muslim.uz
XXVII Қорилар мусобақаси кўрик-танлови. Абдуссамад қори
XXVII Қорилар мусобақаси кўрик-танлови. Абдулбасир қори
XXVII Қорилар мусобақаси кўрик-танлови (81 та расм)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалбида Қуръондан ҳеч нарса бўлмаган инсон хароба уй кабидир”, деб марҳамат қилдилар.(Термизий ривояти.)
* * *
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Қуръонни ёдлаган қорига (қиёмат куни) “Ўқи, кўтарил ва дунёда тиловат қилганингдек тиловат қил. Сенинг манзилинг охирги ўқиган оятингдадир”, деб айтилади”. (Термизий ва Насоий ривояти.)
* * *
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб, ундаги ҳукмларга амал қилса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг ота-онасига тож кийдиради. Унинг нури дунё уйларидаги қуёш нуридан кўра ёрқинроқдир. Бунга амал қилган инсон ҳақида гумонинг қандай?”. (Абу Довуд ривояти.)
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон ўқинглар, зеро у қиёмат кунида ўз эгалари учун шафоатчи бўлиб келади”, деб марҳамат қилдилар. (Муслим ривояти.)
* * *
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат икки нарсада ҳасад қилиш жоиз: Аллоҳ унга Қуръонни ато қилган бўлиб, кечаю кундуз унинг тиловати билан машғул бўладиган кишига ва Аллоҳ таоло унга мол дунё ато қилган бўлиб, кечаю кундуз уни инфоқ қиладиган кишига”, дедилар.(Бухорий ва Муслим ривояти)
* * *
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳуданРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлари ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло айтади: “Кимни Қуръон ўқиш ва менинг зикрим уни бошқа нарсаларни сўрашдан тўсиб қўйса, мен унга сўраганларга берганимдан кўра кўпроғини бераман. Аллоҳ таоло каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан фазли кабидир”. (Термизий ривояти.)
* * *
Бизни кузатиб боринг ва мусобақа расмларидан баҳраманд бўлинг
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар.
* * *
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ўқиган ва унга моҳир бўлган қорилар улуғ ва мукаррам фаришталар билан бирга бўлади, Қуръонни тутилиб-тутилиб ўқиган ва қироат унга машаққатли бўлган киши учун икки ажр бордир”, деб марҳамат қилдилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.)
* * *
Абу Мусо Ашъарий[1]розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қуръон ўқийдиган мўминнинг ўхшаши утружжа[2] кабидир, унинг ҳиди ҳам, ўзи ҳам шириндир. Қуръон ўқимайдиган мўмин ўхшаши ҳурмо кабидир, унинг таъми ширин бўлиб, ҳиди бўлмайди, Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг ўхшаши райҳон кабидир, ҳиди ҳушбўй, лекин мазаси аччиқдир. Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг ўхшаши эса ҳанзала[3]кабидир, унинг ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқдир”. (Бухорий ва Муслим ривояти.)
* * *
Маърифатли аёллар соғлом келажак асоси
Маълумки, жамиятнинг барқарор бўлиши, ёшларнинг миллий-диний қадриятларга содиқ ҳолда тарбия топиши, оилаларда соғлом муҳитни шаклланишида аёлларнинг ўрни беқиёс.
Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг илм олиши, касб-ҳунарли бўлишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Аёлларга ғамхўрлик қилиш, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Ушбу жараён ўз навбатида барча соҳада бўлгани каби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ҳам тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг малака ва кўникмаларини ошириб боришга алоҳида эҳтимом билан ёндашишни талаб этади.
Шунга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, “Маҳалла” жамоат фонди, “Оила” илмий-амалий маркази томонидан отинойиларнинг диний экстремизм ва миссионерликка қарши кураш кўникмаларини кучайтиришга қаратилган ҳудудий ўқув-семинар машғулотлари ташкил этиш бўйича қўшма қарор қабул қилинган бўлиб, қарорга асосан вилоятлар бўйлаб ҳудудий семинар машғулотларини ўтказиш йўлга қўйилди.
25 апрел куни қарор иловаларига асосан мазкур семинарнинг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди. Машғулот Самарқанд шаҳар “Ёшлар маркази”нинг анжуманлар залида ўтказилди. Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатаётган 300га яқин отинойилар иштирок этдилар.
Маърузаларни вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси М.Абубакирова, Вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Н.Гафурова, “Оила” илмий-амалий маркази мутахассиси М.Ҳамидова олиб борди.
Семинар давомида аёлларнинг диний ва миллий қадриятлар, маросимлар, урф-одатлар ҳақидаги билимларини янада оширишга доир қатор тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
Диний экстремистик оқимлар, ҳамда тубан “оммавий маданият”нинг вояга етмаганлар ва ёшлар онгига салбий таъсирининг олдини олиш, 12 йиллик таълимнинг мажбурийлиги мазмун моҳияти бўйича қатор аҳамиятли маълумотлар тақдим этилди.
Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, миссионерликнинг кўринишлари, фуқароларнинг доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетиши каби салбий иллатларнинг олдини олиш, ёшларни турли бузғунчи ва ёт ғоялар, мафкуравий хуружлардан асраш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамиятда ва оилада аёлнинг ўрни ва масъулияти, қайнона-келин муносабатлари тўғрисида ўзаро фикр алмашилди, мунозаралар олиб борилди. Жойлардаги фаолият давомида юқоридаги салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича отинойилар зиммасига тушадиган вазифа ва масъулиятлар кўрсатиб ўтилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, жамият орасида турли бидъат-хурофотларга қарши курашиш, салбий иллатларнинг урчишини олдини олиш ишларида маърифатли отинойиларнинг ҳиссаси беқиёс ҳисобланади. Шунинг учун отинойилар билан доимий ишлаш, уларнинг билим ва савиясини ошириб бориш бугунги давр тақозо этган муҳим вазифалардан биридир.
Н.Темирова
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакилининг хотин-қизлар
масалалари бўйича маслаҳатчиси
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.