muslim.uz

muslim.uz

Индонезиянинг Сулавеси оролида жойлашган Асмаул Ҳусна масжиди ёки 99 гумбаз масжиди минтақа рамзларидан бири ва диний туризм маркази ҳисобланади.
Жанубий Сулавеси вилояти Макасар шаҳрида жойлашган масжид сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири ва шаҳарнинг рамзи ҳисобланади. Бу Сулавеси оролидаги энг катта мусулмон иншооти.
"Исломосфера" нашрига кўра, масжиднинг расмий номи Асмаул Ҳусна – "Аллоҳнинг энг буюк исмлари"га деб жаранглайди. 99 гумбаз Аллоҳнинг 99 исмининг рамзи ҳисобланади. Шу сабабли иморат 99 гумбазли масжид сифатида ҳам танилган. Унинг катталиги чеккаларидан марказга томон пасайиб борадиган кичиклари билан ўралган битта катта гумбаз тепасида жойлашган конусни ифодаловчи ўзгача архитектураси билан эътиборлидир. Бино дизайнидаги қизил, тўқ сариқ ва сариқ ранглар устувор бўлиб, бу Асмаул Ҳуснага жуда чирой беради. Архитектураси туфайли Индонезиядаги 10 та энг чиройли масжидлардан бири бўлиб, мамлакат ва хориждан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Бино лойиҳаси муаллифи ҳозирда Ғарбий Ява ҳокими вазифасини эгаллаб турган сиёсатчи ва архитектор Ридван Комил ҳисобланади. "Асмаул Ҳусна"дан ташқари Ридван Комил Бандунг шаҳридаги "Ал-иршод" масжиди, Макасардаги Nipah савдо маркази, Пекин Ислом маркази масжиди, Банда Ачеҳ шаҳридаги Цунами музейи ва бошқа биноларни лойиҳалаштирган.
Бу масжиднинг қурилиши анча қимматга тушди. Турли манбалардан олинган хабарларга кўра, унинг қурилишига 182 миллиард индонезия рупияси сарфланди. Бундан ташқари, унинг кўп гумбазли тузилиши мураккаблиги туфайли, ниҳоят 2017 йилда очилгунга қадар бинонинг қурилиши узоқ вақт давом этди.
Асосий бино 72 х 45 метр майдонни қамраб олган бўлиб, у ҳам намоз ўқиш, ҳам дам олиш маскани бўлган очиқ майдон билан ўралган. Асмаул Ҳусна масжиди 13 000 нафар намозхонларни ўз бағрига сиғдира олади. Унинг катта ҳажмига қарамай, у энергия тежамкор ҳисобланади, чунки унда табиий ёруғлик ва вентиляция қўлланилади.
Бино 3 қаватли бўлиб, унинг пастки қисми ертўладир. Унда таҳоратхона, жамғарма ва галерея офислари мавжуд. Биринчи қаватда эркаклар намозхонаси, денгиз кўринишини тақдим этувчи иккинчи қаватда эса аёллар намозни адо этадилар.
Масжид олдида хуфтон намозидан сўнг 30 дақиқага ёниб турадиган қўшимча ёритиш билан рақсга тушувчи фаввора бор.
Мечеть располагается на набережной. Она потрясающе выглядит на фоне закатного неба. Ночью здание подсвечивается. Его окружает престижный живой район с роскошной недвижимостью, жилыми комплексами, магазинами и торговыми центрами.
Масжид қирғоқбўйида жойлашган. У қуёш ботаётган осмон фонида ажойиб кўринади. Тунда бино қўшимча ёритилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саллалари

Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи куни Маккаи мукаррамага бошларида қора салла ўраган ҳолда кирдилар” (Имом Термизий ривояти).

Жаъфар ибн Амр ибн Ҳурайс отасидан ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қора салла билан минбарда хутба қилаётганларини кўрдим".

Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Пятница, 05 Февраль 2021 00:00

Даврий нашрларда: Ердаги юлдузлар

Бу муборак ҳадис олимларнинг уммат олдидаги қадрини намоён қиладиган энг улуғ ҳадислардан бири ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Дарҳақиқат, Ер юзидаги олимларнинг мисоли худди осмондаги юлдузларнинг мисоли кабидир…” (Имом Аҳмад ривояти).

Ер юзидаги олимлар билан осмондаги юлдузлар ўртасида қандай ўхшашлик бор? Аллоҳ таоло Қуръони каримда юлдузларнинг учта фойдали жиҳатини бизга хабар беради: «Ҳақиқатан, Биз (Ерга) яқин осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик» (Мулк сураси, 5-оят). 

«(Йўлларга) белгилар ҳам (қўйди). Юлдузлар билан ҳам улар йўл топурлар» (Наҳл сураси, 16-оят). 

Демак, юлдузларнинг биринчи фойдали хусусияти осмонни безаб турадиган чироқлар бўлганидир. Олимлар ҳам худди шундай Ер юзини безаб турувчи чироқлардир. Аввалги замонларда одамлар “олимлар”, “уламолар” деб ишлатаверишган. Аммо ҳозир биз “олимлар” сўзига “раббоний олимлар”, “адолатли имомлар”, “тўғри йўлда юрувчилар” каби илмига мувофиқ амал қиладиган сифатларни қўшиб айтишга мажбур бўляпмиз. Ана шундай сифатга эга бўлган олим воқеликда Ер юзининг кўрки, зийнати ҳисобланади. Чунки чинакам олимларнинг Ердаги ҳаётга бўлган таъсири жуда улкандир. 

Юлдузларнинг иккинчи фойдали хусусияти «шайтонларга отиладиган тошлар», яъни осмон соқчилари эканидир. Олимлар ҳам Ер юзидаги Ислом соқчилари бўлиб, улар Ислом ақидасини, ибодатларини, ахлоқини жоҳилликдан, шайтоний хуружлардан қўриқлаб туришади. Юлдузлар осмон сирларидан воқиф бўлиш учун яқинлашган шайтонларга отиладиган тошлар бўлгани каби Ер юзидаги олимлар ҳам инсон қиёфа сидаги шайтонларга отилади ган алангали тошлардир.

­Илмига амал қиладиган тақводор олимлар динни, одамларни турли бидъатчиларнинг фитналаридан, зарарларидан ҳимоя қилиб туришади. Чунки бундай бузуқ ниятли кимсаларни, уларнинг зарарларини фақатгина у билан замондош бўлиб, унинг маданияти ва менталитетини яхши биладиган илмига амал қилувчи, тақводор, фаросатли, зийрак олим кўра билиши ва даф қилиши мумкин. Айнан шундай олимлар ўз замонасида пайдо бўладиган бидъатчи ва адашганларга қарши тура олади. Хусусан, уларга қарши курашда оммавий ахборот воситаларидан ҳам кенг фойдаланишади. 

Юлдузларнинг учинчи хусусияти – одамлар улар орқали йўлларини топиб олишади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло мусофир йўловчилар манзилларига янглишмай етиб олишлари ҳамда Ернинг тўрт томонини ва қиблани аниқлаш учун осмонда Сурайё, Етти оғайни, Олтин қозиқ, Қутб юлдузларини аломат сифатида яратиб қўйган. 

Олимлар Ерга зийнат ва ҳимоячи бўлиш билан бирга, тўғри йўлни кўрсатиб турувчи йўлчи юлдуз ҳамдирлар. Тўғрилик ва ҳақ йўлни излаганларга олимлар доимо тўғри йўлни кўрсатиб беришган. Олимларга муҳаббатли, уларни ўзларига йўлбошчи қилиб олган инсонлар улардан таралаётган ҳидоят нуридан фойдаланиб бахту саодатга эришадилар. 

 

 Шайх Муҳаммад АВВОМА ҳафизаҳуллоҳ суҳбатлари асосида 

Азизбек ХОЛНАЗАРОВ тайёрлади.
“Ислом Нури” диний-маърифий газетасининг 2020-йил, 23-сонидан

Ислом олами уюшмаси Покистондаги минтақавий ваколатхонаси орқали “Покистондаги муҳтож оилалар учун қишки кийим тўҳфаси” лойиҳасини бошлади. Уюшманинг Исломободдаги қароргоҳида шу муносабат билан ўтказилган тадбирда маълум қилинди.

Ислом олами уюшмасининг Покистондаги минтақавий ваколатхонаси директори Саад бин Масуъд ал-Ҳарасий ушбу лойиҳа Покистоннинг турли минтақаларида рўй берган совуқ ҳаво оқимидан зарар кўрган минглаб муҳтож оилаларга ёрдам бериш мақсадида маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорликда амалга оширилганни таъкидлади.

Ушбу лойиҳа орқали Ислом олами уюшмасининг динимиз кўрсатмаларига мувофиқ, миллати ва ирқидан қатъий назар ёрдамга муҳтож бўлган мусулмонларга соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа инсонпарварлик ёрдамларини тақдим этмоқда.

Ўз навбатида Покистоннинг Дин ишлари бўйича вазири доктор Нурулҳақ Қодирий Покистон заминидаги муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатишдаги доимий фаоллиги ва саъй-ҳаракатлари учун Ислом олами уюшмасининг ўрнини юқори баҳолади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими

Top