МАҚОЛА

«…Ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир оқибат динсизликка олиб борар экан”

Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ ,“Мен йигирма беш йиллик тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир оқибат динсизликка олиб борар экан”, деганлар.

"Салафий"ларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган "салафий"га:

«Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар:

«Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаётган экансанда», деймиз.

Аслида, имом Аъзам - Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига эргашиш салафлар йўлини тутиш ҳисобланади. Чунки имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ тобеин, яъни салаф бўлганлар. Шунингдек, қолган уч мазҳаб имоми Албоний, Усайминдан кўра салафлар даврига яқин яшаган ва уларнинг йўлини булардан кўра яхши билган.

Мўминжон Ваҳобов,
Поп тумани "Мулла Ўктам" жоме масжиди имом-хатиби

Read 648 times

Мақолалар

Top