МАҚОЛА

Ҳижрат ва унинг моҳияти

Юртини, ота-онани ташлаб, ўзга элларда сарсон-саргардон юриш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш Ислом дини таълимотига зид иш ҳисобланади. У газандаларнинг мақсади ислом динини ривожлантириш эмас балки, муқаддас динимизни номини булғаб ёмонотлиқ қилиш. Тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган давлатларда нотинчликларни келтириб чиқариб, янги-янги уруш ўчоқларини ташкил қилиш ва ўша давлатлар фуқароларини қул қилиб, бойликларини талон-тарож қилиб олиб чиқиб кетишликдир.

Бундай сохта даъволарнинг пуч эканини тасдиқлаш ва аҳолини хусусан, ёшларни улардан асраш мақсадида ушбу тушунчаларга изоҳ бериб ўтсак.

“Ҳижрат” сўзи луғатда бирор нарсадан ажраш. Шариатда эса, Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васалам)нинг Маккани тарк этиб, Мадинага боришига айтилади. Диний экстремистик оқим етакчилари айниқса, ўзларига турли исломий ном қўйиб олган бир тўда ғаламислар тинч давлатда яшаб келаётган ёшларни жангариларнинг лагерларига жўнатиб, “ҳижрат қилмаган диндан чиқади, ҳижрат учун мусулмонга ота-онанинг рухсати шарт эмас”, каби сохта иддаолар билан ижтимоий тармоқлар орқали ёшларни алдамоқда.

Абу Усмон Мужошиъ ибн Маъсуд ривоят қилган ҳадисда айтилади: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васалам):

яъни: “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ…”, дедилар ”.

“Ҳижрат” ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васалам) айтганлар: “Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида ҳижрат қилган кишидир”, дейилади.

Хулоса орнида шуни айтиш керакки юқоридаги далиллардан Ўзбекистондек тинч ибодатлар емин-еркин килинадиганмусулмонобод мамлакатимиздан “ҳижрат” қилинмаслиги ҳақидаги қатъий хулоса келиб чиқади.

Рўзимухаммедов Сардорбек
Мир Араб олий мадрасаси
 талабаси

Read 722 times

Мақолалар

Top