Мақолалар

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Индонезия сайёҳлик компанияларининг вакиллари билан Zoom платформаси орқали ўтказилган онлайн конференцияда қатнашди

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов жорий йил 3 декабр куни Индонезия сайёҳларини Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида Индонезия сайёҳлик компанияларининг вакиллари билан Zoom платформаси орқали ўтказилган онлайн конференцияда қатнашди.

Бугунги кунда туризмни ривожлантириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Мамлакат ўзининг салоҳияти, географияси, тарихи ва бугунги кунидан келиб чиқиб туризмнинг турли йўналишларини ривожлантиришга уринади. Саломатлик туризми, тиббиёт туризми, экотуризм, экскурсия туризми, спорт туризми, экстримал туризм, зиёрат туризми сингари йўналишларни ривожлантириш имконияти юзага келади.

Бизнинг диёримизда жойлашган муқаддас қадамжолар, авлиёлар ва уламоларнинг мақбаралари, қадимий масжид ва мадрасалар, муқаддас қўлёзмаларни кўрсатиш туризм салоҳиятини яхшилашга туртки бўлиши турган гап конференция жараёнида юртимиз хусусан, Самарқанддаги муқаддас қадамжолар, зиёрат масканлари, сайёҳлар учун яратилган шарт шароитлар ҳақида маълумотлар берилиб, уларни ҳамкорликка чақирилди.

Туризм нафақат иқтисодий ривожланишга, балки аҳоли бандлигини таъминлашга, турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Қизғин мунозара остида ўтган конференция қатнашчиларда катта таассурот қолдирди. Йиғилганлар томонидан бу каби тадбирлар янада туризмни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз экани таъкидланди.

 

ЎМИ самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Read 1857 times

Мақолалар

Top