muslim.uz
9 ёшли мураттаб қори Муҳаммад Содиқ билан суҳбат
Бобур соғинчи (Шеър)
Тақдир экан, на илож,
Бобурга жой бермади.
Афғону Ҳиндистонда,
Муқим бўлиб турмади.
Ўтди баҳор, ёзу қиш,
Аммо кўнгил тўлмади,
Ўзга ернинг тахти ҳам,
Ота юртдек бўлмади.
Неча бор келмоқ учун,
Бор имконин чоғлади.
Ҳаттоки жондан кечиб,
Юрак-бағрин доғлади.
Рубоий ва ғазалда,
Юрт мадҳини куйлади.
«Бобурнома» – бир сабаб,
Тарихини сўйлади.
То сўнгги дамга қадар,
Юрт соғинчи қийнади.
Яшашга ҳақли эди,
Кенг жаҳонга сиғмади.
Неча йил ўтса ҳамки,
Она юртин излади.
Билсангиз, кетар дамда,
Андижон деб бўзлади.
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
ЎМИ Матбуот хизмати
Online: Қуръон мусобақаси. (Минор)
Президент ташаббуси билан қурилаётган масжид Урганчнинг кўркига айланади
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжиди ўтган асрда қурилган. Аммо вақт ўтиши билан увада бўлиб қолган эди. Сўнгги йилларда шаҳарнинг меъморчилик, шаҳарсозлик жиҳатдан тамомила қайтадан қурилаётгани жоме масжидини ҳам янгича, замонавий тарзда бунёд этишни талаб қиларди.
2017 йилнинг 28 январь куни вилоятимизга ташриф буюрган муҳтарам Президентимиз “Охун бобо” масжиди қурилишининг биринчи тамал тошини ўз қўли билан қўйиб, масжидни кўркам, барча талабларга жавоб берадиган қилиб қуришни тавсия қилганди.
Деярли бир йил муқаддам бошланган хайрли иш ниҳоясига етмоқда. Умумий майдони уч ярим гектарни эгаллаган масжид мажмуасида намозхонлар учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратишни кўзда тутиб, уч ярим минг кишига мўлжалланган ёзги айвон, қабулхона, автотураргоҳ, ташқи манзаралари яшил майдонлар ташкил қилиняпти.
Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлади. Масжид ёнида баландлиги қирқ беш метр бўлган минора ҳам бор.
Эътиборлиси, мазкур масжид мамлакатимиздаги ана шундай энг йирик масжидлардан бириси бўлиб, меъморий тузилиши жиҳатдан ўхшаши йўкдир.
Масхид мажмуасининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, унинг қурилиш-монтаж, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига 10 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланиши режалаштирилган. Эьтиборли томони, қурилишга сарфланадиган барча харажатлар хайрия ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилмокда.
Йилнинг тўрт фаслида – қишнинг совуғи, ёзнинг жазирамасида бунёдкорлар бир зум қурилиш жараёнини тўхтатгани йўк. Сахийқалб инсонлар, саховатли тадбиркорлар мурувватларини аямаганларидан қурилиш жараёнида бирор марта қурилиш ашёлари бўйича муаммо юзага келмади. Ҳадиси шарифда: “Ким Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт кўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади” дейилган. Бунга амал килган элдошларимизнинг саховатларига минг карра миннатдорлик айтсак оз.
“Охун бобо ” масжиди Рамазон ҳайити куни фойдаланишга топширилади. Ҳозирда масжид биносида сўнгги таъмирлаш, безаш ишлари амалга оширилмоқда.
Юртбошимизнинг ички ва ташқи туризмни янада ривожлантириш борасидаги фармон ва қарорлари амалиёти қадим воҳага олдинги йиллардан икки-уч ҳисса кўпроқ сайёхлар келишига замин яратди. Хорижлик сайёҳлар ҳамда мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан ташриф буюрадиган юртошларимиз ҳудуддаги энг йирик, энг кўркам масжид ҳамда мажмуани ҳам зиёрат қилишлари мумкин бўлади.
Бир сўз билан айтганда, “Охун бобо” масжиди истиқлол йилларида тамомила яшарган, кўзни қувонтирадиган даражада обод, чиройли бўлган Урганч шаҳримизнинг кўркига, томоша ва зиёрат қиладиган масканига айланиши шубҳасиз.
Ушбу масжид биноси ва мажмуасида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча қурувчилар, шу хайрли ишга улушларини қўшган барча элдошларимизга Аллоҳнинг раҳмати доимо ёғилиб турсин, деймиз.
Ҳасанбой КЕНЖАЕВ,
“Охун бобо” масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
Хайрли ишларнинг моҳиятини етказиш йўлида
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров Наманган вилоятининг бир неча туманларида бўлиб, диний соҳа ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва аҳоли ўртасида мулоқотлар ўтказишмоқда.
Учрашувларда нотиқлар муҳтарам Президентимиз раҳбарликлари ва бевосита ташаббуслари билан Ислом динининг тинчлик, инсонпарварлик ва олижаноб ғояларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш ва динимизнинг эзгу таълимотларидан юртдошларимизни баҳраманд этиш борасида қилинаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича сўз юритишмоқда.
Шунингдек, учрашувларда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида улуғ мутафаккирларимиз, юртимиздан етишиб чиққан олимлар, уламолар, зиёлиларнинг хотирасини тиклаш, маънавий меросларини ўрганиш ва уларнинг ҳоки поки қўним топган жойларни обод масканларга айлантириш борасида кенг кўламли ишлар қилинаётганига алоҳида урғу берилмоқда.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳурматларига сазовор бўлган, азиз авлиё Султон Увайс Қаронийнинг Наманган вилояти Чортоқ туманидаги зиёратгоҳида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари барча мўмин-мусулмонларимиз томонидан хурсандчилик билан кутиб олинаётгани мулоқотларда қайд этилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати