг энг ҳаяжонли ва шукуҳли онларига кириб бормоқда. Ушбу мусобақада республика босқичига чиқиш учун туман босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 16 нафар қори, 9 нафар қория жиддий ҳаракат қилишмоқда.
Ўз навбатида, Ҳақ таоло каломига сомеъ бўламан, деб келган мухлислар ҳам ўзлари учун жуда кўп манфаатлар олишмоқда. Зеро мақсадимиз ҳам шу, яъни Қуръон ҳақида кишиларга маърифат таратиш, Қуръонга муҳаббат уйғотиш, мусулмон ёшларни Қуръонга қизиқтириш, иқтидорли қориларни тақдирлаш, қорилар сифати ва сонини ошириш, савияларини юкасалтириш, юрт ва халқни дунёга танитиш кабилардан иборатдир.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг. Энг хушовоз қориларнинг ҳузурбахш тиловатларидан баҳраманд бўлишга барчани чорлаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Буюк ипак йўли: нега чўл ўртасидаги қудуқларда доим сув бўлган?
Хитой ва Марказий Осиё шаҳарларини Ўртаер денгизи мамлакатлари билан боғловчи Буюк ипак йўли кўп асрлар давомида ушбу ҳудудлар ўртасидаги савдо ва маданият алмашинув жараёнларида муҳим рол ўйнаган. У эрамиздан аввалги II асрда Хитой ва Фарғона водийси шаҳарлари ўртасидаги савдо йўли сифатида юзага келган бўлиб, кейинроқ Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим транспорт алоқа йўли мақомини эгаллади ва ўрта асрларга қадар амал қилди, деб ёзади TravelAsk.
Ҳатто чўлнинг қизиган ҳавосида ҳам сув буғлари мавжуд. Катта маҳорат билан барпо этилган иншоот ғояси айнан мазкур билимга асосланган. Араб сайёҳларининг хотирлашича, доим салқин бўлган қудуқ ичига тушган иссиқ ҳаво совиган ва ўзидаги сувни томчилар шаклида берган. Mусаффo салқин сув тош тепаликдан қудуқ тубидаги махсус чуқурликка оқиб тушган. Одамлар ичиш ва туяларини суғориш учун у ердаги сувдан фойдаланган.
Бортида 60 нафар йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учради
Эронда бортида 60 нафар йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради Эроннинг ATR-72 русумли йўловчи самолёти кеча, 18 февраль куни ҳалокатга учради. Унинг бортида 60 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлгани ҳақида Эроннинг “Tasnim” ахборот агентлиги хабар берган.
Теҳрон – Ясуж йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган “Aseman Airlines” компаниясига тегишли самолёт ҳавога кўтарилгандан 20 дақиқа ўтиб алоқа йўқолган.
Фожиа тоғли ҳудудда рўй бергани, авиакомпания ҳаво кемаси бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлганини айтмоқда.
Самолёт Исфаҳон ҳудудидаги Семир шаҳри яқинида қулагани тахмин қилинмоқда. Ёмон об-ҳаво шароити туфайли қидирув-қутқарув ишлари қийин кечаётгани қайд этилган.
Дастлабки тахминларга кўра, фалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
ЎМИ Матбуот хизмати
“Масжидул Ақсо” воизи Малайзияда суҳбатлар уюштирди
Масжидул Ақсо воизи ва Олий исломий қўмита раиси шайх Икрима Собрий Малазиянинг 10 та вилоятида масжидлар ва турли Исломий марказларда “Исломда Қуддуснинг ўрни” мавзусида бир қатор суҳбатлар уюштирди. Бу ҳақдаги маълумот Бутундунё уламолари иттифоқи расмий сайтида тарқатилган.
Ушбу саёҳати давомида шайх уламолар, муфтийлар, раҳбарлар ва вазирлар билан учрашди. Келантан штати султони Исмоил ибн Яҳё ва Перлис штати султони Саид ибн Фоизуддин шулар жумласидандир.
Шайх султон Саид ибн Фоизуддинга Малайзия халқи ва ҳукуматининг Фаластин масаласига қанчалик аҳамият қаратишини билдириш мақсадида шаҳодатнома ва медаллар топширди.
Манбаа: Azon.uz
Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар (Самарқанд)
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.