www.muslimuz

www.muslimuz

5 сентябрь кунидан Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус билим юртида янги 2018-2019 ўқув йили бошланиб, шу муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда билим юртининг барча мударрис, ишчи-ходим ва талабалари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев, билим юрти фахрийларидан Р.Сапаев иштирок этишди.

Тадбирни мудир Д.Абдуқодиров очиб берди ва Ватанимиз мадҳияси садолари остида янги ўқув йилининг рамзи сифатида Ватанимиз байроғи кўтарилди. Шундан сўнг, барчани қутлуғ байрамимиз Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги ҳамда янги 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, янги ўқув йилини бошлаб берди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев барчани энг улуғ байрамимиз билан табриклаб, талабаларга олдинги вақтдаги ҳамда бугунги шароитлар орасидаги катта фарқ, унинг шукронасини адо қилишлик, илмнинг фазилатлари, илм олиш сирлари ҳақида гапириб, илм олиш йўлида шижоатли бўлиш, ниятни тўғри қилиш, ихлосни баланд қилиш бўйича ўзининг самимий тилакларини айтиб, насиҳатлар қилди.

Шундан сўнг ўқув йилининг очилиш маросими якунланиб, анъанага мувофиқ «Мустақиллик дарси» бошланди. Дарс Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб Қуръони карим тиловати билан бошланди.

«Мустақиллик дарси»ни билим юрти маънавий ишлар бўйича мудир муовини О.Адилов ўтди. Дарс давомида юртимизда мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги 2 йил мобайнида барча соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳатлар, бунёдкорликлар, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бирга диний соҳа ривожида амалга оширилган улкан ишлар бўйича ҳам алоҳида тўхталиб, батафсил маълумотлар берилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

 О.Адилов

Нафақат юртимиз балки хорижий мамлакат аҳолисининг диний эҳтиёжини қондирган, илм маърифат улашган зиё маскани бўлмиш Мир Араб мадрасаси ўзининг таълиму-тадрис жараёнини бошлади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қатори шонли тарихга эга билим ўчоғи 5-сентябрь куни эрта тонгда билимлар кунини қарши олди. Унда билим юртининг барча ишчи-ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир муовини А. Нажмиддинов очиб берар экан, аввало барчани янги 2018-2019 ўқув йилининг кириб келиши муносабати билан табриклади. Анъанага мувофиқ тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Шундан сўнг билим юрти 4 курс талабаси А.Ахмаджонов Курьони Каримдан тиловат килди ва дуойи-хайр қилинди. Билим юрти мудири Ж.Элов янги ўқув йилида қилиниши лозим бўлган ишлар, таълим самарадорлигини янада ошириш учун кўзланган мақсадлар ҳамда талабаларни таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил гапирди. Истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқув жараёнларидаги ижобий ўзгаришлар ҳамда ёшларни миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий бирдамлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик асосида камол топтириш учун тавсиялари тингланди.

Сўнг тадбирга ташриф буюрган таълим фидойилари Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом хатиби А. Раззоқов, БДУ филология фанлари номзоди, доцент, фахрий мударрис Н. Шукруллоев ҳамда билим юрти катта мударриси Қ. Сиддиқовлар талабаларга ўзларининг кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб насиҳат қилдилар. бу билим даргоҳида таълим-тарбия жараёнлари, ўтган уламоларимизнинг ўгитлари ҳамда динимиздаги илм ва олимнинг фазилати ҳақидаги кўрсатмаларини оят ва ҳадислардан мисоллар билан тушунтириб бердилар. Биринчи қўнғироқ садолари остида талабалар “Мустақиллик дарси”га кирдилар.

Билим юртида таҳсил олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, узоқ вилоятлардан келган талабаларга шинам ётоқхоналар билан таъминланди. Талабаларга ҳар куни икки маҳал иссиқ овқат янги бино қилинган, барча қулайликларга эга ошхонада берила бошлади.

Толиби илмларга тоат-ибодатларини мукаммал қилишлари учун ҳомийлар орқали кенг ва замонавий таҳоратхона ишга туширилган. Ўқув кунининг аввали мана шундай қулай таассуротлар билан бошланди.

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича мудир муовини:                                                            А. Нажмиддинов 

2018 йилнинг 5 сентябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик дарси” ташкил қилинди. Ушбу ўтказилган Мустақиллик дарсларини 1-курсларда – “Шахс ва жамият” фани мударриси А.Ғуломов, 2-курсларда “ХТ ва ДЭҚ” фани мударриси Н.Тўрабоев, 3-курсларда “Хатоба” фани мударриси М.Тўрақулов ва 4-курсларда билим юрти услубий бирлашма раиси Ў.Мадумаровлар Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров томонидан Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнасига бағишланиб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида тайёрланган ўқув қўлланмаси ҳамда слайддан кенг фойдаланган ҳолда мустақиллик дарсларини ташкил этиб бердилар. Мустақиллик дарси давомида маърузачилар услубий қўлланмада ёритиб берилган яъни, “Мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўли аниқ-равшан белгилаб олинди”, “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи”, “Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва мафкуравий таҳдидлар”, “Ватан тинчлиги учун шукроналик”, “2017-2018 йилардаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар” мавзуларни ҳамда медиа тақдимотда ёритиб берилган мавзуларни йиғилганларга баён қилиб ўтар эканлар Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 7 февраль куни имзолаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўтказилган Мустақиллик дарсларида талабалар ҳам фаол иштирок этдилар.

Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари

Рустамжон домла Маҳмудов

 

 

  Мана бугун Ўзбекистон мусумонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган Муҳаммад ибн Аҳмад аль Беруний ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йил 05-сентябрь куни “Мустақиллик-улуғ неъмат” мавзусида ўтказилган байрамона тадбир Мустақиллик, Тинчлик, Билимлар байрами кунини ва буларнинг биргаликда нишонланиши – Мустақиллик, Тинчлик ва Билимлар тантанасининг тимсолидир. Мустақиллик байрамининг давоми сифатида янги ўқув йили бошланишининг ўзида ҳам рамзий маъно бор. Бу умумхалқ байрами бўлиб, чуқур ва ёрқин билимлар оламига саёҳат қилиш учун бутун дунёда тинчлик ва осойишталик ҳукум суриши учун ижодий кураш сифатида анъанага айланмоқда.   

Тадбирни бошланиш қисмида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари мадҳиялари янгради. Сунг билим юртимиз мудири Ш.Бауатдинов тадбирни очиб, муфтий хазратларининг табрикномасини ўқиб эшиттирди ва байрамга тўпланган талабаларни мустақиллик айёми билан муборакбод этди ва байрамни очиқ деб эълон қилди.  Тадбир давомида байрам мунасабати билан билим юртимизга ташриф буюрган мехмонлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси маънавият ва тарғибот маркази Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Қўуанышбай Юсупов ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти ходимлари иштирок этди. Ташриф буюрган мехмонлар байрамга тўпланган талабаларни мустақиллик айёми билан муборакбод этиш билан бир қаторда уларга ва янги ўқув йилида ўқишларида омад ва зафарлар тилади.

Шундан сўнг бир қатор мударрислар даврага чиқиб ўзларининг дил изхорларини тилаб қолдилар. Тадбир якунланиши асносида ўтган ўқув йилида жамоатчилик ишларида ҳамда ўзининг гўзал одоб ахлоқи билан ажралиб турган бир қатор талабаларга билим юрти мудири “Фаҳрий ёрлиқ” топширди. Шу ўринда биринчи қўнғироқ ила муборак даргоҳга киришга рухсат берилди. Шундан сўнг талабалар машғулотларга киритилиб, мустакиллик дарси ўтилди.

ЎМИнинг “muslim.uz” сайтига 

 

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича директор ўринбосари:                                                            А.Ережепов

Среда, 05 Сентябрь 2018 00:00

Олий Маъҳадда тадбир

Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида «Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним» шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиснинг 1-ўринбосари Музаффар Комилов, Президент администрацияси масъул ходими Камол Комилов, институт ректори Уйғун Ғофуров, шу билан бирга институтнинг фахрий устозлари, мударрислари, мураббий ва талабалари иштирок этдилар. 

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг анъанага мувофиқ Қуръон тиловати қилинди. Тиловатдан сўнг муфтий ҳазратлари юртимиз тинчлиги, халқимиз омонлиги, ҳаётимиз фаровонлигини тилаб дуолар қилдилар. 

Тадбирни институт ректори Уйғун Ғофуров очиб, давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муросабати билан барчани табриклади.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўзга чиқиб, юртимизда диний соҳада бўлаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапириб, талабаларни ғайратли бўлишга ундадилар. 1-курс талабаларини талабалик сафига қабул этилганлари билан муборакбод этиб, барча йиғилганлар ҳақига дуои хайрлар қилдилар.

Меҳмонлардан Президент администрацияси масъул ходими Камол Комилов, Дин ишлари бўйича раиси ўринбосари Музаффар Комиловлар ҳам сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муносабати билан табрикладилар. 

Тадбир сўнггида муфтий ҳазратлари барча иштирокчилар ҳақига дуо қилиб, янги ўқув йилида устоз ва талабаларга муваффақият тиладилар.

Тадбир «Мустақиллик дарслари»га уланиб кетди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top