muslim.uz

muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати

الثلاثاء, 20 تشرين2/نوفمبر 2018 00:00

“Мавлид” кечаси қандай кеча?

Мавлид – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудлари, туғилган жойи ва замони, Пайғамбар алайҳиссаломнинг таваллуди муносабати билан ўтказиладиган маросимга берилган ном. Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишларига бағишланган манзумалар ва насрий асарлар ҳам мавлуд деб аталади. Шу нуқтаи назардан, Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилган куни “мавлид”, туғилган ойи “мавлид ойи”, туғилган кечаси “мавлид кечаси” деб аталади. Асли “мавлид” бўлган мазкур калима тилимизда “мавлуд” шаклида ҳам қўлланилади.
“Мавлид” кечаси қандай кеча? У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келган кеча бўлиб, “Қадр кечаси”, “Меърож кечаси”, “арафа кечаси”, “жума кеча” каби муборак кунлар ва кечалар сирасида ўзига хос аҳамиятли кечадир. Ҳатто Қадр кечасидан-да эътиборли кеча дегувчилар ҳам бор.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган куни қайси кун эканини у зотнинг ўзлари айтганлар. Хусусан, ҳадиси шарифлардан бирида у зотдан нега душанба куни рўза тутишларининг сабабини сўрашганида, “Мен душанба куни туғилдим ва Қуръони карим менга душанба куни нозил бўлди”, деб жавоб берганлари айтилади...

ЎМИ Матбуот хизмати

الثلاثاء, 20 تشرين2/نوفمبر 2018 00:00

Олмотада янги масжид очилди

Қозоғистоннинг Олмота шаҳри Алатау туманида машҳур давлат арбоби Динмуҳаммад Кунаев номидаги масжид очилди. Бу ҳақда Azan нашри хабар берди.

Масжиднинг очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланган бўлиб, масжид қурилишининг ташаббусчилари Даулет Абенов ва Халибек Зейноллаулига Қозоғистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ўразнинг миннатдорчилик хати топширилган.

Маросимда Динмуҳаммад Кунаевнинг сафдоши Кенес Аухадиев ва синглиси Роза Ахмет қизи ҳам сўзга чиққанлар.

Маълумот учун, мазкур масжиднинг қурилиши 2014 йилда бошланган бўлиб, бу ерда бир пайтнинг ўзида қарийб 2,5 минг киши намоз ўқий олади.

ЎМИ Матбуот хизмати

الثلاثاء, 20 تشرين2/نوفمبر 2018 00:00

Дубайда араб модаси ҳафталиги бошланади

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида Араб модаси ҳафталиги бошланади. Бу ҳақда The National нашри хабар берди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича Араб модаси ҳафталиги ўз тарихидаги энг йирик тадбирга айланади.

Фестивалнинг 7-сессияси Arab Fashion Week, JollyChic ва Hala China ҳамкорлигида ўтказилиши ва Dubai Fashion Days номи билан аталиши айтилмоқда.

Дэвид Дин Jollychic компанияси асосчисининг айтишича мода - арабларнинг маданиятини ёйишга хизмат қилади.

Ушбу фестивал доирасида China Textile Exhibition номли текстил маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

الثلاثاء, 20 تشرين2/نوفمبر 2018 00:00

Лондонда Қуръон мусобақаси ташкил этилади

iqna.ir хабарлар агентлигининг Дорул Қуръон институтига таяниб хабар беришига қараганда, Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Қуръони Карим мусобақаси ўтказилади.

Мусобақанинг аёллар босқичи жорий йилнинг 7 декабрь куни, эркаклар босқичи эса 8 декабрь куни ташкил этилиши маълум қилинган. Иштирокчиларни рўйхатга олиш 23 ноябргача давом этиши қайд этилган. Ғолибларнинг номлари 14 декабрь куни маълум бўлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top