МАҚОЛА

“Ҳизбут-таҳрир” экстремистик ташкилотининг фикрий ва ақидавий ғоялари

Буюк тобеинлардан Ҳасан ал-Басрий суҳбатларида тингловчилик қилиб юрган Восил ибн Ато номли шахс ажраб чиқди.  У ўша даврда аҳли сунна ақидасидан ўзининг “ал-манзила байнал-манзилатайн” яъни, “оралиқ манзил” тушунчаси  билан  ажраб  чиққан  эди.  Унинг иддаосича катта гуноҳ қилганлар иймонидан ажрайди бироқ, кофир ҳам бўлмайди. Улар иймон ва куфр оралиғида аросатда қоладилар деб аҳли суннага хилоф қилганди. Унинг шу  мухолафати туфайли унга ва унинг издошларига Ислом тарихида Муътазилий деб ном берилди. Бу тоифа кейинчалик қадария ва жадҳмия тоифаларининг ботил ақидавий мафкураларини ўзида жамлаб бироз ривожланди ҳам.  Мўътазилийлар маълум вақт гуриллаб давр сурган бўлса-да, аҳли сунна уламоларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бу тоифа вакиллари кейинчалик батамом тугатилган. Лекин шунга қарамасдан уларнинг ақидавий давомчилари янги-янги номлар билан ора-орада бўй кўрсатиб туради. Шулардан бири “Ҳизбут-таҳрир” оқимидир!

Ҳизбут-таҳрирчиларнинг бидъий қарашларидан бири “инсон  амаллари (хар қандай ҳатти-ҳаракатлари)нинг  яралиши масаласи”га доир бўлиб, уларнинг иддаосича инсоният ўз амалларини ўзи яратади,  Аллоҳ эмас.  Бу  ақиданинг асли эгаси тарихда қолиб кетган “уммат мажусийлари”  деган  жирканч лақабга ҳақли равишда  эга бўлган жаҳмийлар  бўлиб,  улардан Восил ибн Ато бошлиқ мўътазилийларга мерос қолган.

Ҳизбчилар раҳнамоси Тақиюддин  Набаҳоний  “аш-Шахсийят ул-

исломийя” номли асарида узининг жаҳмия ва мўътазилалар билан бу  масалада ҳамфикр эканини исбот этган ва бу ҳақида у шундай ёзади:

“Бу феъллар (яъни инсон амаллари), уларни қазога дахли йўқ, қазони ҳам уларга дахли  йўқдирЧунки инсон ўз феълларини ўз ихтиёри ила амалга оширади. Шунга кўра, ихтиёрий амалларнинг Аллохҳнинг тақдир ва  қазосига кирмайди”

Шунингдек, айни уша асарда яна шундай дейди:

“Инсонга бериладиган савоб ва уқубатни ҳидоят ва залолатга боғлиқ деб билиш шуни англатадики, ҳидоят ва залолат аслида инсоннинг феъли, Аллоҳга боғлиқ эмас” .

Жаҳмия, қадария ва мўътазилаларнинг замонамизда янги  пайдо  бўлган авлодлари  саналмиш ҳизбут-таҳрирчиларга бу масалада рад жавобларидан олдин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “инсон амалларининг яралиш” масаласи муҳим ва ўта жиддий ақидавий масалалардан биридир. Юқорида айтиб ўтилганидек бу масалада биринчи бўлиб аҳли суннага мухолиф бўлганлар уммат мажусийлари—жаҳмийлар бўлган.

Аҳли сунна таълимоти буйича бутун коинотда ҳар бир мавжудот, ҳаракот- у саканот, ихтиёрий-ғайри ихтиёрий феълларнинг ягона яратувчиси бўлиб, у ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг якка ўзидир! Ха, Аллоҳ ҳамма нарсани яратувчиси, Холидидир! Инсоният ҳаракатлари,  амалларини Аллоҳ  яратмаган дейишлик бу Ер-осмонни Аллоҳ яратмаган деб эътиқод қилиш билан бир хилдир!

Буюк ватандошимиз,  ҳадис илмининг  султони  имом  Буҳорий  ҳазратлари ҳам ўз даврида бу ақида эгаларига етарлича раддиялар қилган.  Ул зот бу мавзуда “Халқу  афъолил-ибод  вар-рад  ъалал-жаҳмия  ва  асҳабит-таътил”  номли  йирик раддия асарини битганлар. Мазкур асарида шундай дейдилар:

“Энди,  бандаларнинг  феъллари  масапасига  келсак,  бас  бу дадда  Али  ибн Абдуллоҳ  Марвон  ибн  Муовиядан,  у  киши  Абу  Моликдан,  у киши  Рибъий  ибн Ҳирашдан, у киши Хузайфа розияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилган: Набий соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам  айтдилар:  “Албатта ,  ҳар  бир  саноатчи  ва уларнинг  ижод  маҳсулларини  Аллоҳ  яратади”. Шу  уҳадис  айтлган  чоғда баъзилар  бунга  дастак  сифатида  ушбу  ояти  каримани  тиловат  қилганлар: “Ва ҳолбуки,  сизларни  дам  ва  сизлар  дилиб  курган  амалларии  дам  Аллоҳ яратган” (Вас-соффат / 96).  Бас,  Аллоҳ таоло хабар  бердики,  ҳар  бир иш  ва уни қилувчи  саноатчилар  Аллоҳ  таоло  тарафидан  яратигандир”.  ( Имом Бухорий. Халқу  афъолил-ибод  вар-рад  ъалал-жаҳмия  ва  асҳабит-таътил.  2-Ж.  66-Б.  124-ҳадис).

Аслида  жаҳмийлардан  қолган  пуч  ақидани  рад  этиш  учун  мана  шу ҳадис тоғни  талқон  қилгудек  кучли  далил  бўлса-да,  муаммонинг  жиддийлиги  туфайли имом  Бухорий  ҳазратлари  яна  бир  қанча  далилларни  келтирганлар.  Жумладан, машҳур  тобеин  Товус  ал-Ямоний  раҳматуллоҳи  алайҳнинг Расулуллоҳнинг кўплаб саҳобалари билан учрашганман.  Уларнинг бари  “Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири  билан  боғлиқдир”  деб  айтардилар” деган сўзларини  ҳам  илова қилган.

Яна  бир  ривоятида  эса  Абдуллоҳ  ибн  Аббос  розияллоҳу анҳунинг “Ҳамма  нарса  Аллоҳнинг  тақдири  билан  бўлади,  ҳатто  қўлингни

сонинг устига  куйишинг ҳам ”  —  деган  қавлини  келтирган.  (Ўша манба.69-  Б. 131-ҳадис).

Имом  Бухорий  раҳматуллоҳи  алайҳ  тақдим  қилган  далиллардан  хулоса қилиб  шундай  дейишимиз  мумкин:  Ўтган  асримизнинг  иккинчи  ярмида  ҳуруж  қилган, жаҳмий ва мўътазилийларнинг мафкуравий давомчилари бўлмиш ҳизбут-тахрирчилар тўғри йўлда эмас!

Ҳизбут-таҳрир  жамоаси  аввалбошданоқ  исломий  одоб-ахлоқни  инкор қилиб, инсоний кадриятларнинг ва диний фазилатларнинг бугунги кунда зарурати йўқ  деб  келади.  Ҳизб  ўз  дастурларида  ахлоқ  билан  даъват  қилишни,  одамларни ахлоқли,  гўзал  хулқли  бўлишни,  инсонлар  чиройли  хулклар  соҳиби  бўлишини танқид қилади.  Ҳизб  тасаввурида ислом  ўзлари  ўйлаб  топган  ақидалар  мажмуйи ва қоидалар низомидир, холос (“ат-Такаттул ал-ҳизбий”,  18-бет).

Ҳизбут-таҳрир аъзоларига тарқатилган “Ҳизбут-таҳрир манҳажи”  номли рисолада:  “Фазилатли  хулқларга  даъват  қилиш  жамиятни  ислоҳ  килишга  ва умматни  уйғотишга имконият туғдирмайди.  Чунки,  жамиятнинг ислоҳи  фикрлар ислоҳи  билан  ҳосил  булади…  Фазилатли  хулқларга даъват қилиш  эса замонавий мусулмонларнинг  ҳукмларини  ҳал  килиш  учун  етарли  даъват  эмас!”  (“Манҳаж ҳизб  ут-таҳрир  фи-т-татйир”,  26-27  бетлар),  дейилган.  Ҳизбнинг  муассиси  ан-Набаҳоний ҳам инсондаги руҳий хислат ва шавқларнинг борлигини инкор қилган (“Низом ул-ислом”, 61-бет; “ал-Фикр ал-исломий ал-муосир”, 202-бет).

Ҳизбнинг  бу ҳилдаги  одоб-аҳлоқни,  руҳий  ҳислат  ва  фазилатларни  инкор қилишлари  ҳизбнинг  аъзолари  орасида  қалби  қаттиқликни,  қўрсликни  келтириб чиқариш  учун  зарур  эди.  Ҳизб  аъзоларида  меҳр-шафқат,  одамгарчилик,  қўни-қўшни  ҳаққи,  ватан  туйғуси,  меҳр-муҳаббат,  раҳимдиллик  каби  ҳислатларнинг йўқ  эканлигини  шундан  ҳам  билса  бўлади.  Уларнинг  ўз  ватанига  қурол кўтаришлари,  ватандошларини  кофир  деб  бемалол  эълон  қилиб  юборишлари,  ўз маҳалладошларини  ҳам  ҳақорат  қилиб,  жисмонан  йўқ  қилиб  юборишга урунишлари  ҳамда  ўзлари  туғилиб-ўсган  юрт  ва  ватанларни  кофиристон дейишларининг бирдан-бир сабаби ҳам шудир.

Ҳолбуки,  ислом  дини  меҳр-шафқат  дини,  ислом  шариати  одоб-ахлоқ шариатидир!  Пайғамбаримиз  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам:  “Иннама буъисту ли-утаммима макорим ал-ахлоқ!”  (“Шак-шубҳасиз,  мен  гўзал  хулҳларни камолга  етказиш  учун  юборилдим!”)  деб  марҳамат  қилганлар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам  гўзал  хулқларни  баркамол  қилиш,  одамларга гўзал хулқларни  ўргатиш  учун  келганлар. Ҳизбут-таҳрирчилар  каби  сиёсатни  нотинч қилиш учун юборилмаганлар.

Таниқли аллома  Саъдуддин  Тафтазоний  раҳимаҳуллоҳнинг  “Шарҳ  ал-ақоид  ан-насафия”  асарида  “халифалик”  масаласи  алоҳида келтирилган.  Чунки, “халифалик” масаласи  ўша  даврда  ҳам,  бугун  ҳам  муҳим  муаммолардан ҳисобланади.  Бугунги  кунда  ҳам  баъзи  оқимлар  томонидан  “Ислом халифалиги”ни қуриш ғояси илгари  сурилмоқда.  Агарда тарихга назар ташланса, бу масала ҳам даврий такрорланиб турганига гувоҳ булиш мумкин. “Шарҳ  ал-ақоид  ан-насафия”  асарида  бу  тўғрида  қуйидагича,  баён қилинган: “Халифалик ўттиз йилдир.  Ундан кейин подшоҳлик ва амирликдир”.

Ушбу  фикрини  исботлаш  мақсадида  аллома  Тафтазоний  Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисни келтиради:.

 “Мендан  кейин  халифалик  ўттиз  йилдир.  Ундан  кейин  кейин подшоҳлик ва амирликларга айлиниб кетади ”. Мазкур  ҳадис  саҳиҳ  бўлиб,  бир  қанча  муҳаддислар  томонидан  ривоят қилинган.  Шундан кейин,  Аллома Тафтазоний саҳоба ҳазрати Али каррамаллоҳ важҳаҳунинг мазкур ўттиз йилнинг бошида туришлигини айтганлар. Ундан кейин ҳукмронлик  қилганлар  эса,  подшоҳ  ва  амирлар  бўлади,  дейдилар.  Жумладан, саҳоба  Муовия  разийаллоҳу  анҳу  ва  ундан  кейинги  амирлар  халифалардан эмаслигини  айтилади.

Аллома Тафтазоний ҳам ҳозирги даврда халифалик тузишни тарғиб қилувчилар доим келтирадиган ҳадиси шарифга эътибор қаратган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан куйидаги ҳадис келтирилади: “Ахли қибладан ким ўз замонасининг имомини танимасдан вафот этса, кофир бўлиб вафот этибди”.

Аллома Тафтазоний мазкур ҳадис эътиборидан уммат Набий (с.а.в.) вафотидан кейин энг муҳим ишни қилдилар. Яъни, ўзларига рахбарни тайинладилар. ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн қилинмасдан олдин бу ишни амалга оширдилар ва бу ишни ҳар бир рахбар вафотидан кейин хам давом эттирдилар, деганлар. Яъни, бу ерда ҳеч қандай халифалик ҳақида гап-сўз йўқ. Мазкур ҳадисда ҳар бир даврдаги, ҳар бир юртнинг ўзлари тинч йўл билан сайлаб қўйган рахбарлари назарда тутилган. Ҳадисда тилга олинган “имом” сўзи диний рахбар – масжид имомини ҳам, сиёсий рахбар – давлат рахбарини ҳам назарда тутади. Фиқҳий манбаларда ҳам “имом” сўзи ана шу икки маънода қўлланади. Ундан фақат “халифа”ни эътиборга олиш маъноси йўқ.

Халифаликни ва халифалик тузишни тарғиб қилувчилар ўзларининг ғаразли  мақсадлари  учун  шу маънодаги қуйидаги саҳиҳ ҳадиси шарифни яшириб келадилар: “Кимки  итоатдан  чиқиб  ва  жамоатдан  ажралиб  вафот  қилса,  жоҳилият ўлиги  холда  ўлиб  кетади.  Кимки  умматимга  қарши  чиқиб,  яхшисини  ҳам, ёмонини ҳам (буйинига қилич ва болта ила) ура бошласа, уларнинг мўъминлигига парво  қилмай  қўйса,  уларнинг  аҳдлашган  кимсаларига  вафо  қилмаса,  у  мендан эмас!  Кимки  асабийликка чақирадиган кўр  байроқ остида уришса,  ёки  асабийлик билан ғазабланаверса, у ўлдирилса, жаҳолат холида ўлдирилган бўлади!”.

Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозирги кунда  аҳмоқона  “ҳалифаликни  қайта  қуриш”  режаси  билан  мўъмин-мусулмонларга қарши чихқаётган, мусулмонларни ўлдираётган, асабий ва серғазаб нокасларни  огоҳлантирмоқдалар,  уларнинг  ўзлари  жаҳолатда,  ҳаром  ўлим топишлари тўғрисида башорат қилмоқдалар.

Хулоса  қилиб  шуни  таъкидлаш  керакки,  “халифаликни  қайта  қуриш” масаласи асрлар давомида турли  фирқалар томонидан даврий равишда кўтарилиб турган.  Бугунги  кунда  ҳам  бу  масала  баъзи  адашган  фирқалар  томонидан кўтарилмоқда.  Юқорида  келтирилган  далиллар  мазкур  оқимларнинг  қарашлари нотўғрилигини исботлайди ва уларнинг қилаётган бу даъволари фақат ўзларининг ғаразли мақсадларини ниқоблашдан ўзга ҳолат эмас эканини кўрсатади.

Мақола таълим муассасаси “Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” махсус курс маърузалари матни асосида тайёрланди.

 

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом

таълим муассасаси ўқитувчиси Х.Усмонова

Read 1261 times

Мақолалар

Top