muslim.uz
16.12.2016. й. Илм камолот ва фазилатдир
بسم الله الرحمن الرحيم
Муҳтарам жамоат! Ҳозирги пайтда инсоният ҳаётидаги тараққиёт ва ривожланишни илм-фансиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бирор соҳа йўқки, у илмсиз равнақ топган, юксалган бўлса. Шу боис Аллоҳ таоло илм ўрганишга интилишни ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарз этиб қўйган. Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти ҳам “Ўқи” деган амр бўлди. Аллоҳ таоло илм излашни ва ўрганишни мусулмон бандаларига қатъий буюрган. Қуръони каримнинг бир неча оятлари бунга далолатдир. Аллоҳ таоло айтади:
...يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
(سورة المجادلة/11)
яъни: “...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11).
Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло илмни улуғ неъмат ва юқори даража ва камолот сифатида зикр қилади, олиму фозиллар ва билимдонлар даражаси юқори эканини билдиради, банда қанчалик кўп илм олса, тафаккури кенгайса, Аллоҳдан шунчалик қўрқадиган бўлишини баён этади. Илм излаш ва унга эга бўлиш ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан жуда кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган:
(" اُطْلُبُوا الْعِلْمَ وَلَوْ بِالصِّينِ ..." (رواه ابن عدي و البيهقي
яъни: “Илм Чинда (Хитойда) бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз”, деб таълим берганлар.
Қуйидаги ҳадиси шарифда олиму боамалнинг даражаси обиддан ҳам баланд эканлиги, илм инсонга улуғ фазилат эканлиги таъкидланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бири обид ва бири олим бўлган икки киши зикр этилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
("فضل العالم على العابد كَفَضْلِى على أدْنَاكم، إِنَّ الله عز وجل وملائكته وأهلَ السماواتِ والأرَضِين حَتى النَمْلَةِ فى حُجْرِها وحتى الحوتِ لَيُصَلَّوْنَ على مُعَلِّمِ الناسَ الخَيْرَ " (رواه الترمذى
яъни: “Олим кишининг обидга нисбатан фазли менинг ораларингиздаги энг қуйи табақа вакилига нисбатан фазлим кабидир”, деб марҳамат этдилар. Сўнг у зот алайҳиссалом: “Дарҳақиқат, Аллоҳ, Унинг малоикалари, осмон ва ер аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи олимларни дуо қилишади”, дедилар.
“Илм олиш ҳар бир мусулмонга фарздир” деган ҳадиси шарифига амал қилинган юртимиздан довруғи дунёни тутган улуғ олимлар, фан дарғалари, атоқли имомлар етишиб чиқишди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Ҳафс Насафий, Абу Али ибн Сино” Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Мансур Мотуридий каби буюк олимлар ва мутафаккирларнинг яратган бой илмий мероси жаҳон маданияти ва таммадунига бебаҳо хазина бўлиб қўшилган.
Муҳтарам жамоат! Илк ваҳийнинг ўқишга, илм олишга даъват билан бошланишининг, Аллоҳ охирги динини ўқиш-ёзишни билмайдиган уммий пайғамбар орқали инсониятга етказишни ирода қилганининг буюк ҳикмати бор эди. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалари учун Аллоҳ маърифатига эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Илмсизлик ва жаҳолат, инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. Инсонларни илм олишга ва бу орқали Парвардигорини танишга буюрди. “Илм” сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли аҳлоқсизликлар, ҳаром, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган, зеро дунёнинг ободлиги, бардавомлиги ва бахт саодати ҳам илм, маърифат билан чамбарчас боғлиқлиги ҳаммамизга яхши маълум.
Муҳтарам жамоат! Илмнинг фазилати қанчалик улуғ экани ҳақида соатлаб гапириш, жилд-жилд китоблар ёзиш мумкин. Дунёда ҳам, охиратда ҳам инсонга илмдан кўра кўпроқ фойда келтирадиган нарса йўқ.
(...فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ (سورة النّحل/43
яъни: “Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан сўрангиз!...” (Наҳл, 43).
Илм фазилати ҳақида Пайғамбаримиз Муҳамаддан (алайҳиссалом) жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки кишига ҳавас қилиш жоиз: биринчиси – Аллоҳ таоло берган мол-дунёни ҳақ йўлга инфоқ-эҳсон қилувчи кишига; иккинчиси – Аллоҳ таоло илм берган бўлсаю, ўша илм билан ҳукм қилган ва уни бошқаларга ўргатган кишига”, деганлар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Муҳтарам жамоат! Улуғ саҳобийлар, атоқли олимлар ва мутафаккирларнинг ҳам илм фазилати ҳақидаги кўплаб ривоятлари, хабар ва сўзлари келган. Қуйида шулардан айримларинигина келтириб ўтмоқчимиз.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир саҳобийга: “Илм молдан яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни эса сен қўриқлашга мажбурсан, илм ҳоким, мол маҳкумдир, сарфлаш, нафақа қилиш билан мол камайса, илмни тарқатганинг сайин кўпайиб боради”, - деганлар.
Ҳакимлардан бири: “Агар олим киши вафот этса, унинг вафотига сувдаги балиқлару, осмондаги қушлар ҳам йиғлайди, унинг жисми йўқ бўлса-да, фойдали илми ва номи унутилмайди”, - деган экан.
Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илму ҳикмат нури билан тирилтиради”.
Фарзанднинг келажакда аҳли солиҳ, баркамол инсон бўлиб етишиши, аввало, унинг ёшлигида олган одоб-охлоқи ҳамда илм-маърифатига боғлиқдир. “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир”,деб бежиз айтилмаган. Тўғри, бола ёшлик қилиб илмнинг аҳамиятини яхши тушунмаслиги мумкин. Шунинг учун ота-оналар фарзандларининг илм эгаллашларига алоҳида эътибор беришлари лозим.
Айниқса, ота-оналар ўз фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб, уларни соғлом ва бақувват ўсиб-улғайишлари, илмли, маърифатли, ватан, жамият учун зарур ва муҳим бўлган барча илмий соҳалар бўйича етук мутахассис бўлишлари учун ғамхўр бўлишлари керак.
Кўпинча катталарнинг лоқайдлиги ва бепарволиги туфайли фарзандлар турли бўлмағур йўлларга кириб қолади, енгил-елпи яшашга ўрганади.
Бугунги кунда яратилган шарт-шароитларнинг шукрини қилиб, берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, фарзандларимизга дунёвий-диний билимларни уйғунликда ўргатиб, миллий-диний ҳамда умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаб, ёшларимизни ким қаёққа етакласа кетаверадиган қилиб эмас, онгли равишда ўз мустақил фикрининг соҳиби бўлиб, вояга етказиш, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссида тарбияласак айни муддао бўлур эди.
Муҳтарам жамоат! Муборак ислом таълимотларига таянган ҳолда, ахлоқ одобимизни олий даражага кўтаришга ҳаракат қилайлик, муносиб равишда ўз фарзандларимизни дунёвий ва диний билимлардан баҳраманд қилиб, келажакда аҳли солиҳ, баркамол инсон бўлиб етишишига эришайлик. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак бир ҳадисларида:
(" كُلُّكُمْ رَاعٍ وَ كُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ " (رواه البخارى
яъни: “Ҳар бирингиз тарбиячисиз ва ҳар бир тарбиячи қўл остидагиларга жавобгардир”, - деб марҳамат қилганлар.
Хусусан, “2016 йил – Соғлом она ва бола йили”да мустақил давлатимиз томонидан фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом ўсиши, уларнинг бахтли, саодатли, фаровон ҳаёт кечиришлари учун жуда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Фарзандларимизга бундай катта эътибор ва ғамхўрликларга муносиб бўлишларини уқтирайлик. Биз ўзимиз ҳам фарзандларимиз, набираларимиз бахти учун суюниб яшайлик.
Аллоҳ таоло бизларга ато қилган бундай дориломон, саодатли кунлар тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт маҳсули эканини фарзандларимизга тушунтирайлик, токи улар ҳам бу кунларнинг қадрини чуқур англаб етсинлар, шунга муносиб равишда илму маърифат сари интилсинлар.
Муҳтарам азизлар! Аллоҳ таоло илм йўлида жиддий саъй-ҳаракат қилаётган барча илм толибларига диний ва дунёвий илмларни мукаммал эгаллашларида ва уларни ҳаётга татбиқ этишларида улуғ муваффақиятлар ато айлаб, барчаларимизни икки дунёда саодатли ва солиҳ бандалардан бўлишимизни насиб айласин! Омин.
Илм зиёсини улашиб...
Халқимиз азалдан китобхон, илм тарқатиш, жаҳолатни маърифат билан енгиш каби гўзал хислатларни ўзида мужассам этган. Маълумки, дунё тамаддуни ривожи ва тараққиётида аждодларимиз ўчмас из қолдирганлар ҳамда нодир асарларни авлодларга мерос қилганлар.
Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 7 декабрь куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришда фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимизга давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлашга бағишланган йиғилишда, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиётимизни кенг тарғиб қилишга алоҳида урғу бердилар. Ҳақиқатан, илм зиёси ила гуллаган ерларга жаҳолат уруғини экиб бўлмайди.
Жорий йил 9 декабрь куни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Тошкент ислом институти талабалари билан давра суҳбати ўтказилиб, тадбир якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари А.Тулеповнинг “Ислом ва ақидапараст оқимлар” китоби совға қилинди. Мазкур асар ақидапараст оқимлар ҳамда мутаассиб фирқаларнинг тарихи, уларнинг ботил ғояларига Ислом динимиз асоси бўлган Қуръони карим, ҳадиси шариф Аҳли сунна вал-Жамоа йўналиши ва мотуридия ақидаси асосида раддия сифатида катта хизмат қилмоқда.
Жаҳонгир РЎЗИЕВ,
Тошкент ислом институти
“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири
Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради
Биласизми?
- Югуриш инсон хотирасини мустаҳкамлайди ва бош мия фаолиятини яхшилайди.
- 30 ёшдан кейин одам организми кичрайишни бошлайди.
- Бир кунда 4 соатдан кам ёки 10 соатдан кўп ухлаш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
- Олча саратон ҳужайраларининг ўсиши ва тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
- Ёлғизлик жисмоний оғриқлар келтириб чиқариши мумкин. Ундан халос бўлиш учун дўстлар билан илиқ муносабатда бўлишнинг ўзи кифоя.
- Биз бурун бўшлиғида кўп миқдорда аллергенлар, микроблар, чанг ва бошқа қўзғовчилардан қутулиш мақсадида акси урамиз.
- Одам бадани 30 дақиқада 4 литр сувни қайнатишга етадиган иссиқлик ишлаб чиқаради.
- Одам суяги гранит тоши сингари қаттиқ. Гугурт қутисига тенг ҳажмдаги суяк 9 тонна оғирликни кўтара олади.
- Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради.
- Одам организми танадаги ҳар бир ортиқча 1 килограмм мушак ёки ёғлар учун 10 километр узунликдаги қон томирлар ишлаб чиқаради.
- Одам хотираси 1 дақиқада 1000 сўз ўқиши мумкин.
Интернет маълумотлари асосида
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси
Моҳира Зуфарова
тайёрлади
Конституциямизни ўқишдаги хаёллар
Аллоҳ таолонинг инояти ила давлатимиз ва ҳукуматимиз томонларидан, Диний идорамиз томонидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларида Мустақиллигимизни шарофати билан жаннатмакон юртимизни тинчлиги, муқаддас Ватанимизни равнақи, доно халқимизни фаровонлиги учун беҳисоб-беҳисоб, сон-саноқсиз, катта-катта савобли, хайрли ишлар бажарилди. Ва ҳали-ҳамон бажарилиб келинмоқда.
Бугунги кунга келиб бундай яхши ишлар, катта ўзгаришлар, чиройли янгиликлар, хайрли тадбирлар, фазилатли амаллар сони аслида диний соҳани ўзида беҳисоб бўлиб кетган бўлсада, баъзиларинигина зикр қилмоқчи бўлдик. Зеро, жаноб Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қилганлар: «Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қила олмаган одам, билингки, Худога ҳам шукр қилмайди».
Масалан бир йилда 284 млн. собиқ иттифоқ халқларидан 24 одам, Ўзбекистондан эса 6 киши Ҳажга борган.
-Бугунги кунда ҳар йили Ўзбекистондан 5.200 дан ортиқ ҳожилар Муборак Ҳаж сафарига бориб, Ҳаж зиёратини адо этиб келмоқдалар.
-Муқаддас динимизнинг асосий китоби бўлмиш Қуръони карим йўклиги сабабли саноқли оилалардагина бўлган.
-Ҳозир эса хоҳловчилар нафақат Қуръони карим китобини ўзини, балки Қуръони каримнинг тафсирлари, таржималари, шарҳлари, изоҳлари, маъноларини олишлари мумкин.
-Олдин Республика худудида 89 та масжид бўлган.
-Ўзбекистон Республикасининг худудида барча тегишли давлат идораларидан рўйхатдан ўтган 2000дан зиёд расмий фаолият юритаётган жомеъ масжидлар халқимизга эмин-эркин хизмат қилмоқда.
-Муқаддас пок Ислом динимизнинг энг катта рукнларидан бўлган йилда икки мартагина ўқиладиган ҳатто Хайит намозларини ҳам далаларда, кўздан йироқ жойларда, яширинча саноқли чолларгина ўқиган.
-Жаннатмакон юртимиздаги ҳар бир 2000 дан зиёд масжидларида барча керакли шарт-шароитлар яратилган, энг замонавий техника жиҳозлари билан жиҳозланган, ибодат учун ҳамма керакли нарсалар билан таъминланган кўркам, ёруғ, муҳташам иншоотларда минглаб-минглаб мусулмонлар ибодатларини кўнглиларидек, тинч-омон, хеч қандай хавф-хатарсиз, бемалол, хуш кайфиятлар ва хурсандчиликлар билан адо этмоқдалар.
-Истиқлодан олдинги даврда ҳар қандай диний адабиётларни нашри ҳам, ўзи ҳам ман этилган. Фақатгина Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига ҳар чоракда чиқадиган 1та журнал ва 1та газетага ижозат берилган.
-Ўзбекистон Республикаси худудида чоп этилаётган кундаги даврий матбуот нашрларида муқаддас пок Ислом динимиздаги деярли барча масалаларни тўлиқ ёритишдан ташқари биргина Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг «Мовароуннаҳр» нашриёти томонидан диний адабиётларнинг барча турлари: Қуръони карим китоблари, Қуръони каримнинг тафсирлари, Қуръони каримнинг таржималари, Қуръони каримнинг шарҳлари, Қуръони каримнинг изоҳлари, Қуръони каримнинг маънолари, Ҳадис китобларининг ҳар хил шакллари, Фиқх масалаларига оид китоблар, Ақоид масалаларига оид китоблар, Савол-жавоблар китоблари, Аёлларга хос масалалар китоблари, Фарзандлар тарбияси масалаларига оид китоблар, Қуръони каримни ўқишни ўрганиш китоблари, Ислом тарихига оид китоблар, Юртимиздан чиққан буюк алломаларнинг китоблари, Диний ва дунёвий илмлари билан дунёга танилган ва таралган буюк аждодларимизни китоблари, Имом Бухорий халқаро марказининг маънавий-маърифий, илмий-адабий нашри «Имом Бухорий сабоқлари» журнали, Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг ойлик диний-маърифий, илмий-адабий нашри «Ҳидоят» журнали, Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг диний-маърифий нашри «Ислом нури» газетаси, ҳаттоки мўмин-мусулмонларимизни ибодатлари осон, енгил бўлмоқлиги учун Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг Уламолар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Астрономия институти масъул илмий ходим ва олимлари билан биргаликда рўзани ўз вақтида очиш ва кечикмасдан ёпишдан бошлаб, то ҳар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этишлари учун ҳафталик, ойлик, чорак ва йиллик тақвимлар юз минглаб-юз минглаб сонли тиражлар билан нашр этилиб, юқори сифатлар билан чоп этилиб, халқимизга тарқатилмоқда.
-Мустақилликдан олдин Ўзбекистон Конституциясининг 2 бўлим 6 боб 50 моддасидаги виждон эркинлиги ҳаётий амалда эмас, балки фақатгина коғозда ёритилган.
-Жаннатмакон юртимизни, муқаддас Ватанимизни Конституциясининг 2 бўлим V боб 18 модда, 2 бўлим VII боб 31 модда, 3 бўлим XIIIбоб 57 модда, 3 бўлим XIIIбоб 61 моддалари ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Олий Мажлиснинг 11 сессиясида 01.05.1998 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонунлар билан ҳам диний эътиқод ва виждон эркинлиги кафолатланган.
-Шаҳар, қишлоқларда кўчалардаги ҳамда барча давлат ташкилот, корхона ва идоралардаги ёритилган ёзувларда худосизликка, динсизликка қаратилган иборалар битилган эди.
-Республикамизнинг ҳамма катта-кичик шаҳарларида ҳам, чека-чека қишлоқларидаги кўчаларида ҳам ҳамда барча давлат ташкилот, корхона ва идораларида ҳам муқаддас Ислом динимизнинг ҳикматли сўзлари, Қуръони карим оятларининг мазмунлари, Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ибратли ҳадиси шарифлари, буюк алломаларимизнинг доно сўзлари энг кўркам, энг ҳурматли, энг обрўли жойларда энг замонавий услублар ва мосламалар орқали халқимизни миллий ва диний қадриятларга ундамоқда.
-Диний илмларни ўрганиш учун 284 млн. халқи бўлган Иттифоқда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига қарашли фақат 1 та Тошкентдаги Ислом маъҳади ва 1 та Бухородаги мадраса бўлган.
-Ўзбекистон худудида ҳар бир 12 та вилоятнинг марказларида биттадан Ўрта махсус Ислом билим юртлари, хотин-қизлар учун алоҳида аёллар мадрасаси, Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Институти, Президент ташаббуслари билан очилган Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Тошкент Ислом университети, университет қошидаги академик лицей, ҳамда муҳаддислар султони бўлган, дунё имоми бўлмиш Имом Бухорий ҳазратларининг охирги қўнимларини олдигинасида жойлашган Президент ташаббуслари билан очилган Имом Бухорий халқаро марказлари мусулмонларимизга хизмат қилиб, ҳар йили юртимиз халқи учун ҳар томонлама етук мутахассисларни етказиб чиқармоқдалар.
-Масжидлар қолиб, ҳамма буюк алломаларимизнинг, машҳур уламоларимизнинг, улуғ азиз-авлиёларимизнинг ҳоки поклари жойлашган азиз ва табаррук жойлар вайрон бўлиб, хор бўлиб, ташландиқларга айланиб қолган эди.
-Ўз ноёб асарлари билан бутун дунёга Ислом зиёсини сочган, мислсиз илмлари билан йиллар давомида бетакрор бўлган, беқиёс ижодлари билан инсониятга машъал бўлган, ўз ҳиссалари билан ислом маданиятини Ер юзига таратган, бемисл илмий-маърифий кашфиётлари билан жахон аҳлини ҳайратга солган, илмий-ижодий хизматлари билан дунёни лол қолдирган, бебаҳо мерослари билан башарият дунёқараши ва маънавиятига беқиёс таъсир кўрсатган, ўз салоҳиятлари билан буюк илмий мактаблар яратиб, ўз диёрларини жахонга тараннум этган, муқаддас ва илоҳий китоб бўлмиш Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба, башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғи ҳисобланадиган китоб муаллифи, ақл-заковати ва матонати билан ислом оламида «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган улуғ шарафга сазовор бўлган, энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий манба муаллифи бўлган, ўлмас мерослари билан «Дин ва миллатнинг ҳужжати» деган юксак унвонга сазовор бўлган, ҳаётбахш ҳикматлари билан дунё аҳлини таслим қилган, ўзларининг беназир илм-маърифатлари билан дунё тараққиётини ривожлантиришга улкан таъсир кўрсатган, теран билимлари ва илмий салоҳиятлари билан ислом олами учун «Маънавий етуклик тимсоли» бўлган, бугунгача дунёнинг энг олий ўқув юртларида дарслик бўлиб келаётган илмий жасоратлари ва ноёб фазилатлари ила битилган асарлар муаллифлари, серқирра илм-билимлари билан замонавий илм-фанларга асос солган улуғ аждодларимиз, ижодий мерослари замон ва макон чегараларини билмаган мўътабар боболаримиз, халқимизни номини ёруғ оламга танитган, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум этган, бир сўз билан айтганда, мана шу муқаддас заминимизда таваллуд топиб, вояга етган, ўз ҳаёти ва фаолияти билан нафақат тарихда олтин ҳарфлар билан ёзилган, айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган улуғ алломаларимизни, буюк мутафаккирларимизни, муфассиру муҳаддисларимизни, фақиҳу фуқаҳоларимизни, олиму уламоларимизни, пиру устозларимизни, азизу авлиёларимизни нафақат номлари тикланиб танилди, нафақат ётган қабрлари обод бўлди, балки ётган жойлари улуғ қадамжоларга айланиб, Ўзбекистон диёрининг мўъжизалари бўлган мазкур табаррук жой ва муқаддас зиёратгохларга Ер курасининг ҳар қандай жойидан келган ҳар қандай ўта юқори мартабали меҳмонлардан тортиб оддий сайёҳгача бўлган ҳар қандай инсон, қойил қолиб, лол бўлиб, тасаннолар айтиб, тан бериб, таслим бўлиб кетмокда. Бундай табаррук ва улуғ зотларнинг асарларидан эса Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро энди бемалол баҳраманд бўлиши мумкин.
-Уйида Қуръон китоби бўлишини ҳар бир қалбида мусулмон инсон орзу-ҳавас қилган.
-Қуръони карим китобининг ўзини, Қуръони каримнинг тафсирларини, Қуръони каримнинг таржималарини, Қуръони каримнинг шарҳларини, Қуръони каримнинг изоҳларини, Қуръони каримнинг маъноларини олиш мумкин. Бундан ташқари Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Республика Кўрлар жамияти билан ҳамкорликда чиқарган кўзи ожизлар учун махсус тайёрланган Брайл ёзувидаги Қуръони карим китоби ҳам мавжуд.Ўзбекистон давлати мазкур хайрли амалиётни амалга оширган жахоннинг учинчи мамлакати бўлди.
«Биз мустақилликнигина эмас, тилимизни, динимизни, бутун маънавиятимизни йўқотиш даражасига етган эдик. На Чор ҳукумати, на қизил империя салтанати Туркистон халқларининг тараққий топишини ҳеч қачон истаган эмас. Ер ости ва ер усти бойликлари ададсиз, тупроқлари ҳосилдор, табиати жаннатмисол бу ўлка ҳалол, очиқкўнгил, меҳмондўст ва айни пайтда меҳнаткаш халқи билан биргаликда 130 йил давомида мустамлакачилик азобини тортиб келди,»–деб ёзадилар муҳтарам Биринчи Президентимиз «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура» китобларида.
Юқорида зикр этилган ишларни давлатимизнинг Бош қомуси бўлмиш Конституциямизда мустаҳкамлаб, қонунийлаштириб қўйилган.
Ҳақиқатан, реал ҳаётда ҳам, амалда ҳам «биз мустақилликнигина эмас, тилимизни, динимизни, бутун маънавиятимизни йўқотиш даражасига етган эдик»ми ахир? Демак, энди, муҳтарам азизлар, биз мустақиллигимизни, тилимизни, динимизни, бутун маънавиятимизни қадрига етайлик!
Илоҳо жаннатмакон юртимизни тинчлиги учун, муқаддас Ватанимизни равнақи учун, доно халқимизни фаровонлиги учун давлатимиз, ҳукуматимиз, диний идорамиз томонларидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларидаги меҳнаткаш халқимиз олиб бораётган барча хайрли, яхши, савобли ишларда Аллоҳ таоло ўзи мададкор бўлсин! Юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин! Илоҳо халқимизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, оилаларимизга файзу илоҳий, бахт-саодат, тўкин-сочин дастурхонлар насиб қилсин! Илоҳо деҳкончиликларимизга ва касб-корларимизга хайр-баракалар бериб, ишларимизда кўпдан-кўп омадлар ва беҳисоб хурсандчиликлар ато этиб, икки дунёда ҳам азизу мукаррам айласин!
Иномов Иброҳим,
ЎМИ раиси ўринбосари
Юрак-қон томири касалликларига шифо
Бир неча юз йиллардан бери бутун жаҳон олимлари инсон саломатлиги учун неча соатлик уйқу фойдалиги борасида бош қотириб келадилар ва ҳамон бу йўналишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бир гуруҳ мутахассислар инсон саломатлиги учун саккиз соатлик уйқу фойдали десалар, бошқалари тўрт-беш соатлик уйқу етарли эканлигини таъкидлайдилар.
Иорданиянинг кардиология илмий-тадқиқот маркази олимлари олиб борган тадқиқотларга кўра, инсон саломатлиги учун тўрт соат ухлаш меъёр ҳисобланар экан. Марказ олимлари узлуксиз узоқ вақт ухлаш инсон саломатлиги, юрак-қон томирлари учун зарарлигини, хусусан, қон қуюқлашиши, инфаркт, миокард касалликларига олиб келишини маълум қилдилар.
Шунингдек, кардиологлар юрак, юрак-қон томирлари касалликларини олдини олишда уйқудан туриб, ўқилган бомдод намози энг самарали шифо эканлигини тавсия этдилар. Боиси, узлуксиз уйқуни олдини олиш учун ҳар куни ўн беш дақиқа уйқудан туриш юрак-қон томирларини турли касалликлардан сақлашга сабаб бўлади.
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади