МАҚОЛА

Ҳанафий мазҳабида фотиҳадан кейинги “омин” овоз чиқармасдан айтилади

Барча мужтаҳид уламоларимиз наздида фотиҳадан кейин “Омин” лафзини айтиш суннат ҳисобланади. Ханафий, Моликий мазҳабида “Омин” лафзи овоз чиқармай айтилади. Далиллар қуйидагилардир:
1-чидан “Омин” лафзи дуодир, маъноси ижобат қил, дуони қабул қил деганидир шундайки, қандай дуо қилишни Аллоҳ Таъоло бизга ўргатиб оятда айтади:
У ҳаддан ошувчиларни севмас. Аъроф 55.
Ҳадисда:
Ичида махфий қилинган дуо, ташқарисида қилинган 70 та дуога тенг келади.
Муҳаддис Ибн Хиббон ўзларининг саҳиҳларида марфуъ холда қилган ривоятида “Дуонинг яхшиси - махфийсидир” дейилган. Демак Фотиҳадан сўнг “Омин” ичимизда айтсак юқоридаги оят ва ҳадисга амал қилган бўламиз.
2-чидан Абу Вайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади у зот айтадилар:
Али ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар, намоз ичидаги бисмиллаҳни, аъузуни ва “Омин”ни ҳам овоз чиқариб айтмасдилар. Жанобимиз билан доимо бирга юрган бу иккалови саҳобани “Омин”ни овоз чиқариб айтмаганлари кучли далил ҳисобланади. Бошқа ривоят Ҳазрат Умарни “Омин”ни ичида айтганлари таъкидланган.
Ханафий уламолари шу маънодаги бошқа саҳобалардан ривоятлар келтирганлар.
3-чидан “Омин” лафзи Қуръондан эмаслиги ҳаммамизга маълум, бунинг устига ушбу лафз арабча ҳам эмас. Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм Қуръонда келган, бизга тиловат қилишдан олдин таъаввузни вожиб қилган. Ўшандай бўлсада Аъузуни намоз ичида махфий айтилади. Нима учун “Омин”ни овоз чиқариб айтиш керак.
4-чидан намоз жуда машҳур ибодат ҳисобланади. Жанобимиз намоз фарз бўлгандан бошлаб ҳар куни 5 вақт намозни жамоат билан ўқиганлар. Расулимизни ҳар ўқиган намозлари минглаб кишилар томонидан синчковлик билан кузатиб борилган. Агар “Омин”ни овоз чиқариб айтиш афзал бўлганида, у – зот буни баён қилган бўлардилар. Орада ҳеч қандай шубҳа қолмаган бўларди. Баъзан биринчи сафдагилар эшитадиган қилиб, таълим учун паст овозда “Омин” деганларидан бошқа ҳеч бир далил йўқ. Айниқаса имомга иқтидо қилиб намоз ўқиётганларнинг “Омин”ни овоз чиқариб айтганлари ҳақда ҳеч қандай ривоят маълум эмас. Демак ихтилофга берилмаслик учун юртимиз мусулмонлари ота-боболаримиз юрган ханафий мазҳабига амал қилишлари лозим ва лобуддир...

 

Наманган тумани "Мирзабой Холтўрабой"

жоме масжиди Акромов Козимхон

Read 697 times

Мақолалар

Top