muslim.uz

muslim.uz

الثلاثاء, 07 آذار/مارس 2023 00:00

Шайх Алижон қори Ҳaдис илми мактабида

 

Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимининг мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махмуд ўғли диний таълим муассасаларига ташриф буюриб, талабаларга манфаатли суҳбат қилиб бермоқда. Ана шундай мазмунли мулоқот куни кеча Самарқанд вилоятидаги Ҳaдис илми мактабида бўлиб ўтди.
Шайх Алижон домла аввало Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда талабаларга яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Шунингдек, илм толиблари билан ўзаро мулоқот қилиб, Қуръонни чиройли қироат билан ўқиш, уни ёдлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Илмий-маърифий суҳбат давомида талабалар Шайх Алижон қоридан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олди. Учрашув ғоят мазмунли ўтди.
Суҳбат сўнггида Шайх Алижон қори домла “Вақф” хайрия фонди ташаббуси билан совға қилинган ақлли лавҳ (смарт доска) ни мактаб жамоасига тақдим қилди.
Бундай учрашувдан мамнун бўлган Ҳадис илми мактаби маъмурияти жамоа номидан Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлига ҳамда таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, талабаларнинг ўзлаштириш жараёнларига кўмаклашиши мақсадида тақдим этган ақлли лавҳ воситаси учун "Вақф" хайрия жамоат фондига ташаккурнома тақдим этди.
















ЎМИ Матбуот хизмати

“Мазҳаб” сўзи араб тилида “йўл”, “йўналиш”, шаръий истилоҳда эса “диний масала бўйича муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўли” маъноларини билдиради.
Ҳанафий мазҳаби аҳли сунна вал жамоа йўналишининг тўрт фиқҳий мазҳаблари орасида асрлар оша эргашувчиларининг кўплиги, мустаҳкам асослари ва қулайлиги билан ажралиб туради.
Ҳанафийлик мазҳаби фақат Имом Абу Ҳанифанинг ижтиҳодлари асосидагина шаклланмаган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Ироқ фиқҳий мактабининг ёрқин вакили ҳисобланади. Ироқ фиқҳий мактаби асослари Куфада яшаган Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу бошлиқ бир минг беш юздан ортиқ саҳобага таянади.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мужтаҳид (оят ва ҳадислардан ҳукм чиқаришга салоҳияти бор, етук олим) даражасидаги кўплаб шогирдлари ҳамроҳлигида ўз даврларида пайдо бўлган деярли барча фиқҳий масалаларни тизимли равишда ечимини топиб, ҳаттоки ҳали содир бўлмаган фаразий масалаларга ҳам ечим топганлар. Шу тариқа келажак авлодга жуда катта фиқҳий мерос хазинасини қолдирдилар.
Имом Аъзам Абу Ҳанифанинг ўзларига хос ижтиҳод йўллари мавжуд бўлиб, у киши буни қуйидагича таърифлайдилар: “Мен ҳукмларни Қуръондан оламан. Агар Қуръондан топа олмасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан оламан. Агар Қуръондан ҳам, Расулуллоҳнинг ҳадисларидан ҳам топа олмасам, саҳобалардан хоҳлаганимнинг фатвосини оламан, хоҳламаганимни олмайман. Кейин уларнинг сўзларидан чиқмайман. Аммо тобеинларга келсак, масалан, Иброҳим ан-Нахаъий, Шаъбий, Ҳасан, Ибн Сирин, Саид ибн Мусаййаблардек, менинг ҳам уларга ўхшаб ижтиҳод қилишга ҳаққим бор”.
Демак, Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳукм чиқаришда тутган йўллари қуйидаги ҳадисга мувофиқ бўлган:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳуни яманликларга исломни ўргатиш учун юборганлар. Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳу жўнаб кетаётган пайтларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини тўхтатиб, шундай деганлар:
“У ерда сизга бирор масала дуч келса, қандай қилиб ҳукм чиқарасиз?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳу: “Аллоҳнинг китоби ила”, деб жавоб бердилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг китобидан топа олмасангиз-чи?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳу: “Расулуллоҳнинг ҳадислари билан”, деб жавоб бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Расулуллоҳнинг ҳадисларидан ҳам топа олмасангиз-чи?” деб сўрадилар. Шунда Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳу: “Қараб турмасдан фикрим ила ижтиҳод қиламан”, дедилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу жавоблардан ғоят мамнун бўлдилар ва: “Расулуллоҳнинг элчисини Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Мотуридия ақидаси асослари. Ақиданинг луғавий маъноси – бир нарсани ҳақ деб билиб, қалбда маҳкам тутмоқликдир. Ақиданинг ақоид илми истилоҳидаги маъноси эса, мусулмонлар ҳақ ва тўғри деб ишониб, эътиқод қиладиган масалалардир.
Расуллар умматларини, аввало, соф ақидага, яъни Аллоҳ таолонинг борлиги, бирлигини тасдиқ этиш, унга нолойиқ бўлган барча сифатлардан пок эканига ишониш, охират куни, ҳисоб-китоб, жаннат-дўзах ҳақлигига имон келтиришга даъват этганлар.
Барча пайғамбарларнинг ақидаси бир бўлиб, шариатлари ҳар хил бўлган. Ақидани қалбга мустаҳкам ўрнатиб олиш ва қалб ундан ҳеч қачон гумон қилмаслиги ҳамда унга ҳақиқий ишониши керак. Ақидасиз кишининг ҳаёти ҳаёт эмас. Ақидасиз умр жуда оғир ва маъносиздир. Ақида билан ўтган умр эса жуда яхши, лаззатли ва маъноли бўлади.
Дарҳақиқат, ақида бу – Исломнинг асосий пойдевори бўлиб, унинг саҳиҳ ва соғлом бўлиши ўта муҳимдир. Зеро, ақида бирлиги жамиятдаги бирликка сабаб бўлади, одамларнинг маслаклари ва ғоялари битта бўлгани учун ҳам ўзаро ихтилофга боришмайди.

Муқаддас Ислом динимиздаги ягона ва энг тўғри ақида бу – аҳли сунна вал жамоа ақидасидир. Зеро, кишининг ақидаси тўғри бўлса, унинг юрадиган йўли тўғри бўлади. Ақидаси тўғри бўлган одам яхшиликларнинг эшигини очгувчи, ёмонликларнинг эшигини ёпгувчи калит сингаридир. Саодат асрининг буюк вакиллари бўлмиш саҳобалар ҳам ўз ақидаларида мустаҳкам бўлиб, уларни дунёнинг ҳеч бир нарсаси чалғита олмаган. Жумладан, Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг Аллоҳ таолога бўлган ишончи шунчалик кучли эдики, ҳеч бир нарса унинг имонига халал бера олмас эди. У зот ўз имони хусусида бундай деган: “Агар парда кўтарилиб, Аллоҳнинг жамолини кўрсам ҳам, имоним заррача кўпаймайди”.

Аммо кишининг ақидаси бузуқ бўлса, у қилган амалларнинг кўплиги унга фойда бермайди. Соғлом ақида билан бажарилган озгина амалнинг савоби бузуқ ақида билан бажарилган кўплаб амалларнинг савобидан устун бўлади. Зеро, улуғ алломаларимиздан бири Сўфи Оллоҳёр: “Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса елдур”, деб жуда ҳам тўғри айтган.

Чуст тумани "Каттабоғ" жоме масжиди имом хатиби Маҳмуд Жалолов

الإثنين, 06 آذار/مارس 2023 00:00

Муфтий ҳазрат: "Зикр аҳлидан сўранг"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўртасида ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Академиянинг кўплаб битирувчилари Олий маъҳадда дарс бериб, ходим сифатида меҳнат қилмоқдалар. Шу билан бирга ТИИ битирувчиларининг аксари ЎзХИАнинг магистратура босқичида таълим олиб, илмий тадқиқот ишларини ҳам шу илм даргоҳида олиб бормоқдалар.

Маълумки, мазкур таълим муассасаси 1999 йил 9 апрелда ташкил топган Тошкент ислом университети негизида 2018 йили Ўзбекистон халқаро ислом академияси сифатида талабаларга таълим бериб келмоқда.

ЎзХИА талабалари Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, 51 йиллик тарихга эга институтнинг ўқув, илмий ва ташкилий фаолияти билан танишдилар. Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов академия талабалар билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди.

 

 

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва 

маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top