МАҚОЛА

«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен. Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен!»

 ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК  ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР! МУҲТАРАМ ҲОЖИАКАЛАР! АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ  МЕҲРИБЕПОЁН  ОТАЛАР! ҲУРМАТЛИ ва МУНИС  МЕҲРИДАРЁ  ОНАЛАР!

Бугунги юртимизнинг тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!

СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!

Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаммамиз жуда ҳам яхши биламиз. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан ва кучли пойдевор вазифасини ўташлигини ҳам жуда пухта эгаллаганмиз.

Диёримизда миллий қадриятлар ва муборак динимизнинг эзгу таълимотлари асосида оилага доир қонун-қоидалар янада мукаммал қайта ишланди. Буюк ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолиб келаётган доно халқимизни юксак маънавиятига давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз «Жаҳолатга қарши маърифат» қимматбаҳо ғояни қўшимча сифатида бизларга енгилмас куч қилиб бердилар.

Бу вазифа нафақат бирор вазифадор ёки бирор соҳадаги масъулларга белгиланган, балки ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН буюк вазифа, деб билмоғимиз лозим!

Муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва хамлалардан, тухмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси хамон долзарб бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги даврда, ахборот технологиялари ўта тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда, нанотехнология зўр шиддатлик билан авжига чиқаётган замонда, ҳар хил оммавий ахборот воситалари хилма-хил, тўғри-нотўғри маълумотларни кечаю кундуз тарқатаётган бир онда, фарзандларимиз ўз-ўзлари билан ёлғиз қолиб 25 соат вақтларини телефон, компьютер билан машғул бўлиб, болаларимиз улар билан “банд” бўлиб қолганларида мазкур вазифалар, жаннатмакон юртимиз, муқаддас Ватанимиз, доно халқимизнинг ҳар бир фуқаросига қушга хаво,  балиққа сув зарурлигидай зарур бўлса керак.      

            Азиз ва қадрли меҳрибон ота-оналар!

Доно халқимиз «яхшини шарофати, ёмонни касофати» деб бежизга айтмаган...

Ана шу “ала кимларнинг” турли хил йўллар билан бераётган “тарбия”лари доно халқимиз дунёқараши ва миллатимиз менталитетига ҳам, Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг ҳадиси шарифларига ҳам, динимиз кўрсатмалари ва шариатимиз ҳукмларига ҳам, уламоларимиз фатволари ва давлатимиз қонунларига ҳам, шарқона одобларимиз ва мазҳабимиз меъёрларига ҳам, жамиятшунослик алоқалари ва одамгарчилик муносабатларига ҳам, инсоний туйғулар ва руҳшунослик сир-асрорларига ҳам, юртимиз урф-одатлари ва ўзбекчилик қоидаларига ҳам, маданиятимиз ахлоқлари ва инсоний ақлга ҳам, ахлоқий норма ва доно халқимиз мақолларига ҳам, миллий анъаналаримиз ва диний қадриятларимизга ҳам, халқимиз онги ва мусулмончилигимиз асосларига ҳам, ҳамда Ислом динимиз тушунчаларига ҳам зид эканлигини унутмайлик!

Сизу бизлар энг тўғри йўлдан, ўз ота-оналаримиз не-не машаққатлар чекиб ўргатган йўлдан, ота-боболаримиздан буюк ва беқиёс мерос бўлиб келаётган йўлдан шакардан ширин фарзандларимизни, не умидлар билан ўстираётган, қанча орзу-ҳаваслар билан катта қилаётган болаларимизни “ала кимлардир” яна йўлимиздан оздириб ва адаштириб қўйишмасин... Натижада фарзандларимизнинг ўзлари ҳам, оиламиз ҳам, қавм-қариндошларимизу қўни-қўшниларимиз ҳам, дўстларимизу яқинларимиз ҳам, атрофдагиларимиз ҳам сарсон бўлиб, уларнинг касофатлари яшаб турган маҳалламизга, ишлаб турган ишхонамиз ва бутун эл-юртимизга ҳам етмасин...

Токи хали суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор оламига, ғўр маънавиятига “ала кимлар” жиддий зарар етказиб қўйишмасларидан олдин, ўз фарзандларимизни ўзимиз тарбиялайлик!

Жаноб ҳазрат Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадис-шарифларида мархамат қиладилар: «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар!» Бу хусусда шоирларимизнинг ибратли сўзлари бор:

«Биринчи ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор,

    Осмонга етса ҳам, қийшиқдир девор».

Оилада эрнинг мавқеи баландлиги, хотин ҳам ўз хақ-ҳуқуқларига эгалиги, фарзандларнинг ота-онани ҳурмат қилишларини олайлик. ...Кўп йиллар давомида ота-боболаримиз қалбига сингиб кетган ушбу миллий ва диний қадриятларни бугун янада сайқаллаш кераклигини замон талаб этмоқда. Айниқса, шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда бемаъни хуружлар кўпайиб, уларнинг инсон ва жамият ҳаётига салбий таъсирлари мисли кўрилмаган даражада кучайиб бормоқда. Шунинг учун барчамиз кўзимизни каттароқ очиб, зийраклик ва огоҳлик билан бундай хамлаларга қарши курашмоғимиз лозим.

Дину халқимиз учун эртаю-кеч хизмат қилаётган Муҳтарам Президентимизнинг “Жаҳолатга қарши маърифат” олтиндан қиммат ғояларини барпо этиш мақсадида ҳар биримиз оиламиз аъзоларини ҲИДОЯТга чорлашда, хонадонимизни ИСЛОМ НУРИ билан мунаввар қилишда, ҳар бир мўъмин ва МЎМИНАЛАРга маърифат улашишда СИЗЛАРНИНГ ҳиссаларингиз жуда ҳам кўп ва сарбаланд бўлишида ҳеч қандай шубҳамиз йўқ.

Муфтий ҳазратларининг бошчиликларида Диний идорамиз тизимидаги катта-кичик ходимларининг ахборот воситалари орқали ранг-баранг ва хилма-хил чиқаётган долзарб ва керакли маълумотларидан сермаъно, сермаҳсул, мазмунли ва унумли фойдаланиб, ҳар бир ота, ҳар бир она ўз фарзандига одоб-ахлоқ намуналарини, киндик қони тўкилган мислсиз Ватанига – ватанпарварлик ҳис-туйғуларини, бобо-бувига – эҳтиром-ҳурматни, ота-онага – меҳр ва итоаткорликни, оила аъзоларига – раҳмдиллик ва меҳрибонликни, ўз жуфт ҳалолига – ҳақиқий муҳаббат ва содиқликни, қўни-қўшниларга – оқибат ва чиройли муносабатни, қавм-қариндошларга – саховат-мурувватни, синфдош-касбдошларга – чин дўстлик ва ёрдам беришни, атрофдаги барча одамларга – инсонпарварлик ва самимийликни, хайвон-парранда-хашаротларга – раҳм-шафқатни уқтириб, юқтириб, тушунтириб, сингдиришимиз – ҳам бурчимиз, ҳам қарзимиз, ҳам фарзимиздир! Худони олдида ҳам, бандасини олдида ҳам, юрт-халқимиз олдида ҳам!

Буларни ҳаммасини ўз фарзандларимизга ўргатиш учун бизларга ҳеч қандай диний таълим ҳам, бирор-бир махсус олий маълумот ҳам, тегишли сертификат ҳам, ҳеч кандай қизил диплом ҳам керак эмас! Асло! Мутлақо керак эмас! Ёшларимизда бу жиҳатларини биз уйғотишимиз (!) керак холос. Зеро шу сифатларнинг ҳаммаси фарзандларимизнинг қонида бор, уларнинг хамиртурушларида бор! Зеро шу фазилатларнинг ҳаммаси болаларимизнинг ДНК ларида мавжуд! Чунки бу хусусиятларнинг барчаси бизларнинг ота-оналаримиздан авлоддан-авлодга, қондан-қонга тарбия (!) орқали ўтиб келаяпди! “Бунинг қонида бор-да ўзи!” деб ёки “олма пишса, тагига тушади” деб бежиздан-бежиз айтмайди доно халқимиз!

Элимиз таниган, халқимиз ардоқлаган, мўмин-мусулмонларимиз бошига кўтарган, юртимиз имомлари эъзозлаган, дин пешволаримиз тан олган, халқаро миқёсидаги уламолар таниган имом-домлаларимизнинг маъруза-мақолалари қанча кўп оилага кириб борса, шунча кўп одам Қуръони карим тафсири, Ҳадиси шариф шарҳи, ақида, фиқҳ масалаларидан баҳраманд бўлишлари ҳамда бошқаларнинг “дарслари”га алданиб, ёт ғоялар ва ботил иддаоларга берилмасдан, муқаддас динимиз кўрсатган йўллардан юришлари – хар биримизнинг улкан ютуғимиздир!

Чунки мазкур имом-домлаларимизнинг маъруза-мақолаларида улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари, буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари, меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари, элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари, жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар узлуксиз ва давомли ёритиб борилади.

Шунинг учун ҳам бизнинг газета ва журналларимиздаги ҳамда юқорида катта ва ўзгача ҳурмат ва эҳтиром ила тилга олинган муҳтарам ва ҳурматли имом-домлаларимизнинг маъруза-мақолаларидаги маълумотлар маънавият ва маърифат йўналишига ҳамда тарбия соҳасига дахлдор ҳар бир инсон учун, ҳар бир (!) МЕҲРИ БЕПОЁН ОТА УЧУН, ҳар бир (!) МЕҲРИ ДАРЁ ОНА УЧУН беқиёс энциклопедик манба бўлиб хизмат қилади.

"Жаҳолатга қарши маърифат" бебаҳо ғояни "Ҳидоят" журнали, "Ислом нури" газетаси ва "Мўминалар" журналларимиз орқали ҳам, бағоят эҳтиром билан, ҳурмат ила зикр этилган имом-домлаларимизнинг маъруза-мақолалари билан ҳам анча таъсирли ва унумли амалга оширишимиз мумкинлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз.

Бунинг учун нафақат ўзимиз фойдаланишимиз, балки атрофдагиларимизни ҳам тарғиб этишимиз – ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиз, ҳам бурчимиз бўлиши даркор!

Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи буюрган, Жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизни рўҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!   

Маккаи мукаррама,

06 июль 2022 йил.

                                                                     Иброҳимжон ИНОМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раиси ўринбосари  

 

Read 1210 times

Мақолалар

Top