Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Кучли бўл, лекин қўпол, бағритош бўлма”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

*****

Бугун шундай манзараларга дуч келиш мумкин:

  • Бой одам фақирга сабрнинг фазилатлари ҳақида гапиради.
  • Ўғри бузғунчиликка қарши кураш ҳақида лекция қилади.
  • Золим мазлумга адолатни қандай ўрнатиш ҳақида сўзлаб беради.

“Ҳаётнинг нариги юзи”

*****

  • Кучли бўл, лекин қўпол, бағритош бўлма.
  • Мулойим бўл, лекин ўта содда, гўл бўлма.
  • Жасоратли бўл, лекин аҳмоқ бўлма.
  • Ўзингга ишон, лекин мағрур бўлма.

“Ҳаётнинг нариги юзи”

*****

Кийиладиган нарсаларнинг ҳаммаси бир хил бўлмайди. Дўппи бошга, туфли оёққа кийилади.

“Ҳаётнинг нариги юзи”

*****

Мени омадсиз деб ўйлашади. Ортимга ўгирилиб қарасам, менга тақлид қилишга уринаётганларини кўраман.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

Read 3500 times

Мақолалар

Top