МАҚОЛА

Аллоҳ осмонда деб эътиқод қилиш жоизми?

Бугунги кунда жамиятда ижтимоий тармоқларни, бутун интернет оламини эгаллаб олиб ширк, бидъат ва залолат масалалари билан шуғулланадиган Абдуллоҳ Зуфар, Махмуд Абдулмўмин каби шахслар манфур ниятларини амалга ошириш пайида бўлмоқдалар. Улар илмсиз бўлгани учун ақида ва фиқҳ масалаларида жиддий ва қўпол хатоларга йўл қўйган. Масалан:Хизбчиларнинг Беҳаё суратларни томоша қилиш жоиз, Бегона аёлни шаҳват билан ёки шаҳватсиз ўпиш жоиз.  Икки қутбда яшовчилардан намоз ва рўза соқит бўлади – дея  мана шунга ўхшаган умуман динимиз қонун-қоидалирга тўғри келмайдиган кўплаб “фатволари” ва даъволари  мавжуд бўлиб, бундай ҳолатлар бирорта саҳоба, бирорта тобеъин, бирорта мужтаҳид имомлардан нақл қилинмаган. Улар Исломни маълум бир шакл билан белгилаб олиб, ўзларидан бошқача фикрдагиларни бидъат ва залолатда айблашади.

Шунингдек,Сохта салафилар тарғиботчиси бўлиб танилган Шайх Содик Самарқандий –“Аллоҳ таоло осмонда деб эътиқод килиш шарт деб даъво килмоқда. Бизнинг Аҳли сунна уламолари Аллоҳ таолога макон нисбат бермайдилар,ва  уларнинг ҳеч бундай фикрга кўшилган эмас. Аксинча, баъзи уламолар Аллоҳ таолога макон нисбат бериш куфр эканини айтишади, чунки бундай эътиқод У Зотни бандаларига ва жисмларга ўхшатишдир.

Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: яъни: “Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса бўлмаганди” (Имом Бухорий ривояти).

 “Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган бирон сифат билан васфласа, шаксиз кофир бўлади. Буни англаган инсон ибратланади ва кофирларнинг сўзига ўхшаш гап-сўзлардан тийилади ҳамда Унинг (Аллоҳнинг) сифатлари инсонларники каби эмаслигини билади” («Ал-Ақида ат-Таҳовия» китоби).

 Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб ўзларининг нотўғри ғаразли ғояларининг қурбонига айлантириш учун турли услублардан фойдаланаётган бу кимсаларнинг асосий мақсадлари —Ислом халифалигини қайта тиклашга уриниш ва шу ҳаракатда бирлашишга тарғиб қилишдир. Бу уларнинг энг зарур ақидавий ва амалий машғулотлари бўлиб, гўё улар учун халифалик тузиш намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ислом арконларидан ҳам муҳимроқдек тус олган. Улар учун сиёсатдан бошқа соҳалар ҳатто диний бўлса ҳам, доим иккинчи даражали бўлиб келган.

Улар ҳалифаликни зое қилган сабабларни ўрганиб унинг муолажаси ва ўз нафсларининг ислоҳоти билан шуғулланиш ўрнига, давлат тўнтариши, султонга қарши чиқиш, мавжуд тузум раҳбариятига бўйсунмаслик, халқни давлатга қарши гиж-гижлаш каби ишларга зўр беришади.

Бундай бемазҳаблар бузғунчи оқим аъзоларидан ўзимизни ва фарзандларимизни эҳтиёт қилмоғимиз айни муддаодир.

 

Х.Кенжаев

Урганч  шаҳар бош имом-хатиби

Read 1369 times

Мақолалар

Top