muslim.uz

muslim.uz

الأحد, 04 شباط/فبراير 2018 00:00

Ноёб фиқҳий асар

Мазҳабимизни ўрганамиз

Фарғона водийсининг Косон шаҳрида туғилган маликул уламо Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косонийнинг ўн жуздан иборат “Бадоеус саноеъ фи тартибиш шароеъ” китоби устози Алоуддин Самарқандийнинг уч жузли “Туҳфатул фуқаҳо” асарига ёзилган шарҳдир. “Туҳфатул фуқаҳо” мазҳабимизда тан олинган нодир китоблардан бўлиб, унда фиқҳий масалалар мажмуи мухтасар баён этилган.

Алоуддин Косоний китобини “Бадоеус саноеъ фи тартибиш шароеъ”, яъни, “Шариат қонунини тартиблашда гўзал санъатлар” деб номлар экан, уни қўлга киритган киши ибодат ва муомалот масалалари ажойиб бир санъат даражасида тартиб-интизом билан териб айтилган батафсил ва мазмунли асарга эга бўлишини назарда тутган.

Алоуддин Косоний китоб муқаддимасида ёзади: “Аллоҳни таниб, Унинг сифатларини билганимдан кейинги илмларнинг энг улуғи фиқҳ илмидир. Фиқҳ илми – ҳалол ва ҳаром илми, қонунлар ва ҳукмлар илмидир. Фиқҳ мана шуларни ўргатадиган фандир. Барча пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг шу буйруқларини етказиш учун юборилган. Демак, пайғамбарлар – Аллоҳ элчиларининг асосий вазифаси одамларга фиқҳни ўргатиш бўлган”.

Аллоҳ таоло: “У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, унга кўп яхшилик берилибди(Бақара сураси, 269), дейди. Баъзи тафсирларда оятдаги “ҳикмат” сўзини фиқҳ илмига йўйилган. Яъни, “ҳикмат – яхшилик берилди”, жумласини кимга фиқҳ илми берилса (яъни динни англаса, ўзи қилаётган амални билиб қилаётган бўлса), шу одам Аллоҳ таолодан жуда катта яхшилик олган, бахтли одам бўлади, деб тафсир қилинади.

Динни ўрганиш йўлида босилган ҳар қадам учун улуғ мукофотлар бор. Муқаддимада бунга далил сифатида бир ривоят келтирилади. Улуғ саҳобий Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига – Мадинаи мунавварага Шом диёридан (Сурия, Фаластин, Ўрдун, Қуддус атрофлари шу ном билан аталади) бир киши келди. Мадина билан Шомнинг орасида минг чақиримдан ошиқроқ масофа бор. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Шомдан нега келдинг?” деб сўраганларида у киши: “Мен ташаҳҳудни яхши билиб, ўрганиб олгани келдим”, деб жавоб беради. Шунда Умар йиғлаб юбордилар, кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Кейин: “Аллоҳга қасам, Аллоҳдан умид қиламан, Аллоҳ сени ҳеч қачон азобламайди”, дедилар. Яъни, сен битта масалани ўрганиш учун шунча йўл босиб келибсан, машаққат чекибсан, сен учун яхши бир оқибат бор, демоқчилар.

Бир масалани шундай ихлос билан ўрганган киши учун бир улуғ саҳобий жуда катта неъматни умид қиляпти. Бизлар ҳам динимизнинг ҳар бир масаласини шундай холис ният билан сидқидилдан ўргансак, ўргатсак, ўша ваъдалар, Аллоҳ хоҳласа, бизга ҳам насиб этади, деб умид қиламиз.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Андижон вилоятининг шаҳар ва туман босқичи “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси -2018” беллашувларида 1-3 февраль кунлари белгиланган худудларда жами 1189 нафар иштирокчи қатнашди.

Андижон шаҳридаги “Андижон тўйхонаси”да эркаклар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Андижон шаҳар иштирокчилар сони 210 нафар)

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Хўжаев Муҳаммаджон – 1-ўрин
Абдусатторов Абдулло – 2-ўрин
Жалилов Сирожиддин – 3-ўрин
Боқибиллаев Хожиакбар – 3-ўрин

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Исоқов Убайдулло – 1-ўрин
Жалилов Шамсиддин – 2-ўрин
Жалилов Набийиддин – 2-ўрин
Абдуқодиров Азизбек – 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Хакимов Оятилло – 1-ўрин
Жабборов Дилмурод – 2-ўрин
Зиёвуддинов Муҳаммаджон – 3-ўрин
Неъматилло Атаматов – 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Иминхўжаев Файзиллохон – 1-ўрин
Отахонов Яҳёбек – 2-ўрин
Мадибеков Жалолиддин – 3-ўрин

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллигида аёллар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Андижон шаҳар иштирокчилар сони 142 нафар)

Ҳифз йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Мухторжонова Рафиқа – 1-ўрин
Зохидова Робия – 2-ўрин

Тиловат йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Мирзаева Мубинахон – 1-ўрин
Мавлонқулова Баробияхон – 2-ўрин
Абдулазизова Халимахон – 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача

Неъматова Шаходатхон – 1-ўрин
Авилова Одинахон – 2-ўрин
Худайназарова Севарахон – 3-ўрин


Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл” жоме масжидида эркаклар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Андижон, Олтинкўл, Балиқчи туманлари иштирокчилар сони 91 нафар)

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Давлатов Бурхониддин Абдурахмон ўғли – 1-ўрин
Араббоев Данёрбек Азизилло ўғли – 2-ўрин
Азимов Нурилло Файзулло ўғли – 3-ўрин

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Кулдашев Зокиржон Муҳаммадкодирович – 1-ўрин
Самиев Абдулҳодий Паттоҳонович – 2-ўрин
Қосимов Муҳаммадсиддиқ Маҳаммадсодиқ ўғли – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Раҳимбердиев Нуриддин Баҳодиржон ўғли – 1-ўрин
Давлатов Хикматилло Абдусалом ўғли – 2-ўрин
Позилов Абдумалик Анваржон ўғли – 2-ўрин
Абдуманнопов Донёрбек Мухторжон ўғли – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Каримов Мухаммадфайзуллоҳ Пахриддин ўғли – 1-ўрин
Усманов Бекзод Зайитжанович – 2-ўрин
Джўраев Рахматуллоҳ Комилжонович – 3-ўрин

 

Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл” жоме масжидида аёллар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Андижон, Олтинкўл, Балиқчи туманлари иштирокчилар сони 82 нафар)

Тиловат йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Абдужалилова Муслима Абдумалик қизи – 1-ўрин
Вохибова Зайнаб Алижон қизи – 2-ўрин
Ўраимова Дурдона Абдурахмон қизи – 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача

Муминова Муътабар Комилжонова – 1-ўрин
Рапиқова Зубайда Акбаржоновна – 2-ўрин
Ғаниева Марғуба Рустамовна – 3-ўрин

 

Избоскан туманидаги “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидида аёллар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Избоскан, Пахтаобод туманлари иштирокчилар сони 63 нафар)

Тиловат йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Даминова Робияхон Абдурахим қизи – 1-ўрин
Холдарова Саодатхон Шокиржон қизи – 2-ўрин
Толипова Умунисо Абдурауф қизи – 3-ўрин


Тиловат йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача

Исроилова Гулнозахон Дилмиродовна – 1-ўрин
Сиддиқова Равшаной Рахмоналиевна – 2-ўрин
Абдурахмонова Махмудахон Абдулвоситовна – 3-ўрин

Избоскан туманидаги “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидида эркаклар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Избоскан, Пахтаобод туманлари иштирокчилар сони 62 нафар)

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Абдуваҳобов абдулборий – 1-ўрин
Ғаниев Абдулбосит – 2-ўрин
Ҳифз йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Ахматқулов Абдураҳим – 1-ўрин
Маликов Хайрулло – 2-ўрин
Юлдашев Иқболжон – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Абдуҳалимов Нурилло – 1-ўрин
Акбаров Лазизбек – 2-ўрин
Аҳмаджонов Хусниддин – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Умаров Жалолиддин – 1-ўрин
Раҳимов Аблуходий – 2-ўрин
Холдаров Абдулло – 3-ўрин

 

Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжидида эркаклар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Асака, Мархамат туманлари иштирокчилар сони 71 нафар)

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Мухаммад Абдуллох – 1-ўрин
Собиров Мухаммад Али – 2-ўрин
Хусанбоев Мухаммад Карим – 3-ўрин

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Абдужабборов Ортикали – 1-ўрин
Жабборов Азизбек – 2-ўрин
Косимов Абдурауф – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Абдухалилов Абдулазиз – 1-ўрин
Мехмонов Ихтиёр – 2-ўрин
Камолов Хурсанбек – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Ойпулатов Сарвар – 1-ўрин
Дадабоев Мухаммад Кудратуллох – 2-ўрин
Саидахмедов Мухаммадали – 3-ўрин

Асака туманидаги “Файзабод” масжидида аёллар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Асака, Мархамат туманлари иштирокчилар сони 121 нафар)

Ҳифз йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача
Аҳмедова Зарнигор – 1-ўрин

Тилова йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Муҳаммадиева Ҳафиза – 1-ўрин
Муҳаммадиева Нафиса – 2-ўрин
Ҳамдамова Сожида – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача

Усмонова Матлуба – 1-ўрин
Носирова Зуҳрахон – 2-ўрин
Каримова Моҳидил – 3-ўрин


Шаҳрихон туманидаги “Намозгоҳ” жоме масжидида эркаклар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Шаҳрихон, Бўз, улуғнор туманлари иштирокчилар сони 64 нафар)

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Собиров Мухаммадулло – 1-ўрин
Содиков Абдулбосит – 2-ўрин
Сотволдиев Дилшодбек – 3-ўрин

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Тургунов Абдулхай – 1-ўрин
Ашуров Шавкатбек – 2-ўрин
Рахматуллаев Рустамжон – 3-ўрин

Тилова йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Бойматов Азизбек – 1-ўрин
Мухторов Низомиддинмирзо – 2-ўрин
Абдураимов Ахрорбек – 3-ўрин
Тилова йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Бекмирзаев Алишер – 1-ўрин
Ахмедов Жасурбек – 2-ўрин
Бобожонов Жахонгир – 3-ўрин


Шаҳрихон туманидаги “Намозгоҳ” жоме масжидида аёллар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Шаҳрихон, Бўз, Улуғнор туманлари иштирокчилар сони 90 нафар)

Ҳифз йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Жуманова Гулжахон Жахонгир қизи – 1-ўрин

Тилова йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Мирзаева Мубинабону Хуршид қизи – 1-ўрин
Мелибоева Рўзихон Абдурасул қизи – 2-ўрин
Бобожонова Гулҳаё Улуғбек қиз – 3-ўрин


Тилова йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача

Мирзажонова Иродахон Йигитали қизи – 1-ўрин
Садирова Наргиза Мирзақуловна – 2-ўрин
Назирова Хурсаной Набижон қизи – 3-ўрин

 

Хўжаобод туманидаги “Етти чинор” жоме масжидида аёллар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Булоқбоши, Хўжаобод, Жалақудуқ туманлари иштирокчилар сони 52 нафар)

Тиловат йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Исомиддинова Наргизахон Тожимахаммат қизи - 1-ўрин
Ибрагимова Фотимабону Жумабой қизи - 2-ўрин
Абдумўминова Саидахон Абдухалимжон қизи - 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача

Позилжонова Мухлиса Ахмадуллаевна - 1-ўрин
Ахмедова Муаттар Келдибоевна - 2-ўрин
Узоқжонова Зайнабхон Ахмадуллаевна - 3-ўрин

Хўжаобод туманидаги “Етти чинор” жоме масжидида эркаклар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Булоқбоши, Хўжаобод, Жалақудуқ туманлари иштирокчилар сони 52 нафар)

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Ғонижонов Муҳаммадсодиқ Мухторжон ўғли - 1-ўрин
Исомиддинов Отабек Авазбек ўғли - 2-ўрин
Хабибуллаев Иброхимжон Хайрулло ўғли - 3-ўрин

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Мамадалиев Илёсбек Бахромалиевич - 1-ўрин
Хошимов Хуршидбек Хомиджон ўғли - 2-ўрин
Қахоров Асатилло Махамадалиевич - 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Ахмедов Мухаммадамин Фарходбек ўғли - 1-ўрин
Мирзамахмудов Азизбек Дилшодбек ўғли - 2-ўрин
Ҳатамбеков Абдулбосит Мирзохит ўғли - 3-ўрин


Тиловат йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Сидиқов Тўланбой Мамасолиевич - 1-ўрин
Абдухалимов Муҳаммадқуддус Абдуманнобович - 2-ўрин
Мўминов Воҳиджон Адилович - 3-ўри

Қўрғонтепа туманидаги “Рамазон қори” жоме масжидида аёллар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Кўрғонтепа тумани, Қорасув, Хонобод шаҳар иштирокчилар сони 62 нафар)

Тиловат йўналиши, Аёллар 18-25 ёшгача

Лутфуллаева Мубинахон – 1-ўрин
Бобоева Мадинабону – 2-ўрин
Мухторова Моҳигул – 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Аёллар 26-40 ёшгача

Мирзажонова Оязимхон – 1-ўрин
Боқиева Саидахон – 2-ўрин
Исмоилова Феруза – 3-ўрин

Қўрғонтепа туманидаги “Рамазон қори” жоме масжидида эркаклар ўрасида ўтказилган худудий босқич мусобақасининг
натижалари
(Кўрғонтепа тумани, Қорасув, Хонобод шаҳар иштирокчилар сони 27 нафар)

Ҳифз йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Абдуллаев Олимжон - 1-ўрин
Ботиров Бегали - 2-ўрин

Тиловат йўналиши, Эркаклар 18-25 ёшгача

Олимжонов Бегзодбек - 1-ўрин
Собиржонов Абдулборий - 2-ўрин
Ғаниев Муродилжон - 3-ўрин

Тиловат йўналиши, Эркаклар 26-40 ёшгача

Воҳобов Лазизбек - 1-ўрин
Дервешов Хаётулло - 2-ўрин
Абдувалиев Ойбек- 3-ўрин

ЎМИ Матбуот хизмати

Асака-Марҳамат туманлари (аёллар)
Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Муҳаммадиева Ҳафиза
2. Муҳаммадиева Нафиса
3. Ҳамдамова Сожидахон

26-40 ёш
1. Усмонова Матлубахон
2. Носирова Зуҳрахон
3. Каримова Моҳидил

Ҳифз йўналиши

26-40 ёш
1. Аҳмедова Зарнигор

Қўрғонтепа тумани (эркаклар)

Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Олимжонов Беҳзодбек
2. Собиржонов Абдулборий
3. Ғаниев Муродилжон

26-40 ёш
1. Воҳобов Лазизбек
2. Дарвешов Ҳаётилло
3. Абдувалиев Ойбек

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш
1. Абдуллаев Олимжон
2. Ботиров Бегали

Саралаш босқичи ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Қуръон мусобақасини онлайн тарзда muslim.uz портали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

ЎМИ Матбуот хизмати

السبت, 03 شباط/فبراير 2018 00:00

Илм даражадир

Ислом – мусулмонни илм олишга, маърифатли бўлишга тарғиб қилувчи дин. Башарият ҳамиша илм билан азиз бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда илмга ундаш маъноси бор. Аллоҳ таоло Қуръони каримда илмли кишиларнинг мартабалари юксак даражаларга кўтарилажаги ҳақида шундай дейди:

“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” (Мужодала сураси, 11-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадисларининг бирида шундай дейдилар: “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар, балки, илмни мерос қилиб қолдирганлар.”

Илм инсонга шу қадар даража берар эканки, ҳатто қуллар шу сабабли султонлар мартабасига эга бўларкан. Шу ўринда Солим ибн Убай илм сабабли етган мартабалари ҳақида ҳикоя қиладилар: “Хожам мени 300 дирҳам эвазига сотиб олди ва озод қилди. “Мен энди нима қиламан?”. десам, “Илм ўқийсан”, деди. Бир йил ўтиб Мадинанинг амири ҳузуримга зиёратга келди. Киришига рухсат бермадим”.

Илм эгалламай туриб азиз бўлишни истаган ва ўзини улуғлардан деб билган инсон албатта адашувдадир. Шубҳасиз, Одам алайҳиссалом илм туфайли фазилатга эга бўлиб, фаришталарнинг  таъзимига сазовор бўлдилар. Тарихда ҳам, ҳозир ҳам қайси халқ илмга муҳаббат қўйса, ўз даврида замонасининг илғор вакилларига айланган. Қайси бир инсон илмга рағбат қилса, эл аро шаъни юксакларга кўтарилган.

Албатта, бу илм Қуръон илми билан зийнатланса, Аллоҳ таоло шу қадар баракот ато этадики, бутун жамиятга нур ва яхшиликлар бахш этади. Дунёга устоз бўлган Бухорий ва термизийлар, Навоий ва фузулийлар, Мирзо Улуғбек ва фарғонийлар Қуръон илмини эгаллаганлари сабаб шу қадар даража топганлар.

Раббимизнинг марҳати билан юртимизда Қуръон ўзининг фасоҳати, юксак шукуҳи, файзу баракаси, элимизга улашаётган нури барчанинг ҳавасини келтирмоқда. Юртимизнинг барча гўшаларида Қуръон байрамлари ўтказилаётгани ва бу хайрли ишга давлат миқёсида эътибор берилаётгани кишига катта завқу-шавқ беради.

Ҳабибуллоҳ Ҳамдамов,
“Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди имом-хатиби

ЎМИ Матбуот хизмати

 

السبت, 03 شباط/فبراير 2018 00:00

Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деганлар (Ибн Можа ривояти).

Ҳикмат – илм ва ақл билан ҳаққа эришишдир.

Ҳикмат – барча фойдали илмлар, тўғри йўлга йўналтирилган ақллардир.

Ҳикмат – сўзлар ва амалларда мулоҳаза билан иш юритишдир.

Ҳикмат – ҳақни таниш ва у асосида амал қилишдир.

Ҳикмат – илмнинг нафосати, амалнинг қуроли, мақсадга етишда энг яқин воситадир.

Ҳикмат – у билан қийинчиликлар осонлашади, у билан тўсиқлар олиб ташланади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳикмат соҳибини мадҳ этди:

ومن يؤت الحكمة فقد أوتي خيرا كثيرا

«У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилгани аниқдир (Бақара сураси, 269-оят). 

عن ابن عباس رضي الله عنه قال: «ضمني النبي  إلى صدره وقال: «اللهم علمه الحكمة»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бағирларига босиб, “Эй Аллоҳ, унга илм ва ҳикматни ўргат”, дедилар.

Қуръони Каримда “ҳикмат” сўзи турли маъноларда ишлатилди.

Мавъиза маъносида келди:

حكمة بالغة فما تغني النذر

(У) етук ҳикмат (мавъиза) бўлсада, огоҳлантиришлар фойда бермади (Қамар сураси, 5-оят)

 

Пайғамбар ҳадислари маъносида зикр қилинди:

واذكرن ما يتلى في بيوتكن من آيات الله والحكمة

«Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни, пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар» (Аҳзоб сураси, 34-оят).

Фаҳмлаш маъносида зикр қилинди:

ولقد آتينا لقمان الحكمة

Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (Луқмон сураси, 12-оят).

Нубувват маъносида зикр қилинди:

وآتيناه الحكمة وفصل الخطاب

“Унинг ҳукмронлигини ҳам мустаҳкам қилдик ва унга ҳикмат ҳамда қатъий хитоб (ҳаққоний ҳукм чиқариш илмини) ато этдик” (Сод сураси, 20-оят).

Мулойимлик маъносида зикр қилинди:

ادع إلى سبيل ربك بالحكمة والموعظة الحسنة

(Эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! (Наҳл сураси, 125-оят).

«لا حسد إلا في اثنتين: رجل آتاه الله مالا فسلطه على هلكته في الحق، وآخر آتاه الله حكمة فهو يقضي بها ويعلمها» متفق عليه،

Ҳасад (ҳавас) икки нарсада бўлади. (биринчиси) Аллоҳ таоло бир кишига моли дунё бериб, унга эгалик килиш ҳуқуқини ҳам беради. Берилган моли дунёни ҳақ йўлига сарфлайди. (иккинчиси) Кишига Аллоҳ таоло илму-ҳикмат беради. У илму ҳикматни (ҳаққини) адо қилади ва уни (одамларга) ўргатади,” дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадиснинг шарҳида, “Ҳикмат билан амал қилиш” деб тафсир қилганлар. Ҳикматдан мурод эса: “Ҳар бир билимсизликнинг олдини олиш ва ҳар қандай ахлоқсизликни тўхтатишдир”.

قال رسول الله «الكلمة الحكمة ضالة المؤمن فحيث وجدها فهو أحق بها » أخرجه الترمذي وابن ماجه

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деганлар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

       وعن الإمام مالك أنه بلغه أن لقمان الحكيم أوصى ابنه فقال: «يا بني جالس العلماء وزاحمهم بركبتيك؛ فإن الله يحيي القلوب بنور الحكمة كما يحيي الأرض الميتة بوابل السماء».

Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илм-ҳикмат нури билан тирилтиради”.

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
Авазхўжа Ба
ҳромов манбалар асосида тайёрлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top