muslim.uz
Сарвари коинотга эҳтиром
Робиъул аввал ойи – мусулмонлар учун улкан бахту саодат, хурсандчилик ойи бўлиб, бу ойда бутун оламларга раҳмат, икки жаҳон сарвари, охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойни мусулмонлар ўзгача тайёргарлик билан кутиб олишади ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг кичик бир кўриниши сифатида мавлиди шариф тадбирлари ўтказилади, у зотнинг сийратларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Ана шундай мавлид маросимларидан бири жорий йилнинг 16 декабр куни Пойтахтимиздаги “Абу Бакр Қаффол Шоший” масжидида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашдилар. Дастлаб, мавлиди шариф ўқилди, сўнгра Муфтий ҳазрат бошчилик намозхонлар жума намозини адо этишди. Жума намози ўқиб бўлингач, Пайғамбар алайҳиссаломга кўпдан-кўп салавотлар айтилди, якунда Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар қилинди.
ЎМИ Ахборот хизмати
Фарғона шаҳри Уммул Қуро жоме масжидида жума намози
Ойнинг ичида нима бор?
Мутахассислар Ойнинг юзасида ичимлик суви мавжудлигини аниқлашди. Бу ҳақда “Planet Today” нашри маълум қилган.
Изланишлар олиб борган голландиялик олимларнинг сўзларига кўра, Ойда етарлича ичимлик суви мавжуд. Ойдаги сув текширилганда ер юзидаги чучук сувга ўхшашлиги аниқланди. “Ойнинг ичи сувга тўла”, деди аниқ ишонч билан тадқиқотчилардан бири.
Шунингдек, олимлар “Ой сувсиз чўлдан иборат”, деган илмий фаразлар нотўғри эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
«Ёнғин – тилсиз ёв»
2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар республика миқёсида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 декабрь куни Нукус шаҳар “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида “Ёнғин хавфсизлиги” ойлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда билим юрти маъмурияти, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Нукус шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси катта инспектори сержант М. Утемуратов, А. Төлегенов, “Нукусшаҳаргаз” филиали техника хавфсизлиги инженери Н. Кожалаков, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, сержант Е. Жузбаев, билим юрти хўжалик ишлари бўлими А. Якупов ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад заҳарланишдан огоҳ бўлиш, заҳарланишга олиб келувчи омиллар, унинг аломатлари инсон танасига қай тарзда тасир этиши, заҳарланиш бўлган чоғда умумий қоидаларга амал қилиш, қишки иситиш печлари ва газ тармоқларидан унумли, самарали фойдаланиш йўллари ва юқоридаги ҳолатлар содир бўлганда зудлик билан фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар беришдан иборат.
Ушбу тадбир корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборли бўлишга, тураржойларда ёнғин содир бўлишини олдини олиш борасидаги кенг қамровли профилактик ишларни олиб боришга ундайди.
А. ЕРЕЖЕПОВ,
билим юрти Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича мудир муовини
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда аёлларнинг ўрни
Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва фаровон турмуш кечириши, ҳар бир маҳалла ва оилада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашда ўрни ва ролини ошириш бугунги куннинг энг долзарб, истиқболли ҳамда устувор масалаларидан ҳисобланади.
2016 йил 10 – 11 декабрь кунлари Хоразм вилоят ҳокимлигининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мажмуаси ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Хотин-қизлар ўртасида диний вазиятни соғломлаштириш, мутаассиб ғоялар тарқалишининг олдини олиш” бўйича суҳбатлар ўтказилди.
Мазкур суҳбатларнинг мақсади ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида диний вазиятни соғломлаштириш, мутаассиб ғоялар тарқалишининг олдини олиш, бу борада “Аёллар маслаҳат марказлари” ҳамда отинойилар фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилди.
Мазкур суҳбатларни ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Урганч давлат университети, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари, “Олима” аёллар уюшмасининг мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг имом-хатибларидан иборат 4 та ишчи гуруҳи шакллантирилди. Тадбир асосан қуйидаги масалалар доирасида бўлиб ўтди:
– “Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва роли ҳамда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари тўғрисида”;
– “Отинойиларнинг жойларда тўй ва маъракаларни ихчам, кам харж ва рисоладагидек ўтказишда оилаларга яқиндан маслаҳат бериш амалиётини янада кучайтириш масалалари”;
–“Маҳаллаларда диний экстремистик оқим ғояларининг тарқалишини олдини олишнинг маънавий-маърифий асослари”.
Режага асосан суҳбатлар шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ҳамда “Аёллар маслаҳат марказлари” биносида ўтказилди. Тадбирнинг
1-қисми ҳокимликларда отинойилар, “Аёллар маслаҳат марказлари” фаоллари ҳамда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида ўтказилган бўлса, 2-қисми “Аёллар маслаҳат марказлари”да ташкил этилиб, уларда диний экстремистик оқимларга мойиллиги бўлган аёллар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди, улар билан профилактик суҳбат уюштирилди. Суҳбат жараёнида асосий эътибор мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш масалалари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда мамлакатимизнинг сайланган Президенти Ш. Мирзиёев маърузасида келтирилган устувор вазифалар ҳамда оилаларда фарзандлар тарбияси, уларнинг келажаги учун яратилган шароитлардан унумли фойдаланишни тарғиб этишга қаратилди.
Тадбирларда “Аёллар маслаҳат марказлари”нинг 50 нафарга яқин фаоллари, вилоятда фаолият юритаётган 352 нафар отинойилар, 450 нафар фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этдилар.
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги