Мақолалар

Рамазон ҳикматлари

Каъб розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Аллоҳга энг маҳбуб нарсалар намоз ва зикрдир. Аллоҳ таоло бу икки амални ҳатто уруш пайтида ҳам бандаларига буюрганини билмайсизларми?!” 

***** 

Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Рамазон ойи шундай ойки, унда Аллоҳ бандаларига раҳмат, мағфират, дўзахдан озод қилиш билан карамини кўрсатади. Ким Аллоҳнинг бандаларига сахийлик қилса, Аллоҳ таоло унга неъматлар, фазл ва мукофот ато этади. Рўза билан садақани жамлаш жаннатни вожиб қилувчи амаллардандир”.

*****

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Аллоҳга қасамки, агар қабрдагиларга “Орзу қилинглар!” дейилса, улар Рамазондан бир кунни орзу қилган бўлардилар”.

*****

Беш зулмат ва уларни ёритадиган чироқлар

  1. Гуноҳлар зулмат бўлиб, уларнинг чироғи тавбадир.
  2. Қабр зулмат бўлиб, унинг чироғи намоздир.
  3. Тарозу зулмат бўлиб, унинг чироғи Лаа илааҳа иллаллоҳ калимасидир.
  4. Сирот зулмат бўлиб, унинг чироғи иймондир.
  5. Охират зулмат бўлиб, унинг чироғи солиҳ амалдир.

*****

7 рақами ҳақида

Келинг, шу рақам билан боғлиқ баъзи нарсаларни кўриб чиқайлик:

- Осмон қаватлари 7 та.

- Ҳафта кунлари 7 та.

- Дўзах эшиклари 7 та.

- Каъбанинг атрофида айланиш 7 марта.

- Сафо-Марва орасида саъй қилиш 7 марта.

- Камалак ранглари 7 хил.

- Фотиҳа сурасининг оятлари сони 7 та.

- Қиёмат куни Аллоҳнинг арши соясида турадиган тоифа 7 та.

Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ

 *****

Интернет маълумотларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси

 

Read 3623 times

Мақолалар

Top