Мақолалар

Ажойиб фиқҳий масала

Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ айтади: “Вожиб амал доимо мустаҳаб ёки суннат амалдан афзал ҳисобланади, бироқ баъзи бир ҳолатлар борки, унда аксинча бўлади.

Қарзини тўлашга қурби етмай қийин вазиятга тушиб қолган кишидан қарзни кечиб юбориш, унга яна муҳлат беришдан кўра яхшироқдир. Муҳлат беришнинг ҳукми вожиб, кечиб юборишники эса суннат ҳисобланади.

Биринчи бўлиб салом бериш саломга жавоб қайтаришдан кўра афзалдир. Ҳолбуки салом бериш суннат, жавоб қайтариш эса вожиб саналади.

Намоз вақти киришидан олдин таҳорат олиш вақти киргандан кейин таҳорат қилишдан яхшироқдир. Аввалгиси мандуб, кейингиси фарз ҳисобланади”.

“Ал-ашбаҳ ван-назоир”

Read 2117 times

Мақолалар

Top