muslim.uz

muslim.uz

Мамлакатимизда халқимизнинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, азиз авлиё ва алломалар мангу қўним топган масканларни обод қилишга катта эътибор берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 26 май куни бу “Сузук ота” мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Шу асосда бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Масжиднинг тарихий биноси сақлаб қолинган ҳолда атрофи кенгайтирилмоқда. 900 кишига мўлжалланган айвон қурилмоқда. Шунингдек, ҳунармандлар учун устахоналар, автотураргоҳ ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланиши мўлжалланган.

Мазкур маскан зиёрати чоғида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Президентимизга мажмуага ташрифлари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилди. Улар мажмуадаги қурилиш ишларини кўздан кечирганлар.

Давлатимиз раҳбари томонидан зиёратчилар учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилгани маълум қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Олмазор тумани Қичқириқ канали бўйида маданият ва истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёевга мазкур парк лойиҳаси юзасидан маълумот берилди.

Боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилади. Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани қурилади.

Президентимиз кутубхоналарнинг пойтахт мактаблари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Абдулла Қодирий ва Чўлпон ижодини ёшларга чуқурроқ ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлиника барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимиз Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари уйма-уй юриб, одамлар билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлигини таъкидлади.

 Шу ерда Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳолини уй-жой ва иш билан таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз юритилди.

Манба: http://president.uz

 

Жорий йилнинг 6 февраль куни “Ёшлар пресс-клуби”да Президент Давлат маслаҳатчиси, Олий Мажлис Сенати сенатори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев билан онлайн мулоқот ташкил этилган эди. 

Онлайн мулоқот давомида Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва 3 босқичли Ўзбекистон Қуръон мусобақаси хусусида ўз фикрларини билдирди. 

Давлат маслаҳатчиси: “Бир нарса ҳақида мен очиқ айтиб ўтишим керак. Биз бир нарсага алоҳида эътибор беришимиз керак. Бугун ОАВда Қуръон мусобақаси ҳақида ҳаммамиз кўряпмиз. Мусобақа Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда ўтказилмоқда. Бу ҳеч қачон бўлган эмас”, дея таъкидлаган. 

Бундан ташқари, Иттифоқ раҳбари Қуръон мусобақасини ўтказишдан энг асосий мақсадлардан бири, ёшларни Ислом динига бўлган ҳурматини янада ошириш, уларнинг эътиқодини кучайтириш экани айтиб ўтилган. 

Ёшлар Иттифоқи раҳбари онлайн мулоқот давомида ҳадис илмига бағишланган мусобақанинг ташкил этилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтган эди.


ЎМИ Матбуот хизмати

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилаётган Республика Қуръон мусобақаси Тошкент шаҳрида яқин кунларда бошланади. 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан мусобақанинг дастлабки саралаш босқичи ўтказиладиган жойлар ҳақида маълумот берилди. 

Тошкент шаҳри бўйича мусобақанинг туман босқичларида жами 486 киши иштирок этади. Улардан 302 эркак, 184 та аёл-қизлар ташкил этади. 

  1. Шайхонтоҳур тумани қатнашчилари учун: 

Эркаклар

“Кўкча” масжиди 13февраль 9:00да; 

Аёллар

“Мумтоз” тўйхонаси 13 февраль 10:00да. 

  1. Юнусобод, Мирзо Улуғбек , Яккасарой туманлари қатнашчилари учун: 

Эркаклар

“Минор” масжиди 14 февраль соат 9:00да; 

Аёллар

“Осиё” тўйхонаси 10:00да. 

  1. Яшнобод, Миробод, Бектемир, Сергели туманлари қатнашчилари учун: 

Эркаклар

“Холид ибн Валид” масжидида 14 февраль соат 9:00да; 

Аёллар

“Яккасарой” тўйхонаси, 14 февраль, соат 10:00да. 

  1. Учтепа, Чилонзор туманлари қатнашчилари учун: 

Эркаклар

“Бисёр” тўйхонаси, 14 февраль, соат 9:00да; 

Аёллар

“Бисёр” тўйхонаси, 15 февраль, соат 9:00да. 

  1. Олмазор тумани қатнашчилари учун: 

Эркаклар

“Ҳазрати Имом” масжиди, 15 февраль, соат 9:00да; 

Аёллар

“Фаровон” тўйхонаси, 14 февраль, соат 10:00да бўлиб ўтади. 

Қуръон мусобақасини портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top