muslim.uz
Ҳамдардлик
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар "Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Эркин домла Саттаровнинг табаррук ёшдаги онаси вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига заҳира қилсин. Ўзининг Фирдавс жаннати ила сийласин.
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (19-02-2023)
“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Ўзбекистон Мисрни араб ва мусулмон оламидаги етакчи мамлакатлардан бири деб билади
Жорий йилнинг 18 февраль куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида «Ўзбекистон ва Миср: ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ўз ишини бошлади.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори ўринбосари Бобур Усманов сўзга чиқиб, икки давлат сиёсий муносабатларига алоҳида урғу берди.
Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистон ва Миср бир-биридан узоқ масофада жойлашганига қарамай, уларни тарихий ва маданий муштараклик, самимий дўстлик ришталари бирлаштириб туради. “Энг асосийси – бизнинг муносабатларимизда сиёсий тўсиқлар йўқлигидир”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Миср – араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, мамлакатимиз мустақиллигини тан олган давлат сифатида тарихга кирган. Ўзбекистон Миср билан халқаро майдонда илк дипломатик алоқаларни йўлга қўйган даврдан бошлаб, то ҳозирги вақтга қадар ишончли ҳамкор эканлигини намоён этди.
“Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилган буюк бобокалонларимизнинг ноёб илмий-маърифий мероси ва асарлари нафақат халқларимизнинг, балки бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлиги саналади”, – дея таъкидлади Усмонов.
“Буюк аждодимиз Аҳмад Фарғоний Мисрда яшаб, мисли кўрилмаган кашфиётларни амалга оширган. Қоҳира шаҳрида, Нил бўйида унинг шарафига ўрнатилган ҳайкал томонлар ўртасидаги азалий дўстликнинг ёрқин рамзига айланган”, - қўшимча қилди эксперт.
СМТИ директори ўринбосарининг фикрича, Ўзбекистон Мисрни нафақат Африка минтақасида ва халқаро майдондаги муҳим ҳамкори, балки араб ва мусулмон оламидаги етакчи мамлакатлардан бири деб билади. Қайд этилишича, икки томонлама муносабатлар асрлар оша мустаҳкам дўстона алоқалар, чуқур ҳурмат ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланади.
Шунингдек, икки давлатнингминтақавий ва глобал масалаларга ёндашувлари бир-бирига яқинлигига алоҳида урғу берилди. Таъкидланишича, Ўзбекистон Мисрнинг Яқин Шарқ муаммосини тинч йўл ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш борасидаги амалий ва адолатли сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
“Миср ўз навбатида Ўзбекистоннинг Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ва Тошкентнинг дипломатик фаоллигини минтақада хавфсизликни таъминлашда муҳим омил деб билади”, – дея хулоса қилди мутахассис.
Маълумот учун: Давра суҳбати Ўзбекистон Республикасининг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан Мисрнинг “Ҳивар” сиёсий ва ахборот тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда икки мамлакатнинг етакчи таҳлил ва илмий-тадқиқот тузилмаларининг 45 дан ортиқ етакчи экспертлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир иштирокчилари музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини атрофлича таҳлил қилиш ва ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаб олишни режалаштирган.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти, ТИВ ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарлари ва мутахассислари қатнашмоқда.
UzA
Давлатимиз раҳбари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди
Ҳизбут-таҳрир ва унинг моҳияти
Ҳизбут-таҳрир оқими охирги асрда Ислом душманлари томондан мусулмон жамиятларини парчалаб ташлаш учун қурилган диний-сиёсий оқимдир. Раҳнамолари асосан ғарб мамлакатларидан паноҳ топувчи бу тоифанинг муассиси Тақиюддин Набҳоний (1909-1977) бўлиб, у 1948-йили гуруҳга асос солган.
Оқим аъзоларининг эътиқодлари бир-биридан ажабтовур даражада фарқ қилади. Мазҳабсизликка қаттиқ берилишган. Асосий мақсадлари—Ислом халифалигини қайта тиклашга уриниш ва шу ҳаракатда бирлашишга тарғиб қилишдир. Бу уларнинг энг зарур ақидавий ва амалий машғулотлари бўлиб, гўё улар учун халифалик тузиш намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ислом арконларидан ҳам муҳимроқдек тус олган.
Халифаликни зое қилган сабабларни ўрганиб унинг муолажаси ва ўз нафсларининг ислоҳоти билан шуғулланиш ўрнига, давлат тўнтариши, султонга қарши чиқиш, мавжуд тузум раҳбариятига бўйсунмаслик, халқни давлатга қарши гиж-гижлаш каби ишларга зўр беришади.
Ҳизб учун сиёсатдан бошқа соҳалар ҳатто диний бўлса ҳам, доим иккинчи даражали бўлиб келган. Хатиб ва даъватчилари ҳам халққа аксар ҳолда сиёсатдан нутқ қилишади. Халқда норозилик кайфиятини пайдо қилиш, исёнкорлик руҳиятини сингдириш каби фитнали мавзуларга кўпроқ урғу беришади. Улар шу йўл билан ўзларининг фиқҳ, ақида, тафсир, ҳадис каби Исломда асосий ўрин тутган фанлардан ўноқ эканликларини яшириб келишади.
Ҳизбчиларнинг ўзаро ақидавий бирлик ва чуқур диний илмдан мосуволиклари уларни дунё ҳукмронлигини кўзлаган ташқи кучлар қўлида ўйинчоқ бўлишларига сабаб бўлиб келади. Фаолият кўрсатган минтақаларида асосан, кучлар мувозанати ва дунё сиёсатидан бехабар қизиққон ёшларни сафларига жалб қилишга муваффақ бўлишган. Уларнинг сиёсат илмида ҳам нўноқ бўлишлари кўпдан кўп фитналарни уйғотишларига сабаб бўлди. Шундоқ ҳам қўл остидаги мусулмонларни йўқотиш ҳақида бош қотириб, қулай фурсат кутиб турган ғараз ниятли кучларга ҳизбут-таҳрирчилар ўша фурсатни икки қўллаб тақдим қилишди. Натижада Ислом дини ва мусулмон жамиятларига фақат зиён ва надомат келтирдилар холос.
Ҳизбчилар илмсиз бўлгани учун ақида ва фиқҳ масалаларида жиддий ва қўпол хатоларга йўл қўйган. Масалан,
Беҳаё суратларни томоша қилиш жоиз.
Бегона аёлни шаҳват билан ёки шаҳватсиз ўпиш жоиз.
Икки қутбда яшовчилардан намоз ва рўза соқит бўлади.
Ҳизбут таҳрир оқимининг мана шунга ўхшаган умуман динимиз қонун-қоидалирга тўғри келмайдиган кўплаб “фатволари” ва даъволари мавжуд.
Ҳозирги кунимизда “Ёмғирдан кейинги қўзи қориндай” кўпайиб кетаётган турли фирқалар, тоифалар, ҳизблар ва бемазҳаблар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига хоссатан Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб ўзларининг нотўғри ғаразли ғояларининг қурбонига айлантириш учун турли услублардан фойдаланадилар.
Шундай экан, ҳар биримиз бундай бузғунчи оқим аъзоларидан ўзимизни ва фарзандларимизни эҳтиёт қилмоғимиз айни муддаодир.
Косонсой тумани "Абдулҳайхон" жоме масжиди
имом хатиби: Йўлдошев Исоқжон
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.