muslim.uz
Мўминларнинг улуғ кечада жам бўлиб илтижо қилиши – бу улкан неъмат!
Муфтий ҳазрат: Рамазон ойи 2023 йил 23 март кунидан бошланади
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан диёримизнинг бир қатор ҳудудларидаги минтақаларда янги ойни кузатиш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент вилояти ҳудудида Рамазон ҳилолини кузатиш жараёнида иштирок этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Сиз Рамазонга тайёрмисиз️?!
Вақф фонди бемор онахонга моддий ёрдам кўрсатди
Тошкент вилояти, Чиноз туманида ёлғиз ўзи истиқомат қилиб келаётган, боқувчиси йўқ Зуҳра ая Турсунова бир неча йиллардан бери хасталик билан курашиб келмоқда.
Ночорлик сабаб даволанишга имконияти етмаган онахонга, Вақф фонди томонидан барча зарурий дори-дармонлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.
Сиз ҳам Аллоҳ розилиги йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.