muslim.uz
1953 йилги Ҳаж мавсуми
Яқинда “The National Geographic Magazine” журналининг 1953 йил июль ойида чоп этилган сонида, мусулмонлар 1953 йилда Ҳаж амалларини қандай амалга оширганлари тўғрисидаги архив суратлар намойиш этилди. Қуйида ана шу суратларни томоша қилишингиз мумкин.
Илҳом МАЪРУПОВ
тайёрлади
“Ҳазрати Имом” мажмуасига зиёрат
Ёшларнинг маънавиятини ошириш ва тарихий обидалар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 12 декабрь санасида “Хадичаи Кубро” аёл қизлар билим юрти 1-курс талабалари ўқитувчи Зиёда Алмедова бошчилигида “Ҳазрати Имом” мажмуасини зиёрат қилдилар.
Аввало талабалар Ислом динининг муқаддас манбаси Қуръони каримнинг асл нусхаси бўлмиш “Усмон мусҳафи”ни томоша қилдилар. Талабаларга мусҳафнинг ёзилиш тарихи, нусха кўчириш ва уни бошқа мамлакатларга юбориш босқичлари кенг тушунтирилди.
Бундан ташқари “Бароқхон” мадрасаси, “Тилла Шайх” масжиди, “Қаффол Шоший” мақбараси ҳамда Тошкент ислом институтини ҳам зиёрат қилиб, қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Н.САИДАКБАРОВА,
билим юрти ўқитувчиси
Мавлуди шариф
Шу йил 12 декабрь куни Урганч шаҳар “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туғилган ой, Мавлуди шариф муносабати билан “Биз учун Расулуллоҳ (с.а.в.)да буюк ўрнак бор” мавзуидаги тадбир ўтказилди. Тадбир билим юрти мудири Д.Абдуқодиров бошчилигида ташкил қилиниб, унда ЎМИ Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев, Тошкент ислом институти мударрислари Соатмурот Примов, Абдурасул Тошполатовлар иштирок этишди.
Тадбирни билим юрти мударриси Д.Эсонов олиб борди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни билим юрти мудири Д.Абдуқодиров очиб бериб, “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётларини ўрганиш ва унинг аҳамияти” мавзуида гапириб ўтди. Тадбир давомида талабалари орасида Ҳадис айтиш бўйича, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётларидаги муҳим воқеа ҳодисаларни ҳамда саҳобалар исмларини санаб бериш каби беллашувлар ташкил қилинди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари орасида ҳам сийрат бўйича викторина саволлари ўйналди.
Беллашувлардан сўнг, талабалар томонидан Имом Барзанжий (р.а.) қаламига мансуб “Мавлуд” асари ўқилиб, дуолар қилинди. Шу билан бирга тадбир давомида Х.Абдуллаев, С.Примов, А.Тошполатовлар Мавлуди шариф ва унинг аҳамияти, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг биз учун гўзал ўрнак эканлари тўғрисида маърузалар қилишди.
Тадбир сўнггида беллашувда ғолиб бўлган ҳамда тадбирда фаол қатнашган талабаларга эсдалик совғалари берилди.
Олимжон АДИЛОВ,
билим юрти мудири ўринбосари
Муҳаммадий Эргашев. "Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Пайғамбарликдан олдинги ҳаётлари"
Эзгу қарор, эзгу сўз
Янги - 2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши муносабати ила
Ўттиз икки миллион ҳур ўзбек эли,
Нақадар чароғон танлаган йўли,
Янги ташаббусдан мунаввар дили,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
Янги йилдан гўзал умидлар бисёр,
Қонун ижроси ҳам бўлур устувор,
Барча миллат, элат бир тан, бахтиёр,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
Сайланган Президент ишончга доҳил,
Халқини жонидан суйгувчи оқил,
Демак, бахтга уйғун биз борар соҳил,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
Ёшларга иш ўрни, катта эътибор,
Тамоман янгича тизимдир шиор,
Юксалиш суръати бўлур барқарор,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
Янги раҳбар билан марралар баланд
Меҳримиз то абад Ватанга пайванд,
Ҳаётий ислоҳот турмушга монанд,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
«Халқ қабулхонаси» очиқдир мудом,
Замон андозаси эрур бу тамом,
Муаммо ўрнида ҳалдир батамом,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
Диний бағрикенглик бўлганда мезон,
Барча дин вакили дўсту қадрдон,
Бу юртда шарафда ҳазрати Инсон,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
Абдулаҳад йилнинг остонасида,
Оппоқ орзуларнинг кошонасида,
Иқбол ёғду сочар замонасида,
Инсон манфаати хос тамойили,
Ассалом, халқ билан мулоқот йили!
Абдулаҳад қори Шаҳрихоний Бўз туман бош имом хатиби