muslim.uz

muslim.uz

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Шу кунларда республикамизда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Мазкур хайрли ташаббус Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида бўлиб ўтаётгани юртимизни янада файзга тўлдирмоқда.
Ҳашарлар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.
Бундай озодалик тадбирлари барча ташкилоту идоралар қатори диний таълим муассасаларида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Хусусан, Тошкент ислом институти ҳашарда институт раҳбарияти, ўқитувчи ва ишчи хизматчилар ҳамда талабалар фаол иштирок этдилар. Институтнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргоҳининг дарс хоналари, маъмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди. Шунингдек, институтнинг атрофи ва ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида бегона ўтлар юлиб ташланди, дарахтлар оқланди ва ҳовлидаги мавжуд ёнғин хавфсизлиги бурчаклари кўздан кечирилди.
Бундай ободонлаштириш ишларида Ҳадис илми мактаби, “Ҳидоя”, Мир Араб, “Кўкалдош” ва шу каби диний таълим билим юртларининг устоз ва талабалари фаол қатнашди.

Билим юрти матбуот хизмати

Жаҳонгир қори Неъматов

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 16 март куни Вақф фонди раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар Сурхондарё вилоятига хизмат сафари уюштирган эди.

Ташриф давомида Зиёвуддин домла Мирсодиқов ҳамда фонд ходимлари Термиз туманида жойлашган Ислом оламидаги машҳур фақиҳ “Ҳаким ат Термизий” зиёратгоҳи, минг йиллик тарихга эга “Қирққиз” тарихий қалъаси, “Кокилдор ота” хонақоҳи ва Пайғамбар алайҳиссалом авлодларининг сўнги манзилгоҳи ҳисобланмиш “Султон Саодат” мақбара-мажмуасини зиёрат қилиб ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловати ва дуойи хайрлар қилишди.

Шунингдек, мазкур қадамжоларда, зиёратчилар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, масъулларга керакли кўрсатмаларни бериб ўтди.

 

vaqf.uz

Ойлар султони Рамазонга ҳам саноқли кунлар қолди. Табиийки, бу муборак ой арафасида масжидларимизни янада обод қилиш, жомеларнинг янги қурилган биноларини фойдаланишга топшириш мақсадга мувофиқ ишдир.

16 март Тошкент вилояти Тошкент туманидаги "Ҳазрати Билол" масжиди янги биносининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманлар имомлари, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар иштирок этди.
Ҳомиджон домланинг мавъизалари йиғилганларга манзур бўлди.

– Масжидимиз анча йиллар олдин чегара ҳудудида жойлашган эди. Биноси ҳам эски, кўримсиз бўлиб қолганди, – дейди "Ҳазрати Билол" масжиди имом-хатиби Мухтор Абдужалилов. – Шу боис бу жоме "снос"га тушди. Раҳбарлар билан маслаҳатлашиб, масжидимизни "Хиёбон" маҳалласи ҳудудига кўчирдик ва у ердаги маҳаллий масжид ўрнида замонавий, барча қулайликларга эга янги жоме қад ростлади. Айни пайтда масжидимиз хонақоҳида 1,2 минг киши бемалол ибодатларни адо этиши мумкин. 25 метрлик минора ва 15 метрлик гумбаз яқин атрофдан ўтадиган мўмин-мусулмонларга маёқ вазифасини ўтайди. 40 ўринли таҳоратхона эса ибодатдан аввал покланиб олишимиз учун айни муддаодир.

Эндиликда "Хиёбон" маҳалласи намозхонлари мамнун. Чунки улар бу йилги Рамазонни, таровеҳларни гўзал масжидда адо этадилар.
Аллоҳнинг байти обод бўлишига ҳисса қўшган барча азизларимиздан Яратган рози бўлсин.

 

 

 

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top