muslim.uz
Тошкент вилояти 1-ҳудуд бўйича ўтказилган Қуръон мусобақаси ўз якунига етди
Совриндорлар билан танишинг:
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
- Обидов Аббосхон Саидмурад ўғли.
26-40
- Эргашев Абдухалил Махмуджонович
- Саидов Саидраҳмон Эгамберди ўғли
- Орифджанов Саидмурад Обидович
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
- Нуриллаев Абдуманноб Тоштемир ўғли
- Кушбаев Нуриддин Фахрутдин ўғли
- Кушбаев Фатхидин Фахрутдин ўғли
26-40 ёш
- Эрали Мавлиянкулович
- Орифджанов Усманходжа Обидович
- Бухарбаев Ёқуб Мамасалиевич
Совриндорларни чин дилдан муборакбод этамиз
ЎМИ Матбуот хизмати
Online: Қуръон мусобақаси. (Тошкент вилояти Бўка тумани)
Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар (Бўка тумани)
Тошкент вилоятидаги Қуръон мусобақаси кўзларга ёш келтирди
Бугун Тошкент вилояти Бўка туманида бошланган қорилар мусобақаси жуда ҳам файзу баракотли давом этмоқда, айниқса, қори йигитларнинг қалбларни юмшатувчи қироатлари мўмин-мусулмонларимизнинг кўзларига ёш келтирди.
Мана шундай юракларни қувватловчи, онгу шууримизни зийнатловчи Аллоҳнинг каломидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг азизлар. Мусобақани бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли кузатинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Муносабат: Неки бўлса, илҳом билан бўлади
Олиму уламоларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ўтганларини хотирлаб уларнинг руҳларини шод қилишни ният қилиб, ишларини давом эттириш Аллоҳ таоло қошида, аждодлар хотираси олдида, жамики олам аҳли олдида миллатнинг юзини ёруғ қилади, йўлларини очади.
Тарихий манбалардан биламизки, Аллоҳ таолони севган бандаларни севган, уларга ниҳоятда катта эҳтиром кўрсатган Соҳибқирон Амир Темур 1363-64 йилларда буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавийнинг набираси, улуғ авлиё Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган.
Адолатпарварлик, халқпарварлик, авлиёи киромга эҳтиром кўрсатиш, эл-юртнинг розилигини топиб яшашни ҳаётининг маъноси деб билган ва бошқалардан ҳам ана шу фазилатларни талаб қилаётган президентимиз ҳар жиҳатдан Соҳибқирон бобомизнинг ҳаётидан ибрат олиб келаётгани ана шу мақбара қурилиши мисолида янада яққол намоён бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари 2017 йил 26 май куни бу масканда бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Чунки бу мақбаранинг обод бўлиши, ушбу макон-манзилларда ётганларнинг руҳи шод қилади, шаҳар аҳолисининг дилини равшан этади ва энг муҳими, Аллоҳ таолонинг иккита севикли бандаси – Сузук ота ва Амир Темур ҳазратларининг руҳини ором топтиради. Аллоҳнинг изни-иродаси ила иншоаллоҳ, миллий меъморлик анъаналари асосида бунёд этилаётган, зиёратчилар учун кенг қулайликлар яратилаётган масжиднинг қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланади.
Президентимизнинг мажмуага ташрифига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилди. Улар мажмуадаги қурилиш ишларини кўздан кечирдилар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.
– Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди, – деди Шавкат Мирзиёев. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлади.
Президентимизнинг масжид қурилаётган майдонда туриб айтган сўзларини тинглаган киши 1989 йилда, жуда қийин ва мураккаб даврда, бениҳоя қалтис шароитда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлгани Аллоҳ таолонинг ушбу минтақага бир марҳамати бўлганини чин юракдан ҳис қилди, десак, асло муболаға бўлмайди.
Меҳрибон Парвардигоримиз Шайх ҳазратларини восита қилиб, турли фирқалар, бидъатчилар, реакцион оқимлардан ўлкамизни Ўз паноҳида асради. Шайх ҳазратлари ислом оламида машҳур бўлган ва барча илм аҳллари, соғлом ақл эгалари мўътабар манба деб биладиган “Мухтасари Виқоя”, “Кифоя”, “Мазҳаблар – бирлик рамзи”, “Мазҳабсизлик – ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъат” каби китобларни ўзбек тилида шарҳлаб, ўша мураккаб йилларда кўпдан-кўп беҳуда ихтилофларнинг олдини олишга катта ҳисса қўшди.
100 дан ортиқ илмий-оммабоп асарлари билан халқимизнинг қалбидан чуқур жой олди. У киши юртимиз одамларининг маънавий суянчи эди. Юртбошимиз айтганидек, Шайх ҳазратлари бир ибратли ҳаёт кечирдики, ҳар бир ишларидан, ҳаракатларидан намуна олишга арзир эди.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари юксак инсоний фазилатлари, қомусий илми, даврнинг руҳини теран англаш хислати билан юртимиз одамларига қанчалик севимли бўлса, дунёнинг бошқа давлатларида ҳам шунчалик ардоқли эди, дунё олимларининг пешволаридан эди.
Эрталаб идорамизга телефон қилган бир юртдошимиз айтади:
– Ҳеч қачон ахборот кўрсатувини бунчалик ҳаяжон билан кўрмаган эдик, Президентимиз гапиряптилар, бизнинг кўз ёшимиз сел бўляпти. Ундан кейин муфтий ҳазратларининг гаплари севинчга тўла кўз ёшларимизни янада зиёда қилди, Илоҳо, Парвардигоримиз ўтганларимизни ҳурматлаган юртбошимизнинг, марҳум Шайхимизни устозимиз деб эъзозланган муфтий ҳазратларининг умрига, ризқига барака берсин. Бундай савобли ишларни қилишда уларнинг куч-қувватини, ғайрат-шижоатини зиёда қилиб, ёмон кўзлардан Ўз паноҳида асрасин.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳар доим Ўзининг каломига муҳаббати зиёда бўлган, аждодларини, олиму уламоларини эъзозлаган, ўзаро ҳурмат-эҳтиромни одат қилиб олган халқнинг насибасини зиёда қилиб қўйган.
Бинобарин, Ватанимизда давом этаётган Қуръон мусобақаси бу – шунчаки одамлар ўрганиб қолган беллашув эмас. Бунда Аллоҳнинг Каломи тиловат қилинаётир, Ушбу Калом ҳурматини васила қилиб дуоларга қўл очилаётир. Муфтий ҳазратлари кеча қурилиш объектида турганларида “Аллоҳ таоло Президентимиз қалбига илҳом солиб” дея эсда қоладиган жуда ҳам чиройли иборани айтдилар.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Каломини ўқиш бўйича мамлакат бўйлаб мусобақа ўтказиш ғояси, Унинг илмларини ўрганиш бўйича янги-янги марказлару мактаблар, олий ўқув юртлари, академиялар ташкил этиш, азизу авлиёларнинг манзилини обод қилиш ташаббуси уйғоқ қалбларда ҳар доим илҳом билан бўлади.
Аллоҳимиз юртимизни, халқимизни, бошимизда турган Йўлбошчимизни ҳар доим ҳифзу паноҳида асрасин! Бошлаган хайрли ишларимизда Ўзи ҳар доим мададкор бўлсин!
ЎМИ матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.