www.muslimuz

www.muslimuz

Евроиттифоқ махсус фонд орқали Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун режалаштирилган 6 миллиард евродан 5,6 миллиард евросини ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати вакили хабар (https://kun.uz/news/2019/09/09/yevroittifoq-turkiyadagi-qochoqlarni-qollab-quvvatlash-uchun-56-milliard-yevro-ajratdi) қилди.

"ЕИ ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда. Туркиядаги қочоқлар учун фонд орқали Евроиттифоқнинг 6 миллиард евро маблағидан 5,6 миллиарди ўтказилди, қисқа вақт ичида қолган маблағ ҳам ўтказиб берилади", - деди Еврокомиссия вакили.

2015 йилда Еврокенгаш ташаббуси билан Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил этилганди. Ушбу фонднинг умумий бюджети 6 миллиард еврони ташкил этади.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Туркия суриялик қочоқларни жойлаштириш масаласида халқаро қўллаб-қувватлов олмаса, Анқара уларга Европага ўтиш йўлини очиб юборишини айтганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янги Зеландиянинг Палмерстон-Норт шаҳрида янги масжид барпо этилади, дея хабар бермоқда Islam.ru.

Шаҳардаги мавжуд масжид айниқса жума ва ҳайит кунлари намозхонлари сиғдира олмай қолган. Бу танқислик Крайстчерч шаҳри масжидларидаги терактдан сўнг ортди, чунки ўша машъум ҳодиса ортидан Исломга қизиқиш билдирувчилар сони кўпайди.

Янги масжиднинг кўринишида маҳаллий маори халқи маданиятига хос анъаналардан фойдаланилади. Охирги пайтда айнан маорилар орасида мусулмонликни қабул қилувчилар сони ортган.

Янги масжид қурилиши учун 4 миллион доллар сарфланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистонда шажара дастури яратилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.

Қайд этилишича, ушбу дастурга мавжуд фуқаролик ҳолати далолатномалари бўйича маълумотлар тўлиқ киритилади ҳамда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминланади. Бунда “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Бу борадаги тегишли комплекс чора-тадбирлар режаси 2021 йил декабрь ойигача ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги.

Шунингдек, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида айрим турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн амалга ошириш имконини берувчи инфокиоскалар жойлаштирилади.

2021 йил январь ойигача Адлия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airoport" АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тегишли комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бир қанча миллий ва халқаро мусобақалар ғолиби бўлган Гусен Рабаданов Саудия Арабистони Подшоҳлигида ўтказиладиган Қуръони карим мусобақасида Россия Федерацияси номидан иштирок этди. 41 марта ўтказилаётган Қирол Абдулазиз номидаги халқаро Қуръони карим ҳофизлари мусобақаси Макка шаҳрида ташкил этилди.

Ушбу мусобақада 103 мамлакатдан 146 нафар қорилар иштирок этиши қайд этилган. Мусобақа тўрт йўналишда ўтказилди.

- Қуръони карим матнини алоҳида сўз ва ибораларга қадар тўлиқ ёд олганлар;
- Қуръони карим матнини ёддан билувчилар;
- 15 жузни ёд олганлар;
- 5 порани ёд олганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Халқаро мусобақанинг сўнгги кунида 27 нафар қорилар чиқиш қилдилар. Бу ҳақда al-Akhbar al-Yawm янгиликлар сайти хабар берди.

Қирол Абдулазиз номидаги 41-халқаро Қуръони карим ҳофизлари мусобақасининг якуний натижалари бугун, 11 сентябрь куни шомга яқин маълум қилиниши хабар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top