muslim.uz
Фотография медресе «Шердор» была помещена на обложку учебника «Всемирная история» для японских средних школ
Фото медресе «Шердор», расположенного всемирно известном комплексе Регистан в Самарканде, было помещено на обложку учебника «Всемирная история» (9-12 классы) японских средних школ, сообщает ИА «Дунё».
Учебник подготовлен крупнейшим в Японии издательством «Yamakawa Shuppansha Ltd.». Пособие планируется использовать в качестве учебника истории в новом учебном году, начинающемся в апреле.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Посол Турции Олган Бекар: «Народ Узбекистана не оставил нас в беде»
Народ Турции пережил 6 февраля землетрясения, которые назвали трагедией века.
Турции и ее народу помогли многие страны, негосударственные некоммерческие организации. Большую помощь оказал Узбекистан.
Правительство Турции с большим теплом отзывается о дружбе, социальной помощи и поддержке Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, узбекского народа, учреждений и организаций. Как передает УзА, в целях символического выражения благодарности Узбекистану за оказанную помощь и поддержку посольство Турецкой Республики в Ташкенте организовало церемонию приема благодарности.
В рамках мероприятия состоялась пресс-конференция с участием Чрезвычайного и Полномочного посла Турецкой Республики в Узбекистане Олгана Бекара.
– Турция пережила настоящую трагедию века, - говорит посол. – Из-за землетрясения мы потеряли 47 475 человек, в том числе семь граждан Узбекистана. Ваша страна и ее народ, как и во все времена, проявили присущее благородство и не оставили нас в беде. В первый день Президент Шавкат Мирзиёев, представители Кабинета Министров и государственных организаций пришли в посольство и выразили соболезнования. Это стало символом нашего единства и навсегда сохранится в нашей памяти.
С 6 по 13 февраля из Узбекистана в турецкую область Адана было совершено шесть специальных рейсов с гуманитарной помощью, прибыли поисково-спасательные команды и врачи. Сто специалистов осуществляли спасательную работу в области Хатай.
– Посольство скоординировало совместную работу Ассоциации деловых людей Узбекистана и Турции (UTID), Узбекско-Турецкого делового совета, Независимого совета промышленников и предпринимателей, - говорит посол. - При содействии Торгово-промышленной палаты Узбекистана в Ташкенте были организованы три места по сбору материальной помощи.
Через два дня после трагедии врачи из Узбекистана, а их было 71 человек, организовали полевые госпитали в области Хатай и неустанно оказывали помощь пострадавшим. Медицинскую помощь оказали 3860 гражданам Турции, в том числе 1 795 мужчинам, 1 177 женщинам, 888 детям. В регионах, пострадавших от землетрясения, узбекские кулинары организовывали двухразовое питание для пострадавших.
– В такие тяжелые времена любому государству и обществу необходимо, чтобы рядом были друзья, - говорит один из участников конференции, ректор Университета журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана Шерзодхон Кудратходжа. - В Турецкой Республике люди радовались оказываемой материальной и социальной помощи, но еще большее удовлетворение они получили от того, что рядом были сочувствующие им друзья.
Как сообщил посол, по воздушным линиям Узбекистана и Турции, MNG Kargo и грузовым транспортным путям в Турцию доставлено 674 тонны гуманитарной помощи и 644 000 долларов. Поступление средств продолжается.
- Я считаю своим долгом выразить глубокую благодарность всем, кто оказал помощь в эти тяжелые для Турции дни, - говорит Чрезвычайный и Полномочный посол Турецкой Республики в Узбекистане Олган Бекар.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
В Бишкеке в рамках форума IBIF-2023 открылась выставка халяльной продукции
В Бишкеке в рамках первого Форума Исламского бизнеса и инвестиций IBIF-2023 состоялась халяльной продукции, производимой в Кыргызстане, передает ИА Кабар.
Участники Форума – крупные инвесторы, финансисты, экономисты и меценаты из стран Ближнего Востока, Европы, Российской Федерации и стран Центральной Азии ознакомились с выставкой халяльной продукции, производимой в Кыргызстане.
Более 20 крупных производителей представили сухофрукты, орехи, мясную продукцию, бобовые, национальные напитки, изделия из войлока. В этот перечень также вошли отечественные туроператоры, рассказавшие гостям о туристическом потенциале Кыргызстана.
В ходе работы Форума прозвучали предложения о сотрудничестве, детали которых будут рассмотрены во время двусторонних и многосторонних встреч, запланированных на второй день Форума.
В Бишкеке начал работу первый в Кыргызстане исламский инвестиционный форум (Islamic Business and Investment Forum) «IBIF 2023». Форум призван стать главной площадкой для социально-экономического, культурного и духовного взаимодействия стран Центральной Азии и Ближнего Востока.
Организаторами форума являются Корпорация исламского бизнеса и инвестиций, парламент, кабинет министров, Торгово-промышленная палата Кыргызстана, международный холдинг JTA (Катар) и Фонд русско-арабских исследований и информации (Саудовская Аравия).
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Хатми Қуръонларга ўтадиган қорилар сараланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан Рaмaзoн ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган эди.
Жорий йилнинг 16 март куни мазкур анъанага мувофиқ, 1444/2023 йил Рaмaзoн ойида хатмга ўтадиган қориларни аттестациядан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла ва бир қатор устозлар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида республикамизнинг барча масжидларида хатмга ўтадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш, зарурий тавсия ва йўл-йўриқлар бериш каби муҳим масалалар кўриб чиқилиб, бу йилги Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Жин афсона эмас
Жин ва инсонни фақат Ўзига ибодат-қулчилик қилишлари учун яратган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, бугун ер юзининг кўп минтақаларида илм-фаннинг ҳар соҳасида тараққиёт сари жадал илдамланмоқда ва ҳар жабҳада улкан ютуқларга эришилмоқда. Бу тараққий этаётган соҳалар қаторида “Шоли курмаксиз бўлмайди” деганларидек, афсуски, сеҳр-жодучи, фолбин-у азайимхон, иссиқ-совуқ қилувчи, деган жамият кушандаларининг сафи ҳам кенгайиб, қариб беш-ўн йил ичида “фалон полчи (фолбин) дугонамга жин киритиб қўйган экан”, “фалон парихон (фолбин) фалончига бунча пари (урғочи жин) киритиб қўйибди”, “фалон бахши (фолбин) ўртоғимдан учта ёки бешта жин чиқарибди”, “ана у жинкаш (жин чиқарувчи) бир марта дам солишига мунча пул оларкан”, “мана бу азайимхон (дуохон): “Сендаги жин боболаримга атаб битта қўй сўйсанг, ёки фолбинлик ё кинначиликни бўйнинга олсанг, кейинг тинч қўяркан, чиқиб кетаркан”, деган гап-сўзлар кўпайгандан кўпайди.
Тўғри, халққа чин дилдан холис хизмат қилиб, ҳожатини чиқариб, сеҳр-жоду ва бошқа нарсалар зараридан халос этаман, деган пок ниятли ҳожатбарор, аҳли илмлар ҳам бор, албатта. Улар “Шаръий руқя” яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар дам солганларидек, Қуръони карим оятларини ўқиб дам соладилар. Шариатга зид ҳеч қандай воситалардан фойланмайдилар. Суннатда келган дуолар билан кифояланадилар.
Таассуфки, бу ҳолдан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топиш пайига тушган баъзи олғир жинкашлар турли ҳийла-найранглар билан одамларни пулини олиш билан оввора. Минг афсус, содда, ишонувчан халқимиз одатда ҳар қандай диний тус берилган ишни – у тўғрими ё нотўғрими, деб сўраб-суриштириб ўтирмай – қилаверади. Бу эса фирибгарларга айни муддао. Содда мижозларни хоҳлаган куйига солиб, бир марта ўқиш билан тузаладиган беморга ҳам: “Камида уч марта ё етти марта ёки қирқ бир марта келинг. Охиргисида хўроз олиб келасиз. Ҳар бир ўқишимга фалон доллардан берасиз” деб, текинтомоғлик қилмоқдалар. Бордию ҳар қанча ўқишига қарамай “Операция” муваффақиятсиз чиқиб қолиб, бемор даво топмаса: “Мана кўрдингиз, шунча уриндим, бўлмаяпти. Энди фолбинликни бўйнингизга олмасангиз, тузалмайсиз экан. Боболаримга атаб бир қўчқор сўйсангиз, сизга “оқ фотиҳа” олиб бераман” деб, ўзига ҳамтовоқ бўлувчи малъун фолбинлар сонини орттираётганлар ҳам талайгина.
Хўп майли. Уни-буни қўяйлик-да. “Ўзи жин нима у? Бор нарсами ёки афсонами? Бор бўлса, у нима учун яратилган ўзи? Ундан ҳимояланиш мумкинми ёки чораси йўқми? Бордию бирорта одамга жин тегса, соғайиб кетадими, давоси борми ёки шу билан ўлиб кетадими?”, деган саволларга жавоб излаб кўрайлик…
Жин афсона эмас, бор нарса. У асли оловдан яратилган махлуқдир. У шайтоннинг зурриётидир. Бунинг далиллари қуйидаги ояти карималардир:
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, барча фаришталарни Одамга бироз эгилиб, таъзим саждасини қилишга буюрганида фаришталар сажда қиладилар. Иблис эса сажда қилмайди ва бундай дейди: “(Иблис айтди) Мен лойдан яратганинг башарга сажда қилмасман. Мен ундан яхшироқман, мени оловдан яратгансан ва уни (эса) лойдан яратгансан”. (Аъроф сураси 12 оят).
“Каҳф” сураси 50 оятида бундай дейилади: “Эсланг, (Эй, Муҳаммад!) Фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади холос). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй, Одам болалари,) Мени қўйиб, уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золимлар учун (Аллоҳнинг ўрнига) нақадар ёмон “ўринбосардир”!”. Бу ояти каримадаги “У жинлардан эди.” дегани шайтоннинг жинлардан эканини билдиради. “…уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?!” дегани эса у жинларнинг энг каттаси экани, жинлар унинг зурриёти эканини аниқ кўрсатиб турибди.
“Шайтон асли “Азозил” исмли фаришта бўлиб, фаришталарга дарс берар эди ва кибрланиб одамга таъзим саждасини қилишдан бош тортиб, гуноҳ қилгани сабаб шайтон бўлиб қолган”, деган гап арабий ва ўзбек тилидаги диний адабиётларда ҳам учраб туради. Барча далилларни тўлиқ ўрганган муҳаққиқ олимлар эса: “Йўқ. Бундай бўлмаган. Бу гап тўқима гап. Шайтон умуман фаришта бўлган эмас. Бошдан бош жин қилиб яратилган”, дейдилар ва бу гапларига қуйидаги далилларни келтирадилар:
- “Каҳф” сураси 50 оятида “…У жинлардан эди …”, дейилгани.
- Фаришталар нурдан яратилган. Шайтон эса оловдан. Нур билан оловнинг орасидаги фарқ ҳаммага маълум.
- Шайтон Роббисига гуноҳ қилди, айтганини қилмади. Агар фаришта бўлганида бундай итоатсизлик қилмаган бўлар эди. Чунки Аллоҳ таолонинг ўзи фаришталарнинг сифатларини бундай баён қилган: “…Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қилувчи фаришталар…”. (Таҳрим сураси 6 оят).
Жин нега яратилган? деган саволга Аллоҳ таолонинг Ўзи қуйидагича жавоб бергандир:
“Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирор ризқ истамасман ва улар мени таомлантиришларини ҳам истамаман. Зеро, Аллоҳнинг Ўзи (барча халойиққа) ризқ берувчи, қувват соҳиби ва қудратлидир”.
Демак, жин ҳам инсон каби Аллоҳнинг қули эканини англаб, Унга ибодат қилиб, қулчилигини адо қилмоғи даркор экан.
Нега жин ўзини ибодатини қилиб, бировга зарар етказмаслик ўрнига одамларга зиён етказмоқда? дейилса, жавоби қуйидагича:
Жин ҳам одамга ўхшаш бир махлуқ. Фарқи у оловдан, инсон лойдан яралганида холос. Иккиси ҳам бир функция, бир вазифа “ибодат қилиш” учун яратилган. Улардан бошқа бирор нарса талаб қилинмайди.
Бу “икки карра икки тўрт” дек оддий тушунча. Одамлар ҳам икки тоифага бўлинади. Қуллигини, бандалигини англовчи мўмин-мусулмон ва буни акси бўлмиш кофир-худосизга. Буларнинг биринчиси ўзини, ўзлигини, Роббисини англаб, ўз вазифасини бажаради. Қонун-қоидаларга риоя қилади. Иккинчиси ўзининг моҳиятини англамаганидан, Роббисини танимагани сабабли ўзбошимчалик билан иш қилади. Натижада ён-атрофидагилар ким бўлишидан қатъи назар зарари тегади, тўғрими?
Жинлар ҳам шундай бўлишади. Мўмин ва кофир. Ҳақиқий мўмин киши бировга зиён етказмагани каби, мўмин жин ҳам бировга зарар бермайди.
Лекин зарар бергандан қасос олиш бу ҳаммага, одамларга ҳам, жинларга ҳам бирдек тегишли қоида. Зарар кўрган зарар етказганнинг ким ёки нималигини, яхши-ёмонлигини сўраб ўтирмай қасос олади.
Тошкент ислом институти
4-курс талабаси Абдулахатов Орзубек