muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

ЎМИ Матбуот хизмати

Қувайтда жорий йилнинг 10-18 апрель кунлари ўтказилган 9-Халқаро Қуръон тиловати мусобақаси ғолиблари маълум қилинди. Малайзиялик қори Устаз Азрай Абдул Ҳақ мусобақанинг тиловат йўналишида ғолиб деб топилди.

"Тhemalaymailonline" нашри хабарига кўра, Азрай Қуръон тиловати бўйича 96 балл тўплаб 75 мамлакатдан келган даъвогарлар ичида ғолибликни қўлга киритган.

Малайзия вакилига мукофот пули ва диплом топширилган.

“Москва, Туркия ва Эрондаги Қуръон мусобақаларида иштирок этганим бу гал Қуръон тиловатимни анча яхшилашимда катта тажриба бўлди”, - деди малайзиялик Устоз Азрай Абдул Ҳақ.

Қувайтдаги Қуръон мусобақасида Эрон вакили Меҳди Ғуломажот иккинчи, марокашлик қори учинчи ўринни эгаллаган.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Top